ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 6 ноября 2019 г.

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36] Қандли диабет қандай касаллик?

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
Қандли диабет қандай касаллик?
 
Қандли диабет- эндокрин касалликлар қаторига мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида  гипергликемия — қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги моддалар
алмашинув жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши ва қайтмас органик патологиялар келтириб чиқарувчи сурункали касаллик сифатида тавсифланади.
Бундай патологик ҳолатнинг биринчи таърифлари касалликнинг энг кўзга кўринган клиник белгилари — пешоб орқали кўп суюқлик йўқотиш (полиурия) ва қондириб бўлмайдиган ташналик (полидипсия) билан берилган. Қадимда қандли диабет касаллиги танада суюқлик ушлаб қолиш хусусиятининг йўқолиши билан кечадиган патологик ҳолат сифатида кўрилган.

Ҳозирги кунда бутун дунёда қандли диабет касаллиги билан 420 миллиондан ошиқроқ инсонлар азоб чекмоқдалар. Агар самарали чоралар кўрилмаса, 25 йилдан сўнг ҳар 6 — одам,  21 аср ўрталарида эса ҳар 2 — одам ушбу хасталикка чалинади. Улардан 201 нафари болалар, 163 нафари ўсмирларни ташкил қилади.
                         
Кандли диабетнинг кандай белгилар билан намаён булади?
  Доимий чанқаш, оғизнинг қуриши
  Пешоб ажратишнинг тезлашиши ва  ажратиладиган пешоб миқдорининг ортиши
   очиишни тез-тез  ҳис қилиш  
  Тана вазнининг камайиб бориши(озиш)
  Кўзнинг хиралашиши
  Холсизланиш (тез-тез чарчаш)
  Юкоридаги белгилар кузатилса, албатта шифокор эндокринологга мурожаат этиш зарур.
  Канд микдори ошганлиги аникланса, шифокор тавсияларига каттик риоя этган холда даволаниш  максадга мувофикдир.
Қандли диабетнинг келибчикиш сабаблари нима?
      Қандли диабетнинг келиб чиқишида ирсият катта роль ўйнайди. Мунтазам равишда кўп овқат истемол қилиш овқат билан озон хазм бўладиган углеводли – ширин овқатларни ортиқча ейиш касалликнинг пайдо бўлишида мухим омиллардан бири хисобланади. Қондаги қанд инсулинни синтез қилувчи хужайраларга таъсир этади ва кўп овқат еб юрилганда қонлаги қанд миқдори  доим ортиқ туради, бу эса ана шу хужайралар функциясинин сусайиб кетишига олиб келиши мумкин. Кўп холларда қандли диабетга  меъда ости бези функциясининг издан чиқиши (яллиғланиши, томирларига шикаст етиш, жарохатланиши ва б.) сабаб бўлади. Кўпинча қандли диабет оғир асабий руҳий кечинмалар, юқумли касалликлардан сўнг вужудга  келади. Организмда инсулин етишмаса жигар ва мускуллар организмга кирган қандни гиликогенга айлантира олмайди, тўқималар қантни оксидлаш ва унинг энергиясидан фойдаланиш қобилиятини йўқотади, натижада қонда глюкоза кўпайиб, (гипергликемия), сийдик билан чиқиб (гликозурия) туради, бу қандли энг мухум белгисидир. Одатда, қаттиқ ташналик, кўп сийиш, (1 суткада 6 литр,  ва бундан ортиқ), озғинлик, дармонсизлик холлари кузатилади. Бемор сийдигида қанд кўп бўлади, шу сабабли сийдикнинг солиштирма оғирлиги кўтарилиб кетади. Бемор териси, оралиқ сохаси қичишади. Терининг йирингли касалликлари пайдо бўлади, жинсий функциянинг бузилиши кузатилади. Нотўғри ёки етарли даволанмаганда касаллик зўрайиб, периферик нервлар функцияси издан чиқиши оқибатида оёқ-қўлларда оғриқ пайдо бўлади. Қандли  диабетда  кўз тўр пардаси томирларининг ўзгариши натижасида кўришнинг издан чиқиши, шунингдек буйраклар функциясининг бузилиши каби оғир асоратлар қолади. Атеросклерознинг ривожланишига йўл очади ( қандли диабет, юракнинг  ишемик касаллиги).

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
Кондаги канд микдорини миёрлаштириш учун нималарга эътибор керак?
  Таркибида ёг ва углевод микдорини  кам булган  озик-овкат махсулотларини, пархез таомларини оз-оздан тез-тез(кунига 4-5 марта) истеъмол  қилиш,
  Овкатланиш рациони купрок  оксил ва витаминларга бой булган озик-овкат махсулотларидан ташкил топган булиши максадга мувофикдир.(гушт, творог, тухум мева ва сабзавотлар)
  Таомларни бугда димлаб ёки кайнатиб тайёрланиши улар таркибидаги ёг ва углевод   микдорини камайтиради.
  Жисмоний фаол бўлиш, мунтазам жисмоний машклар билан шугулланиш канднинг  энергия сифатида  сарфланишига, окибатда кондаги канд микдорини камайишига олиб келади.  
Кандли диабетга чалинганлар нималарга эътибор килишлари керак?
  Мунтазам пархез тутиш
  Мунтазам кондаги қанд миқдорини назорат қилиб бориш
  Кон босимини меъёрда ушлаш
  Шифокор тавсияси асосида канд миқдорини камайтирувчи таблеткаларни мунтазам қабул қилиш
 узоқ вақт фаол ҳаёт кечириш имконини яратади
касалликни олдини олиш учун нималарга эътибор керак?
Бунинг учун
  Ёғли таомлар ва ширинликлар истеъмол қилишни чегараланг.
  Мунтазам жисмоний  машқлар  билан  шуғулланинг ва  жисмоний  фаол бўлинг.
  Кучли рухий изтироб (стресс) ва тез-тез асабийлашишлардан узингизни  сакланг.
  Зарарли одатлардан йироқ бўлинг хар бир инсон узининг соглиги учун узи масъул эканлигини унутмаслиги лозим.

  Зеро саломатлик бу инсон хаётининг асоси,  омад ва бахтининг  пойдеворидир.
  Соглом турмуш тарзи саломатлик гарови эканлигини унутманг!

Инсон саломатлиги унинг юритаётган хаёт тарзига чамбарчас богликдир.

Инсулин нима?    Бу Инсулин ошкозон ости бези томонидан ишлаб чикариладиган гормонал модда булиб, кондаги канд микдорини меъёрлаштиради.

  Бу кандай амалга оширилади-Инсулин танадаги барча ҳужайра эшикларини   қанд(глюкоза) учун  очиб беради.Хужайралар  қондаги қандни ўзига фаолллик билан  қабул қила бошлайди.
  Инсулин қанднинг ортиқча миқдорини жигар ва мушак хужайраларида    заҳира(гликоген)  ҳолида йиғади
   Шу тарзда  қондаги қанд миқдори  овқатлангандан 1,5-2 соат ўтиб меъёрга етади.
   Меъёрда қонда қанд миқдори 5-7 ммоль\литрни ташкил этади. Соғлом одам организмида қонда канд миқдори ошдими – ишлаб чикарилаётган  инсулин миқдори хам ошади.

  Конда канд миқдори камайдими- инсулин ишлаб  чиқарилиши хам камаяди.

  Кун давомида  қондаги қанд  миқдори  ўзгариб туради.
  
  Қондаги  қанд миқдорининг энг юқори миқдори  овқатлангандан сўнг  кузатилади.
  Инсулин ортиқча юборилганда нима бўлади?
  Инсулин ортиқча юборилганда, айниқса овқатланиш режими ёки овқат ейиш графиги бузилганда, гипогликемия  (қондаги қанд миқдорининг кескин даражада камайиб кетиши) холати рўй бериши мумкин: бемор очлик хис қилиши билан бирга дармони қурийди, ранги ўчади, азойи бадани қалтирайди, терлайди, юраги ўйнайди, баъзан хушидан кетади. Бундай беморга 3-5 бўлак қанд берилади, иссиқ ширин чой ичилади. Бу чоралар гипоглемия комасининг олдини олади. Бемор хар доим ўзида қандли диабетга чалинганлиги тўғрисидаги маълумот ёзилган  хат олиб юриши зарур. Гипогликемия  пайдо бўлганида дархол врачга мурожаат этиш керак. Қандли  диабетни даволаш учун инсулин хосил бўлишини стимулловчи ва унинг таъсирининг яхшиловчи воситалар ҳам буюрилади. Уларни врачнинг  доимий кузатуву ва лабаратория назорати остида қўлланилади. Қандли  диабет билан оғриган беморлар турар жойи бўйича врачнинг диспансер назорати остида бўладилар. Қандли  диабет оғир кечмаганда врачнинг тавсиясига биноан маҳаллий курортларда даволаниш, шунингдек даво физкултураси билан шуғулланиш   (эрталабки бадантарбия, пиёда сайир қилиш, жисмоний машқ қилиш, сузиш, чанғида юриш ва б) уларни врач назорати остида кўпайтириб бориш зарур.
Касалликнинг биринчи инсулинга боглик тури нима?
  Кандли диабетнинг бу тури, умумий кандли диабетга чалинганлар сонининг 10 фоизини ташкил этади.
  Баъзи холларда бола ёки ўсмирларда  тепки, қизамиқ гепатит каби вирусли инфекцияларни  бошдан ўтказгандан сўнг бошланади.

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
    Ошқозон ости безининг инсулин ишлаб чиқарувчи  хужайралари вируслар ёки  аутоиммун жараён таъсирида  чуқур ўзгаришларга учрайди ва инсулин ишлаб чиқариш меҳанизми  ишдан чиқади.
  Бу турдаги диабетга учраган беморлар қонида инсулин миқдори жуда кам бўлади ёки умуман бўлмайди. Шунинг учун улар  инсулин инъекциясига муҳтож бўлади.
   Бу турдаги диабетнинг юзага келиши ва ривожланишида наслий омил етакчи рол ўйнайди. Ота-она,буви ва бувалардаги  касалликка  берилувчан  ошқозон ости безининг нозик эндокрин аппарати болаларга мерос бўлиб ўтади.

 Кандли диабетни биринчи турини хафлилиги нимада ?
   Гипергликемик кома
  Гипогликемик кома
  Қандли диабетнинг 1-турида  буйрак  етишмовчилигини ривожланиш хавфи юқори бўлади.
  Қонда кетон  таначаларининг  ортиши   диабетик кома каби оғир асоратларга  олиб келиши мумкин.
Кандли диабетнинг инсулинга боглик булмаган иккинчи тури нима?
  Бу турдаги диабет билан умумий касаллланганларнинг 90%ини ташкил этади.
  Қандли диабетнинг бу тури  кўпроқ  наслий мойиллиги мавжуд бўлган семиз одамларда, ёшлари  40-45дан ўтгандан кейин  ривожланади.
  Касалликнинг бу турида  ошқозон ости бези етарлича инсулин ишлаб чикаради.
  Бироқ хужайра деворида йигилган ортикча ёг катлами унинг  инсулинга  бўлган сезгирлигини  камайтиради.
Натижада хужайра эшиклари канд кабул килиш учун очилмайди.
  Канд ҳужайралар томонидан қабул қилинмйди. ортиқча канд миқдори жигар  ва мушак ҳужайраларида заҳира ҳолида йиғилмайди.
   Оқибатда  конда канд миқдори ортади ва бу узоқ вақт сақланиб қолади.
Кандли диабетнинг иккинчи тури нимаси билан хафли?
  Касаллик кўз, мия, юрак, буйрак ва   оёкдаги майда қон томирлари ва нерв толаларининг  жароҳатланиши
   кон босимининг кўтарилиши
  инсульт,
  инфаркт,
  кўриш кобилиятининг йўколиши,
   буйрак етишмовчилиги,
  оёқда тузалмас яраларнинг пайдо бўлиши,
   гангрена каби оғир асоратларни юзага келиштириши билан хавфлидир.
Семизликни аълокаси борми?
Кандли диабетнинг 2-чи турини ривожлантиришда семизлик етакчи рол уйнайди.
  Ёгли таомлар ва ширинликларни куплаб истеъмол килиш
   Камҳаракатлик
Тана вазнини меъёрдан ошиши-семизликка  олиб келувчи носоглом омиллар хисобланади.
Кандли диабет касаллигининг бу тури аксарият холларда инсонларнинг носоглом юритган  турмуш тарзига жавобан  юзага келади.
  Ёшнинг 40-45дан юқори бўлиши
  Қон босимининг мунтазам ошиб туриши
  Ота-онаси ёки  ака-ука, опа-сингилларида қандли диабет касаллигининг мавжудлиги касалликнинг юзага келиш хавфини оширади.
  Қандли диабетнинг келиб чиқиши качон аникланган?
 Қандли диабетнинг келиб чиқишига инсулин етишмовчилиги сабаб бўлишини кейинчалик бир неча олимлар ўз кашфиётларида очиб беришди. 1889 йили Жозеф фон Меринг ва Оскар Минковски меъда ости бези олиб ташланган итларда қандли диабет касаллиги белгилари пайдо бўлишини аниқладилар. 1910 йилда Эдвард Альберт Шарпей Шефер меъда ости безида жойлашган Лангерганс оролчалари ажратиб чиқарадиган кимёвий модда етишмовчилиги диабетни келтириб чиқаради деган тахминга борди. Бу моддани у инсулин ,лотинча «insula» — орол деб номлади. Меъда ости безининг эндокрин фаолияти ва инсулиннинг диабет ривожланишидаги ролини 1921 йилда Фредерик Бантинг ва Чарльз Герберт исботлади. Улар меъда ости бези олиб ташланиши натижасида диабет хасталиги ривожланган итларга соғлом итлар меъда ости бези — Лангерганс оролчалари экстрактини юбориш орқали касаллик белгиларини йўқотиш мумкинлигини кўрсатдилар. Бантинг ва Бест қорамол меъда ости безидан ажратиб олиб, тозаланган инсулинни биринчи бор 1922 йил беморларда синашди. Бу кашфиётлари учун олимлар 1923 йилда тиббиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Шундан сўнг қандли диабетни инсулин билан даволаш жадал ривожланиб борди.

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
Қондаги инсулин миқдорини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилгандан сўнг шу нарса маълум бўлдики, қандли диабет билан оғриган бир қатор беморларда қондаги инсулин миқдори камайиши эмас, балки ошиши кузатилган. 1936 йилда жаноб Гарольд Персиваль Химсворт томонидан чоп этилган мақолада биринчи бор 1- ва 2- тур диабет алоҳида касаллик деб эътироф этилди. Бу диабет тўғрисидаги фаразларни яна ўзгартириб, бутунлай инсулин етишмовчилиги билан кечадиган 1-тур ва нисбатан инсулин етишмовчилиги билан кечадиган 2-тур диабет касаллиги борлигини кўрсатди. Диабетологиянинг охирги йилларида сезиларли ривожланишига қарамасдан ҳозирги кунда ҳам касалликка ташхис қўйишда углеводлар алмашинуви кўрсаткичлари текширилади.
«Халқаро диабетга қарши кураш куни»качон нишоланади
2006 йилдан бошлаб,  14 ноябрь БМТ томонидан «Халқаро диабетга қарши кураш куни» сифатида нишонланмоқда. Фредерик Грант Бантинг ушбу санада туғилган. Инсон пайдо бўлибдики касалланган, даво излаган ва даволанган.Тиббиёт тарихи илдизлари қадимги тамаддунларга бориб тақалади. Қандли диабет касаллиги тарихини ўрганишни қадимги Миср давридан бошлаш керак бўлади. Сабаби Мисрда яратилган эрамиздан аввалги 1500 йилда ёзилган тиббий — «Эберс папируси» да биринчи бор диабет тилга олинади. У XIX асрда Фиван қабристонлари (ўликлар шаҳри)да топилган бўлиб, анъанага биноан таржима қилиб, таърифлаб берган олим номига аталган. Демак, мисрлик табиблар уч ярим минг йил аввал диабет белгиларини бошқа касалликлардан ажрата олишган. Ўтмишдаги Мисрда ўликларга сиғиниш учун мурдаларни чиримайдиган қилиб мўмиёлаш талаб қилинган, бу эса олимларга одамларнинг ички аъзоларини ўрганиш ва тушуниш учун яхши ёрдам берган.
Эрамизнинг 30-йилларида император Тиберия даврида яшаб ижод қилган Авел Корнелий Цельс ёзиб кетган тиббий рисолада пешобнинг кўп ишлаб чиқарилиши билан кечадиган касаллик ҳақида ёзилган. Бунинг сабабини у меъда-ичак тизимида овқатнинг нотўғри ҳазм бўлишида деб билади. Тан олиш керак, бу хақиқатга яқин.
Диабетнинг биринчи клиник тавсифини Рим олими Аретеус бериб, у биринчи бор тиббиётга «диабет» терминини олиб кирди. Биринчи тур қандли диабет билан оғирган беморлар тезда озиб, кўп суюқлик ичиб, кетма-кет пешоб ажратадилар. Бу худди суюқлик тана орқали шиддатли оқим бўлиб ўтиб кетаётгандек бўлади. Шу сабабли Аретеус касалликка «diabainо»- грекчадан «ичидан ўтаман» деб ном берди.
Маълумки, диабет жуда қадимги касаллик. У билан беморлар антик даврда ҳам, ўрта асрда ҳам касалланишган. Лекин энг аҳамиятлиси, ўша давр табиблари касаллик ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлганлар. Минг йилликлар давомида шифокорлар ушбу касаллик белгиларини билишган ва бемор ҳаётини узайтира олишган. Аретеус даврида ҳам табиблар диабетни мадорнинг қуриши ва ишта-ҳанинг пасайиб кетиши, оғиз қуриб, қондириб бўлмас чанқоқлик, тез ва кўп миқдорда пешоб ажралиши, унинг ширинроқ таъмга эга бўлиши ва беморнинг кучли озиб кетиши каби белгилардан ажратиб олишган. Баъзи одамларда — асосан ёшларда, бу белгилар тез, ҳатто бехосдан пайдо бўлиб, касаллик кучли намоён бўлган. Улар гўёки бу тузалмас дард-га маҳкум этилган бўлган. Ҳозирги замон тушунчаларига кўра бу беморлар биринчи тур қандли диабет билан оғриган бўлиб, улар сурункали ҳолатнинг оғирлашишидан эмас, балки диабетик комага тушиб, нобуд бўлганлар. Бошқа турдаги (2-тур) беморлар балоғат ёши, ҳатто, кексайган даврига яқин оғриганлар. Ўтмишдаги табиблар уларни оч қолдириш, жисмоний тарбия ва шифобахш ўсимликлардан тайёрланган доривор воситалар билан даволаганлар.

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
Замонавий тиббиётда даво воситаларини танлашда касалликнинг оғир-енгил кечиши, асоратлари бор-йўқлиги ҳисобга олинади. Чунончи, беморда ирсият сабабли ёшлик пайтида инсулин етишмаганида унинг ўрнини босиш мақсадида инсулин юборилади. Кексаларда ва кўпроқ тўла кишиларда инсулин нисбатан етишмаганда шифокор тавсиясига кўра парҳезга амал қилиш зарур. Қондаги қанд миқдорини камайтирувчи воситалардан фойдаланилади. Касаллик енгил кечганда кўпинча парҳез буюрилади. Углеводлар кам истеъмол қилинади, улар ўрнига гўшт, картошка, қора нон ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилса бўлади. Ёғли овқатлар миқдори камайтирилади. Касаллик зўрайиб кетганда беморга сариёғ ва бошқа ёғ маҳсулотлари берилмайди. Овқат калориясининг деярли 20 фоизи оқсиллардан иборат бўлиши керак. Хаста киши истеъмол қиладиган озиқ-ов-қат маҳсулотлари витаминлар, айниқса, С ва В гуруҳ витаминларига бой бўлиши лозим. Бемор овқатни бўлиб-бўлиб ейиши керак. Инсулин билан даволанишга ўтган беморлар учун таъсири 6-8 соатдан 30-36 соатгача узайтирилган инсулинлар ишлаб чиқарилади. Шифокорнинг қатъий назоратига амал қилган беморлар кун тартиби ва парҳезга доир тавсияларга аниқ риоя қилиши, лаборатория текширувига ўз вақтида келиб туришлари зарур.
Ҳар йили ноябрь ойида халқаро  қандли диабетга қарши курашиш ойлиги ўтказилади. Бу ойликни ўтказишдан мақсад — инсонларга қандли диабет ҳақида, унинг хавфли омиллари, эрта ташхис қўйиш ва асоратларининг олдини олиш ҳақида кўпроқ маълумот беришдир.      
Бу йилги ойлик «Қандли диабет ҳар бир оилага тааллуқли» шиори остида ташкил этилмоқда. Ойлик давомида аҳоли ўртасида қандли диабет касаллиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилади, жойларда тиббий кўриклар ўтказилади. Истироҳат боғлари ва аҳоли гавжум масканларда сайёр лабораториялар фаолияти йўлга қўйилиб, ортиқча вазн ва қондаги қанд миқдори аниқланади.


Табобат усулида даволаш.
•  Қандли диабедда  кунига 5-6 махал овқатланиш керак.
•  Қовурилган овқатлар тавсия этилмайди, фақат пиёзни ёғда доғлаш мумкин. Кабоб норин, калбаса, қази, қўй ёғи, мол ёғи, спиртли ичимликлар, дудланган, шўр нарсалар, қора чой, қахва, какао, торт, кекс,  мош кабиларни истемол қилиш ва чекиш вақтинчалик ман этилади.
•  Сийдик хайдайдиган таомлардан фархез қилиш керак. Фақат суви қочган нон, қаттиқ нон ва толқон истеъмол қилинади.
•  Қанд касали бор одам овқатни саримсоқ, пиёз карам ва сабзи билан еса шифо бўлади.
•  Қандли диабетда сув ўрнида ичиладиган нарсалар нордон, қуюқ айронлар (қўй сути қатиғидан бўлгани яхшироқ). Сабзи беҳи, апельсин, лимон, зубтурум   шираси билан аралаштирилган бодиринг суви, олча суви, нордон анор суви, олма суви, олхўри суви, ялпизнинг қуюқ шираси ва дамламаси, кўк чой, тоғ райхони дамламаси кабилардан иборат. Булардан хар куни кўнгил тусаганча ичилади. Мева шарбатларини маданли (минерал) сув билан суюлтириб ичиш хам тавсия этилади.
•  Буюк табиб Абу Али ибн Сино қанд касали бор беморларга қуйидагича маслахат беради. Эчки, қўй, сигир сутларини баровар қўшиб, қатиқ қилинади, зардобини ажратиб олиб, кейин бир қайнатиб, совутиб салқин жойда (совитгичда сақланади). Ундан хар куни кўнгил тусаганча истеъмол қилинади.
•  Сабзи қайнатиб ейилса қон тозаланади.
•  Хар куни 4-5 та чилонжийда истеъмол қилиш керак. У қондаги микробларни ўлдиради, касалликдан сақлайди, қон босимини яхшилайди.
•  Олма барги ва гулидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3 маҳал  овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
•  Ҳар куни 1 пиёла олма суви ва 1 пиёла қайнатилган нордон олча сувини ичиш керак.
•  Ҳар куни кечкурун ётишдан олдин иккита олма ейиш қондаги қанд миқдорини камайтиради ва тартибга солади.Олма қиматбахо маданли моддаларга бой махсулот хисобланади.
•  Ёғларнинг ҳазм бўлишини енгиллиштириш учун овқатга зироварлар ва сиркаларни қўшиб (аччиқ қалампирдан ташқари)истемол қилиш фойдали
•  Торвуз қанд касаллигига даво бўлади у организмдан шакарни хайдайди.Қовун ва узум эса танадига шакар миқдорини оширади

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
•  Маълумки, углеводлар қонда глюкоза миқдорини оширади, шундай экан, уларни истеъмол этишни қаттиқ назорат қилиш керак. Умуман, углеводларни истеъмол қилиш  қандли диабед билан касалланганлар учун хам соғ кишилар учун хам зарур. Чунки улардан  хаётий қувват хосил бўлади. (1 гр углеводдан 4 ккал ажралади), уларсиз харакат ва хапттоки фикрлаш бўлмайди. Бемор  углеводларнинг миқдори кам бўлган махсулотларни истеъмол қилиши керак улар эса оз эмас. Масалан бақлажон, тарвуз, памидор, (янгиси ва кансерваси), қизил қаланпир, карафс, сабзи, редиска, шолғом, лавлаги, соя, ловия, қовоқ, саримсоқ, петрушка, турп, карам, (янгиси ва тузлангани), исмалоқ, қўзиқорин.
•  Ҳалқ табобатида қандли диабетни даволашда қизил дўлананинг, барглари  ва меваларидан фойдаланилади (овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади).
•  Кийик ўтидан 1 ош қошиғини кечқурун термосга солиб,  устига 300 мл қайноқ сув қуйилади ва туни билан дамлаб қўйилади. Кун бўйи 3 маҳал авқатдан 30 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
•  Оқ тутнинг майдаланган пўстлоғидан 2 ош қошиқ устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 дақиқа қайнатилади ва 1-2 соат тиндириб қўйилади. Кунига ярим стакандан   3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ичилади.
•  Апельсин (пўртахол) пўчоғидан 3 донасини термосга солиб, устига ярим мл қайноқ сув қуйиб, 1 соат тиндириб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал чой каби ичилади.
•  Бодиринг таркибида ошқозон ости бези бир маромда ишлаши учун зарур бўлган гармонлар бор кунига 3 маҳал 100 гр бодиринг пюресида истемол қилинади, инсулин ишлаб чиқаришда ёрдам беради.
•  Петрушканинг қуритилган кўкатидан 2 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал  1/3 қисм такандан ичилса қандли диабедга шифо бўлади.
•  Семизўтнинг янги узилган ва майдаланган ўтидан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. 1-2 соат тиндириб, қўйилгач чузиб олинади. Кунига 4 маҳал 2-3 ош қошиқдан овқат олдидин ичилади.
•  Семизўт ўтидан 2 ош қошиғи устига 1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан сўнг қанд миқдори баланд бўлса, 3-4 ош қошиқдан ичилади. Кунига 50-100 гр янги узилган семизўтдан салат қилиб, истеъмол қилинади.
•  Қизил лавлагининг илдиз мевасидан олиб, қирғичдан ўтказилади ва шарбати сиқиб, олинади. Янги шарбатдан 3-4 маҳал  ярим стакандан овқат олдидин ичилса қонда қанд миқдорини камайтиради, 3-4 хафта ўтгандан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.
•  Газанда баргларидан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат ўраб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади. Янги узулган баргларидан дамлаб ичилса яхши бўлади. Ундан салатлар хам тайёрлаш мумкин.
•  Қоқиўт илдизидан 100 гр олиб, устига ярим литр ароқ  қуйиб, 10 кун иссиқ  ва қоронғу жойда сақланади. Вақти-вақти билан суюқлик чайқатиб турилади ва кейин сузиб олинади.  Кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиғда ичилади. (таниқли рус табиби А.Аксёнов тавсияси).
•  Қоқиўт илдизи ва ўтдан 1 ош қошиғини Ховончада янчиб, сирли идишга солинади.  Устига 1 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади ва ярим соат тиндириб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиғдан овқатдан олдин ичилади. Даволаниш муддати 3-4 хафта. 5-10 кун танаффусдан сўнг муолажани такрорлаш мумкин.
•  Қирқбўғин гулидан 2 стакан олиб, майда тўғралади. Уни 50 г кўкпиёз, 20 г шовул 40-50 г қоқиўт (улар аввал совуқ тузли сувга аччиғи кетиши учун ярим соат қўйилади) билан аралаштирилади. Тузлаб, ўсимлик мойи ёки қаймоқ билан қориб, салат тайёрлайди. У беморга  фойда бериб, организмда умумий модда алмашинувини яхшилайди.
•  Ҳалқ табобатида андиз қадимдан қанд касаллигига қарши даво сифатида ишлатилган. Ўсимликнинг қуритилган илдизида инсулин бор, ундан 1 ош қошиғини сирли идишга солинади. Устига 1 стакан сув қуйиб, ярим соат паст оловда тургач, тиндириб, ўраб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал овқатдан 1 ош қошиғидан ичилади. Даволанишнинг хар 3-4 хафтасидан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
•  Макка жўхори попуги  газанда ва қариқиз илдизидан 100 г дан линади шу йиғмадан 2-3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайнақ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
•  Қора смародина  ва черника баргидан100 г дан,  ловия қўзоқлари, ёнғоқ баргидан 75 г дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун  термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, олиб, кунига 4 маҳал 1, 5 стакандан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
•  Маймунжон (парманчак) барги ва газандадан 100 г дан олинади.  Шу йиғмадан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2  стакан  қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.
•  Черника  баргидан ва ловия қўзоқларидан 4 г дан, наъматак меваси ва ертут  баргидан 3 г дан олиб, аралаштирилади. Устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 20 дақиқа қиздириб, 30 дақиқа  тиндирилади ва чой каби ичилади. 3-4 ҳафта  даволанишдан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.
•   Қора смородина, черника, оқ тут, ёнғоқ, ловия қўзоқлари ва олча баргидан 50 г дан олинади.  Аралашма устига 3 литр қайноқ сув қуйиб, қайнатилади. Кунига 3 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин 3 ой давомида ичилади.
•  Чурника барги 1 қисм, ловия қўзоқлари 1 қисм, дафна барги ва сачратқи илдизидан 1  қисмдан олинади. Шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйи, 30 дақиқа қайнатилади ва 1 соат  тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 стакандан ичилади.
•   Жўка  гули, черника барги ва мавракдан 100 г дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади ва эрталаб сузиб олинади. Кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
•  Қора зира  гиёхнинг мевасидан 1 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига  1 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олинади ва кунига  4 маҳал  овқатдан 1 соат олдин ичилади. Қандли диабеда  ошқазон ости безларининг фаолиятини кучайтиради (рус табиб А.Акснёвов тавсияси)
•  Картошканин тозалаб ювилади, сўнг постини артмаган холда қирғичдан ўтказилади олинган шарбатидан кунига ярим стакандан нонуштадан ярим соат олдин ва кечки овқат олдидан йигирма кун ичилса нихоятда яхши фойда қилади
•  Арслонқуйруқ баргидан 10 г, ер баргидан 15, оқ тут баргидан 20 г олинади шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига  1 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатилади ва 1 соат тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, 2 ош қошиқда овқатдан кейин 3 маҳал ичиш керак.
•  Қоқи ўт барги, газанда барги, черника барги ва ловия қўзоқларидан 25 г дан олинади хаммасини аралаштириб, 1 ош қошиғи сирли идишга солинади устига 1 стакан сув қуйиб, 3 дақиқа қайнатилади ва  1 соат тиндириб қўйилгач, сузиб олинади. Кунига  3 маҳал 1 ош қошиқдан шакарсиз ичилади.
•  Черника барги ва ловия қозоқларидан 2 қисмдан, яшил шули самонидан 1 қисм олинади. Шу аралашмадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин 1 стакандан ичиш тавсия этилади.
•  Черника барги, ловия қозоқлари, настарин куртаги, газанда ўти, ва қоқиўт илдизидан 25 г дан олинади. Хаммасини аралаштириб ва майдалаб, 2 ош қошиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва 2 соат тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин 3-4 стакандан ичилади.
•  Қора смародина (қорағат) нинг майдаланган янги новдаларидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қўйиб қўйилади. 1 соат тиндириб, совутилади. Кунига 3 маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади. Даволаниш муддати 3-4 ҳафта бўлиб, кейин 5-10 кун танаффус қилинади.
•  Ёнғоқ дарахтининг ёш барглари ва ғўра мевасидан 20 г олинади устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15-30 дақиқа қайнатилади. Кейин ярим соат тиндириб узиб олинади. Кунига 3 маҳал 1 пиёладан чойдай ичилса, қондаги қон миқдорини камайтириди. Даволаниш муддати 3-4 хафта. 5-10 кун танаффусдан  сўнг муолажани давом эттириш мумкин.

Abduqadir Sattarov, [07.11.19 07:36]
•  Ёнғоқнинг ёш барглари ёки ғўра мевасидан 10 г олиб, 1 стакан қайноқ сувда 20 дақиқа дамланади. Уни чой қилиб, ичиш ҳам қонда қанд миқдорини камайтиради, умумий холсизликда бардамлаштирувчи хусусиятга эга.
•  Қанд касалига учраган ва қонида ёғ миқдори кўпайган киши ошқавоқ сувига озгина лимон суви қўшиб, кунига 1 стакандан  ичса, шифо бўлади.
•  Саримсоқни эзиб бўтқа қилинади ундан 100 г олиб, устига 1 литр қизил мусаллас (спиртсиз вино) қуйилади. 2 хафта иссиқ ва ёруғ жойда сақланади. Вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сиқиб олинган шарбати совуткичда сақланади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
•  Қуйидаги қоришмадан хар куни 1 чой қошиқдан истеъмол қилинса қондаги қанд миқдори камаяди. Саримсоқдан ва петрушкадан 300 г дан ва 1 кг лимон уруғсиз олинади. Хаммасини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 2 хафта қоронғу жойда сақланади. Шу қоришмага черника, ловия қозоқлари, маккажўхори попуклари қайнатмаси қуйилса, яхши самара беради. Шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, кечқурун термосга солиб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим сиакандан ичилади.
•  Топинамбург (ер ноки) туганакларидан бахорда ҳар куни 1 донадан истеъмол қилинса, қанд касалига даво бўлади. Ер ноки таркибида крахмал йўқ, глюкозалар сахароза жуда кам шунинг учун ундан салатлар ва картошкали таомлар тайёрлаш мумкин.
•  1 стакан кефирга 1 ош қошиқ қора буғдой ёрмасини туйиб, ёки қахва майдалагичдан ўтказиб, 1 кеча солиб қўйилади. Овқатдан ярим саот олдин истеъмол қилинса, қонда қанд миқдори камаяди.
•  4-5 бош пиёз 3 литрли идишга солинади, устига 2 литр қайнаб совутилга сув қуйиб, 1 кун тиндириб қўйилади, кейин сузиб олинади. Кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакандан 17 кун ичилади. Дамлама уй шароитда сақланади. Муолажа йилига 1 марта қилинади.
•  Қандли диабет касаллигида қуйидаги салат тавсия этилади. 50 г тўғралган пиёз устига қайноқ сув қуйилади. 15 г укроп, 15 г петрушка ва 7-10 мл ўсимлик мойи аралаштирилади. Бу салатдан 3-4 хафта истеъмол этилади ва кейин 5-10 танаффус этилади.                                                                                                                              

l  Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари, Ўзбекистон Табобат академиясининг назоратчи инспектори Мурожат учун телеграм  +99893-385-16-49  ёки мобил телфонда @malhamuz   ёки сайтларимизда  www.malhamuz.blogspot.com    ва       www.malham1uz.blogspot.com  почтамиз  malham53@gmail.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий