👍🏻БУГУНГИ МУҚИМИЙИМИЗ
Қоражон ака Қодировни ҳар кўрганимда бир ўй хаёлимдан ўтади. Бу ўй “Агар Муқимий бугунги кунда бўлганда балки худди Қоражон акага ўхшармиди”, деган ўй бўлади. Ҳақиқатда, Қоражон аканинг ғазалга катта ихлос қўйганлиги, камтарлиги, ўзини кўрсатишга интилмаслиги, суҳбат-дошининг гапини бўлиб ўз гапини тиқиштиравермаслиги, жаҳонгашталикни
билмаслиги, ҳатто андижонлик ижодкорларнинг анжуманлари олдида ҳам янги ёзган шеърларини ўқиб мақтаниш истаги бўлмаслиги, шеърларини тўплаб кутилмаганда янги бир китоб қилиб кириб келиб ҳам унда мана мен қандай ишлар қилиб қўйдим, деган кайфият бўлмаслиги кишини хайратга солади. У андижонлик ижодкорларнинг ижодига нисбатан бағишловлар ёзганда ҳам юқоридан туриб эмас, камтарона, қуйидан туриб баҳо бериши бошқа ижодкорларда кам учрайдиган ҳол. Ҳатто мазкур китобни ҳам “Ғани Мажид акага!” деб дасхат ёзганини кўриб бу кишининг нақадар ўзини камтарона тутишининг ҳеч кимда йўқ шаклини кўргандай бўлдим.
170 бетли назмий асарни яратиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Бунинг учун қанча иқтидор, қанча меҳнат, қанча тажриба керак. Бу шеър ва ғазалларнинг, муҳаммасларнинг номи чиққан катта ижодкорлар ижодидан кам жойини топиб бўлмайди. Бу ҳазилакам иш эмас.
Қоражон Суҳайлийнинг “Дарди ишқ” асари камтарин ижодкоримиз-нинг ўзига қўйган янги ҳайкали бўлибди, дегим келади. Бу китоб жой олган ҳар бир хонадонда унинг ажойиб ғазаллари, шеърлари асрлар давомида яшайди, авлодларига Суҳайлийнинг ҳикматларини етказади. Бу улуғ шоиримизни уларга танитиб туради.
Ижодкор учун унвону, мукофотлар эмас ўзининг ҳар бир ёзган асарлари бир мукофот, ҳар бир асари уни бир унвондай янги даражага чиқаради, ҳурматини яна бир поғона кўтаради. Унвонлар, мукофотлар ёддан чиқиб кетиши мумкин, лекин унинг асарлари қанча йиллар ўтса ҳам ижодкорнинг номини элга етказиб, унинг ҳикматларини халққа такрорлаб туради. Суҳайлий домланинг янги “Дарди ишқ” китоби ҳам ижодкоримизни асрлар оша номини улуғлашига шубҳа йўқ. Унинг шеърларидаги, ғазалларидаги топилмалар йиллар оша ижодкорларга сабоқ бўлиб уларга янги-янги ижодлар қилишида туртки бўлиши аниқ. Унинг тахмислари ижодкорларимизни улуғ устозларга ихлос қўйиб, улуғлаб ижод қилишга ундайди.
Оқсақол ижодкоримизни янги ютуқ—янги китобнинг халқ мутолаасига тақдим этилиши билан муборакбод этиб, унга янада янгидан янги ижодлар қилишида ижодий баркамоллик тилаб қоламиз. Янги китоб муборак бўлсин!
Ғани МАЖИД,
Андижон вилоят Абдулҳамид
Чўлпон жамоат фондининг раиси,
“Нафосат” ижодкорлар клубининг
бадиий раҳбари, шоир ва носир.

Комментариев нет:
Отправить комментарий