РЕЙНО КАСАЛЛИГИ
Бу хасталик ҳақида эшитганмисиз?
Бу касаллик 1862 йилда илк маротаба француз шифокори Морис Рейно томонидан таърифланган. Ушбу хасталик хуружсимон ривожланадиган, қўл ва оёқларда артериал
қон айланишининг бузилиши билан кечади. Кўпинча совуқдан ёки қаттиқ ҳаяжонланиш, асабийлашишдан сўнг унинг белгилари намоён бўлади. Дард асосан қўл кафтларини шикастлайди. Масалан, бемор қиш пайтида кўчага қўлқоп киймасдан чиқса ёки қўлларини совуқ сувда чайса, совуқ бирор нарсани ушласа дарҳол Рейно касаллиги хуружи ривожланади.
Хуруж вақтида парестезиялар (терида оғриқ) кузатилиб, бармоқлар ва кафтлар ранги кетма-кетлик билан ўзгара бошлайди, аввал у оқ тус олади. Бир неча дақиқадан сўнг кўкаради ва музлайди. Энг охирида шикастланган соҳа қизаради. Оғриқ кучидан беморлар қўл-оёқларини қимирлата олмай қолади. Бундай хуружлар бир неча дақиқадан, бир неча соатгача давом этиши мумкин.
Баъзи беморларда касаллик хуружи қўлларнинг қаттиқ музлаши, карахт бўлиши ва игна санчиши каби ҳиссиётлар билан кечади. Асосан 15-20 дақиқадан сўнг қон айланиши қайтадан тикланиб, қўл териси тўқ пушти тус олади.
Хуруж тугаганидан сўнг ҳам оғриқ сақланган ҳолда, қўлларнинг қизиши ва шишиши кузатилади. Кўпинча бундай ҳолат қўл ва оёқнинг 2-5 бармоқларида учрайди. Аммо баъзан бурун, қулоқ, даҳан ва тизза усти терисида ҳам ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Баъзи беморларда оғиз ичидаги қон томирлар шикастланиши натижасида тил карахт бўлиб, хуруж пайтида улар гапира олмай қолади.
Касалликнинг эрта даврида тери оқариши фақат бир бармоқнинг учида кузатилади ва кейинчалик касаллик авж олганда барча бармоқларга ўтиб, ҳатто оёқ бармоқларида ҳам бу ҳол учрайди. Аммо бунда оёқнинг катта панжалари шикастланмайди.
Агар даво муолажалари ўз вақтида бошланмаса терида турли хил трофик (узоқ вақт битмайдиган яра) ва патологик ўзгаришлар ривожлана бошлайди. Яъни, қўл ва оёқ бармоқлари териси тортишиб, ингичкалашиб кетиши мумкин. Кейинчалик бу аъзоларда паронихиялар – яхши битмайдиган яралар ривожлана бошлайди.
Бу касаллик қўпроқ аёлларда учраб, асосан ўсмирлик давридан кузатилади. Хасталик оилавий тус олиши ёки наслдан-наслга ўтиши мумкин.
Рейно қасаллиги иккиламчи феномен ҳисобланади. Яъни, бу касаллик қуйидаги касалликларнинг асорати сифатида учрайди:
Бириктирувчи тўқималарнинг диффуз касалликларида – тизимли склеродермия хасталигида. Бармоқлар қон айланиши бузилиши касалликлари – артериитлар, артериовеноз аневризмаларда. Умуртқа поғонаси ривожланиши касалликларида, масалан, одамнинг бўйин қисмидаги қўшимча қовурғалар ўсишида, умуртқа поғонасининг бўйин қисми шикастланишида. Асаб тизими касалликларида. Эндокрин касалликларда. Шуни таъкидлаш лозимки, Рейно касаллигида барча қўл ва оёқдаги шикастланишлар, албатта, симметрик равишда ривожланади. Тери ранги ўзгаришининг кетма-кетлиги эса юқорида айтилгандай уч фазали бўлади. Яъни, дастлаб тери оқаради, кейин кўкаради ва охирида қизариб чиқади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий