ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 ноября 2019 г.

МАМЛАКАТ БАЙРОҒИ

МАМЛАКАТ БАЙРОҒИ - барқарорлик асосидир.Инсоннинг ўз Ватанини севишида оила, туғилиб ўсган жой, атрофдаги ижтимоий ҳаёт таъсири муҳим саналади.Ўзбекистон халқи тарихи ва бугунида энг юксак ва олий қадрият бу тинчлик омили хисобланади.
Хар бир Ўзбекистон оиласидаги фарзанд ёши улуғлардан ва
ота-онасидан тинчликни қадрлашни ўз тафаккурига сингдириб боради.Бошқа халқлардаги беқарорликларни кузатиб, бизнинг тинчлигимизни таъминлаётган давлатимиз ва бу борадаги масъулларнинг барчаси мамлакат байроғи остида бирлашишини кўрамиз.
Айнан шу сабабли мамлакат байроғи қадр-қимматини барқарорлик ва тинчлик, тотувлик ва фаровонликда кўрамиз.
Мамлакат байроғини кўриши билан фуқарода тинчлик ва барқарорликнинг мустахкамланиш туйғуси жўш урдими, демак бу фуқаро мамлакат байроғи тўғрисидаги хар қандай ҳолатга бефарқ эмас.18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кунидир. Миллий мафкурамизни мустахкамловчи ушбу кун муборак бўлсин, азиз юртдошлар.
Тинчлик ва фаровонликни тарғиб этувчи Ўзбекистон байроғи доимо хилпираб турсин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий