ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 4 ноября 2019 г.

ТАНАНГИЗДА САБАБСИЗ КЎКАРИШЛАР ПАЙДО БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК

ТАНАНГИЗДА САБАБСИЗ КЎКАРИШЛАР ПАЙДО БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Кўкаришлар қаердан пайдо бўлади?
«Шамол бўлмаса дарахтнинг барги қимирламайди». Кўкаришлар хам шу каби – албатта сабаби бўлади, аммо
яширин бўлиши мумкин. 
Кўкаришлар – бу тери остида жойлашган қон томир капиллярларини зарарланиши хисобланади. Уларнинг хосил бўлиши механизми оддий. Шикастланиш натижасида – капиллярлар зарарланади – улардан ажралиб чиққан қон тери остига қуйилиб, гематома хосил қилади – кўкариш пайдо бўлади. 
Бундай кўкаришлар сабабсиз ва тез-тез пайдо бўлса, демак капиллярларни организм ишини ички фаолиятини бузилиши натижасида зарарланмоқда деб ўйлаш мумкин. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин: 
.
1. Витамин и микроэлементлар танқислиги
Айрим витаминлар (масалан, К ва В12) қон таркиби ва унинг ивишига жавоб беради. Витамин С эса қон томирларни деворини мустахкамлигини таъминлайди. Рух ва темир микроэлементлари эса қон томирларнинг шикастланган жойларини оператив тикланиши учун керак бўлади. Биофлавоноидлар (цитрин, рутин, катехин ва кверцетин) хам капиллярлар мустахкамлигин таъминлайди. Бу моддаларни етишмаслиги қон томирларни нозик ва синувчан бўлиб қолишига, организмнинг қон кетиш холларини тезда бартараф этолмай қолишига ва натижада гематомаларга сабаб бўлади.  

2. Жисмоний машқлар
Жисмоний машқлар пайтида зўриқиш қон томирлар деворини ёрилишига сабаб бўлади. Штангада «рекорд юкни» кўтараётган оғир атлетикачиларга эътибор берганмисиз: айримларини кўз қорачиқлари атрофидаги қон томирлари ёрилади, айримларини эса бурни қонайди. Тери остига қон қуйилишлар хам шу каби содир бўлади. 

3. Айрим медикамент ва биоқўшимчаларни ичиш
Машхур оғриқ қолдирувчилар: ибупрофен ва аспирин – қонни суюлтириб, қон ивишини қийинлаштиради. Кортикостероидлар, биоқўшимчалар (балиқ мойи ва гинкго билоба) ва хатто саримсоқ пиёз хам ортиқча истеъмол қилинганда қон ивишига таъсир этиб гематомаларга сабаб бўлади. 

4. Кексайиш
Ёш ўтиши билан тери юпқалашади, оқаради ва шаффофлашади. Шу сабабли ёшликда пайдо бўлиб кўринмай турган енгил гематомалар хам кўрина бошлайди. Бунга қўшимча қон томирлар мўртлиги хам пасайиб, енгил травмаларда хам осон зарарланади. Ёрқин мисол «қарилик пурпураси» - 50 ёшдан ортган одамларнинг 10 фоизида учрайди.   

5. Қандли диабет
Диабет – бу нафақат қонда қанд миқдорини ортиши хисобланади. Бунда бутун организмдаги моддалар алмашинуви бузилиб, қон айланиш тизими хам зарарланади. Патогенези юқорида айтилганидек, қон томирлар синувчан бўлиб қолади – қон яхши ивимайди – гематомалар енгил шабадага хам пайдо бўлади.  

6. Қонни ивиши билан боғлиқ касалликлар
Виллебранд касаллиги - тромбофилия, тромбоцитопения билан кечиб, хам ирсий, хам орттирилган хисобланди. Қон суюлгани хисобига қон талаш сохалар сабабсиз ривожланади.

7. Онкологик касалликлар
Гап лейкемия хақида кетиб, бу касалликнинг энг биринчи белгиси бутун танада номаълум сабабли кўкариш доғларини пайдо бўлиши хисобланади. Улар хам барибир қоннинг ивиш механизми бузилиши натижасида ривожланади.

Кўкаришлар пайдо бўлса нима қилмоқ керак?
Айтиб ўтилганидек, танадаги кўкаришлар зарарсиз ёки бўлмаса организм учун хавф туғдирувчи муаммолар хисобига пайдо бўлади. Шу сабабли оғир касалликларни ўтказиб юбормаслик учун танангизда ноъмалум сабаблар натижасида ривожланадиган гематомаларга жиддий эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун кўкаришларни охирги кунларда қандай тутишини назорат қилиш керак бўлади. Уларни катталашуви ва янгидан-янги қон талаш жойларни қўшилиши кузатилса албатта врачга мурожаат қилиш керак. Агар қон тахлиллари яхши чиқса врач қуйидагиларни тавсия этади:  
1.    Етарли миқдордаги витамин ва микроэлементларни тушишини таъсминлаш учун овқатланиш рационини коррекциялаш.
2.    Жисмоний машғулотлар пайтида ортиқча зўр бермаслик.
3.    Қонни суюлтирувчи дори воситалари ва биоқўшимчалардан воз кечиш.
4.    Қон томирлар деворини мустахкамловчи крем ва малхам дорилардан фойдаланиш.

Одатда шуларнинг ўзи танани ноэстетик кўкаришлардан сақланишини ва уларни пайдо бўлмаслигини таъминлайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий