ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 17 ноября 2019 г.

Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)

Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)

 Варикоз касаллигида---Оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг
бузилиши ва трофик ўзгаришлар кўзатилади.

Варикоз касаллиги фақатгина инсониятги хос касаллик. Homo sapiensларнинг тик юришга ўтиши натижасида перифериядаги қон томирларга катта юклама тушган.фаол иш фаолияти натижасида кўп миқдордаги циркуляцион қоннинг 60-70% и юракдан пастда жойлашади.
 Тарихи

 Илк варикоз касаллигини даволаш усуллари хақидаги маьлумотлар қадимги Миср папирусларида учрайди (тахминан эр.ав. 3 минг йил аввал). Юнонистонда Гиппократ яшаган даврдан бошлаб флебология фанига асос солинган (бу хозирги ангиохирургияга тўғри келади). Варикоз касаллиги, веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбози ва уни даволаш усуллари хақида кўплаб олимлар асарлар ёзишган (Ибн Сино, Гален ва бошқ.). Ўрта асрларда эса Европа медицинаси олимлари (Амбруаз Паре) касаллик даволаш усулларини ишлаб чиқдилар.
 Этиология

 Наслий моиллик (Ота ва она 60% )
 Семириш (20% х 5)
 Хомиладорлик ва туғруқ(1.5-2 %)
 Физик зўриқиш
 Узоқ вақт тик туриб ишлаш
 Овқатланиш тартибини бузилиши
 Кам миқдордаги жисмоний фаолият.
Патогенези

 Веналарда қон босими ошиши ва веноз димланиш Юзаки веналар, кейинроқ комуникант веналарнинг клапан етишмовчилигига, бу эса ўз навбатида мушаклар қисқарганда қоннинг чуқур веналардан юзаки веналарга оқиб келишига олиб келади. Артериола-венуляр анастомозлар очилади, капиллярлардаги қон оқими пасаяди, стаз ривожланади.
 Перикапилляр бўшлиқда кўп миқдорда суюқлик, электролитлар, қоннинг шаклли элементлари, плазма оқсили тўпланади. Терида ва тери ости клетчаткасида бириктирувчи тўқима ривожланади, майда томирлар ва капиллярлар деворида гиалиноз ва склероз ривожланади, тўқималарда алмашинув жараёнлари бузилади. Клиник жиҳатдан бу шишлар ва трофик бузилишлар билан намоён бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий