Олимлар маргарин, кунгабоқар ёғи, зайтун ёғи ва сариёғни ўрганиб чиқдилар. Натижалар ҳайратланарли!
Биз ҳар куни ишлатадиган ёғларнинг организмимизга таъсири жуда фарқлидир.
Туркиянинг Докуз Эйлул Университети (ДEУ) Тиббиёт
факультетида фаолият юритувчи бир гуруҳ олимлар тажриба ҳайвонлари билан олиб борган тадқиқоти натижаси: “Сариёғ”нинг ижобий таъсири ва аксинча “маргарин”нинг депрессияни қўзғатувчи таъсири мавжуд эканлигини кўрсатмоқда.
ДEУ Тиббиёт факультети Физиология кафедраси профессори. Доктор Назан Уйсал Ҳарзадин ўзининг «кокос, кунгабоқар, зайтун ёғи, маргарин ва сариёғ билан озиқланганларда депрессия, ташвиш ва билим даражаси тўғрисида»ги изланишлари билан бир қаторда «сичқонларни турли хил ёғлар билан озиқлантириш оқибатида, уларнинг хотира, безовталик ва руҳий тушкунликка таъсири» ҳақидаги тадқиқоти тўғрисида АА мухбирига баён қилди.
Ҳарзадин ва унинг жамоаси тажриба давомида, катта ёшдаги сичқонларни бир-биридан 10 фоизлик нисбатда фарқ қилувчи ёғлар орқали бойитилган озуқалар билан озиқлантириш натижасида ушбу ёғларнинг ҳайвонлар ҳаракатларига қай даражада таъсир этишини ҳам ўрганмоқдалар.
Шу билан биргаликда Ҳарзадин билим ва хотира даражасини ўлчаш учун «йўналишни топиш» модулидан фойдаланганликларини, тажриба ҳайвонларини сув идишида қолдириш ва омон колиш учун қилган ҳаракатларини кузатиш билан эса, тушкунлик даражасини баҳолаганликларини таъкидлади.
Кунгабоқар ёғи истеъмолчиларида қарорларни қабул қилишдаги муаммолари
Ҳарзадин кунгабоқар ёғининг турк ошхонасида тез-тез ишлатилишини ҳамда тадқиқотлар давомида ҳайратда қолдирадиган ёғлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.
Кунгабоқар ёғини истеъмол қиладиганларда тушкунлик ва хавотир даражаси юқори. Аммо қизиғи шундаки, бу ёғ тажриба ҳайвонларининг қарор қабул қилиш қобилиятига сезиларли таъсир қилди.
Кунгабоқар ёғини истеъмол қилган ҳайвонларни очиқ майдонга чиқаришганда, улар қаерга боришни ҳал қила олмайди. Шунинг учун, кунгабоқар ёғи миянинг қарорларни қабул қилиш билан шуғулланувчи бўлими бўлган префронтал кортексга салбий таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида тахминлар мавжуд.
Зайтун ёғи билан озиқланадиганларда «енгиллик»
Тадқиқотлар натижасида барча турдаги ёғлар орасида зайтун ёғининг энг ижобий жиҳатлари аниқланди. Кўп миқдорда зайтун мойи билан озиқланган экспериментал ҳайвонларда тушкунлик даражаси «жуда паст» эканлиги таъкидланди.
Ҳарзадиннинг таъкидлашича, сичқонларда икки ойлик тажриба даври инсон ҳаётининг 10 йилига тўғри келади. “Шунингдек, зайтун мойи билан озиқланган ҳайвонларда ташвиш даражаси жуда паст. Бу ҳайвонлар тинчланиб, жуда енгиллашди. Ўрганиш қобилияти ҳам жуда яхши эди”, деди у.
Маргарин истемол қилувчилар “таслим бўлди”.
Ҳарзадин маргаринни истеъмол қиладиган ҳайвонларнинг натижалари «оғир» эканлигини таъкидлаб, қуйидаги маълумотларни берди:
“Маргарин билан озиқлантирилган ҳайвонларда ташвишланиш даражаси кунгабоқар ёғи билан озиқланадиганларникига ўхшаш. Улар жуда ҳаракатчан ва кўп вақтларини безовталик руҳида ўтказишди. Уларда қарор бериш билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага келди. Энг ёмони, бу гуруҳга мансуб ҳайвонларда депрессия белгилари жуда кучли. Маргарин истеъмоли давом эттирилганда, бу ҳайвонларда ҳаракатланиш ҳам сусая бошлади”.
“Мўжизали сариёғ”
Тадқиқотлар якунида сариёғнинг “мўжизали” таъсирлари аниқланди. Сариёг билан озиқланадиганларда ташвиш даражаси паст, депрессия белгиси йўқ ва уларнинг билим олиш даражаси жуда ижобий.
Тадқиқот натижалари халқаро жамоатчиликка эълон қилинишини маълум қилган Ҳарзадин, овқатланишда олдин сариёғ, сўнгра зайтун ёғига устунлик бериш кераклигини қўшимча қилди.
манба
Tarjimon.uz💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. 🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!! 🌷сайтда www.malhamuz.blogspot.com
телеграмда 👉 @malhamuz онлайн телеграмда 🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий