Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм,
Ўзбекнинг ерида ўсувчи, Аллоҳ берган ўсимлиги бўлган КОВРАК хақида суҳбатлашсак, бу ўсимликни яхшилаб таниб олинг..
Ковракнинг бўйи 1.5-2 метргача етади, илдизи йўғон 15-20 смгача етади, лавлагисимон чуқур жойлашган. Ўсимлик
пояси 8-9 йилда бир маротаба ўсиб чиқади ва гуллайди-монокарп. Пояси тик ўсувчи, йўғон, ичи ковак юқори қисми шохланган. Илдизолди барглари бандли, уч марта ажралган. Барг бўлаклари чўзинчоқ, ёки ланцетсимон.Поядаги барглари майдароқ, ташқи томони жуда кўп туклар билан қопланган бўлиб, пояда қини билан кетма-кет ўрнашган. Гуллари мураккаб соябонга тўпланган. Гули оч сариқ, косачасиз, тожбарги 5 та, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастда жойлашган. Меваси икки бўлакли донача бўлади. Коврак зирадошлар оиласига мансуб ўсимлик. Ер юзида унинг 170 дан зиёд тури бўлиб, мамлакатимизда 50 тури учрайди. Смола-елим олиш учун сассиқ коврак, Куҳистон ковраги каби 10 тури ишлатилади. Табиатда сассиқ коврак кенг тарқалган бўлиб, елим-смола асосан шу турдан олинади.
Коврак асосан, қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соф тупроқли ерларда ўсади. Ундан халқ табобатида азалдан хавфли шишлар ва захм касаллигини даволашда, ундан олинадиган елим-смоланинг спиртли тиндирмаси астма, томир тортиши ва асаб касалликларида ишлатилган.
Тиббиётда коврак елим-смоласи — assa-foetida номи билан кукун, эмулсия ва спиртли тиндирма ҳамда оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Шарқ мамлакатларидан Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда унинг елими ва илдизи кулинарияда зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Коврак ўсимлиги томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволовчи, инсонга қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи дориворликда тенги йўқ ўсимлик.

Комментариев нет:
Отправить комментарий