ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 18 ноября 2019 г.

Меъёрий қон босимингизни биласизми?


БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ.

Меъёрий қон босимингизни биласизми?

 1. Янги туғилган чақалоқнинг меъёрий қон босими симоб
устунидан 70 мм.ни ташкил этиши лозим

1 ёшли ўғил болаларда: 96/66 (юқориси/пасти), қизалоқларда эса 95/65.

10 ёшгача бўлган болалардаги нормал қон босими: ўғил болаларда 103/69, қизларда эса 103/70.

 2. 20 ёшли йигитларда 123/76, қизларда 116/72.

 3. 30 ёшли эркакларда нормал қон босими 126/79, аёлларда 120/75.

 4. 40 ёшли эркакларда 129/81, аёлларда 127/80.

 5. 50 ёшли эркаклар учун 135/83 бўлган қон босими  меъёрийдир. Аёллар учун эса 137/84.  

 6. 60 ёшли эркакларда 142/85, аёлларда 144/85.

7. 70 ёшли эркакларда 145/82, аёлларда эса 159/85 бўлиши меъёрий ҳолатдир.

 8. 80 ёшли эркакларда 147/82, аёлларда эса 157/83.

9. 90 ёшли эркакларда 145/78, момоларда эса 150/79 айни меъёрий қон босимидир.

 10. Келтирилган рақамларнинг биринчиси буйрак босими, иккинчиси эса юрак босимидир. Агар қон босимингиз меъёридан кўтарилиб кетса, тоғорага 37-40 даражали иссиқ сув қуйиб, оёқларингизни солиб 20 дақиқа ўтиринг.  Агар оёқ томирларида варикоз кенгайиши бўлса, қўл тирсакларини солиш мумкин.

 11. Шивит ҳам қон босимини туширишда самарали воситадир. Бунинг учун янги ёки қуритилган шивитнинг 2 ош қошиғини  майдалаб,  0,5 литр қайнаган сув солиб дамлаб қўйинг. 200 мм. гача бўлган қон босимида 1-2 чой қошиқдан, ундан юқори бўлганда эса 3-4 қошиқдан қабул қилинг.

 12. Қон босими меъёрдан тушиб кетганда лавлаги ва қизил сабзини тенг миқдорда олиб, қирғичдан чиқаринг ва бир чой қошиқ ўсимлик ёғидан солиб аралаштириб салат тайёрланг. Бундай салатдан ҳар куни 200 граммдан есангиз қон босимингиз меъёрда туради.


   Зиғирни нега яхши кўриш керак?

Зиғир ёғдан палов емаган одам борми? Зиғир ёғи жуда хўштаъм витамин ва минералларга бой. Унинг таркибидаги 55% ёғ кислоталари. 28-30% оқсиллар ва 35% бириктирувчи тўқималардан иборат.
Энг муҳими зиғирда блалиқ мойидна бир неча баробар кўпроқ учрайдиган Омега 3, 6, 9 қимматли ёғ кислоталари мавжуд. Омега-3 қонни тозалайди!,Тромбоз ва атеросклерозни олдини олади, қон томирлари ва юрак хасталикларини даволайди.
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, зиғир уруғида учрайдиган лигнан-бириктирувчи тўқималар- рак (саратон) касаллигини олдини олади. Аниқланишича, лигнан зиҳирда бошқа ўсимликларга нисбатан 800 марта кўп.
Зиғир холестиринни камайтиради. Агар 3 ой давомида ҳар куни 3 ош қошиқдан (30 г) зиғир кукуни истеъмол қилинса, холестирин миқдори 17% тушади.
Агар зиғир кукунини 1 ош қошиқдан 6 ой давомида истеъмол қилинса, қон босимини 10 мм га туширади.
Агар 1 ой давомида 1- 2 ош қошиқдан истемол қилинса, қанд миқдорини 8-10% га тушириши аниқланган.
Тадқиқотлар зиғир уруғини истеъмол қилиниши аёлларнинг кўкрак бези саратони, эркакларнинг простата саратонини олини олишини кўрсатди.
Уни ҳар куни истеъмол қилсангиз, иммунитетингиз яхшиланади, миянгиз яхши ишлайди,умумий кайфиятингиз кўтарилади.
Дорилардан воз кечинг, соғлом бўлишни бугундан бошланг! Ва зиғирни яхши кўринг

   ЛАВР ЯПРОҒИНИНГ СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Лавр япроғи фақат тузламаларга ишлатилади деб ўйласангиз, адашасиз. Чунки унинг ажойиб жиатларини билиб олсангиз, таомларингизни у билан хўшхўрроқ ва мазалироқ қиласиз.

Лавр япроғи инсон танасини хўшбўйлантиради, Бунинг учун 20-30 дона япроғ билан ванна қилинади.

Лавр япроғидан 15 дона олиб 300 гр. сувда қайнатилиб, 3-4 соат тиндирилса ва кун давомида 1 ош қошиқдан ичиб тугаллаш керак,даволаниш муддати 3 кун. Бир йилда бундай муолажа 6 марта қилинса сиз шамоллаш нима эканини фақат тушингизда кўрасиз.

Лавр япроғи иммунитетингизни кучли қилади.
Лаврдан тайёрланган таомлар иштаани очади. ОҳҲоҳой!
Уни истеьмол қилиш кайфиятингизни кўтаради.
Уйқусизликдан халос этади. 
Қон босими кўтарилганда: Бир литр сув билан 2 ош қошиқ кўк чой билан 12 та лавр япроғини солиб 30 минутга димлайсиз. Кейин ҳар 15 минутда 2-3 қошиқдан ичиб турасиз. 2 соатдан кейин қон босимингиз пасаяди. Анниқ! 

Қон босими тушганда: лавр япроғини бирнечага бўлиб тилни тагига ташласангиз ва озгина ётиб олсангиз қон босимингиз меъёрига келади.

Лавр япроғи саратонга қарши энг яхши даволардан бири саналади.
Лавр дамламасидан компрес қилиб қўйилса оғриқларни олади.

Лавр япроғи қандли диабет билан хасталанганларга ҳам жудаям фойдали. Қанд миқдорини камайтириш учун 300 мл. қайнаган сувга 10 та лавр япроғи солиб термосда дамлаб қўйилади. 1 суткаан кейин овқатдан олдин 50 мл.ичилади.
 Курс икки хафта давом этади. натижани билиш учун олдин ва кейин қанд миқдорини текшириб кўришингиз мумкин.
Хуллас, лавр япроғининг турган битгани фойда. Муҳими қунт билан ундан фойдаланиш.


Mastopatiya - ayol ko'krak bezi to'qimalaridagi o'zgarishdir.
Mastopatiya sababi

Mastopatiyaning asosiy sababi ayol gormonal tizimidagi buzulish hisoblanadi.

Ayol organizmida har oy gormonal o'zgarishlar siklik ravishda bo'lib o'tadi. Bu siklik jarayon buzulsa, ko'krak bezida o'zgarishlar, ya'ni mastopatiya vujudga kelishi mumkin.

Gormonal sikl buzulishiga nima olib kelishi mumkin:

1. Bachadon va bachadon oldi yo'llar yallig'lanishi;
2. Ona avlodida bunday kasallikning mavjudligi;
3. Qolqonsimon bez kasalliklari;
4. Jigar va o't pufagi kasalliklari;
5. Diabet, semirish;
6. Organizmda yod moddasining yetishmovchiligi;
7. Stress, depressiya, noregulyar jinsiy hayot;
8. Abort, ko'krak bezi shikasti, alkogol, chekish, radiasiya;
9. Homilador bo'lmaslik yoki kechki homiladorlik;
10. Emizish davrining qisqaligi;
11. Xayzning kech yoki erta kelishi.

Mastopatiya simptomlari

Mastopatiyaning asosiy simptomi bo'lib, ko'krakdagi aniq seziladigan shishlar hisoblanadi. Ayrim hollarda ko'krakdan qon ko'rinishidagi suyuqlik chiqishi kuzatilishi mumkin (rak kasalligi yoki ko'krak bezlarining jiddiy kasalliklari haqida dalolat beruvchi simptom).
Odatda shishlarga ayhollar ahamiyat bermay yuradilar. Bu shishlar ko'pincha xayz boshlanishidan 2-3 kun oldingina og'riq berishi mumkin, keyin og'riq sezilmaydi. Ayrim hollarda og'riq qo'lga va yelkaga ham tarqalib, mastopatiyaning og'ir ko'rinishi yuzaga kelganidan dalolat beradi.

Mastopatiya diagnostikasi

To'qson foiz holatda mastopatiyani ayolning o'zi belgilay oladi. Agar siz ko'kragingizda shishlarning mavjudligini yoki ko'krak og'rig'ini sezib tursangiz darhol vrachga murojaat qiling. Erta aniqlangan kasallikni davolash osonroq bo'ladi.

Mastopatiyani davolash

Asosan mastopatiya gormonlar va nogormonal usullar bilan davolalandi. Bu usulning har biri kasallikning hususiyatiga va boshqa bir qator faktorlarga qarab belgilanadi. Davolashning asosiy maqsadi organizmdagi gormonal buzulish sababini yoq qilishdan iborat.
Mastopatiyaning o'tib ketgan ko'rinishi jarroxlik yo'li bilan davolanadi.

Mastopatiyani oldini olish

    Birinchi navbatda sog'lom turmush kechirish;
    Yodning moddasining organizmga yetarlicha kelib tushishini ta'minlash;
    Jismoniy mashg'ulotlar bilan shug'ullanish;
    Stressdan holi bo'lish;
    Ko'krakka shikast yetkazmaslik;
    Muntazam ravishda ko'krakni tekshirib turish (shishlar bor-mi, yo'qmi?);
    Bir yilda 2 marta vrach nazoratiga borish.


💡Буйраги оғрийдиган кишилар учун муолажалар!


🥕1 Ош қошик сабзи уруғига 1 стакан сув қуйиб 10 дақиқа қайнатинг. 30-40 минут тиндириб ярим стакандан 3 4 махал бир ой давомида ичинг. 

🍷Зайтун ёғи ҳам буйракдаги тошларни туширишда ёрдам беради. 3 хафта давомида 1 чой қошиқдан бошлаб ярим стакангача купайтириб боринг, ярим соатдан сунг овқатланинг 

🍋Лимон соки льна ёғи ва асал 100 грдан аралаштириб 1 Ош қошиқ овқатдан ярим соат олдин ичинг

🍠Лавлагини тозалаб майдалаб тўғранг. Озгина сув қуйиб қайнатинг. Яхши пишгач ярим стакандан уч махал ичинг 

🍹Шолғом сокини чиқаринг тенг микдорда асал аралаштиринг. 1 стаканни 3 булиб уч махал оч қоринга ичинг. 

👆🏻Ушбу муолажаларни ўз вақтида қолдирмасдан олиб борсангиз буйракдаги тошдан асар ҳам қолмайди



 Тирноқлардаги замбуруғ (грибок)дан халос бўлишнинг оддий усули
Оёқлар тирноқларининг сарғайиб, қалинлашиши ва янги қаватлар ўсиб чиқиши, дарз кетиши ва бармоқлар орасининг қичишиши — замбуруғ (грибок) инфекциясининг белгиларидандир. Иммунитет пасайиши, тор пойабзал, оёқларнинг ҳаддан зиёд терлаши, бадандаги ортиқча вазн — бу касаллик юқишининг асосий сабаб бўлувчи омилларидандир. Агар оёқларда бундай белгиларни сезиб қолсангиз, зудлик билан ундан фориғ бўлишга киришинг.
Халқ табобати йўли билан замбруғлардан халос бўлишда яхши натижага эришиш мумкин. Масалан:оддий истеъмол содаси ва олма уксуси ёрдамида замбуруғга тўлиқ барҳам бериш мумкин.
Олма уксусини илиқ сувга 1 : 3 нисбатда аралаштирилади, бу аралашма тоғорага қуйилиб, оёқларни 20 дақиқа давомида ванна қилинади. Шундан сўнг оёқлар қуруқ ҳолга келгунича сочиқ билан артилади. Тоғорага яна 2 литр илиқ сув қуйилади
ва унга 2 ош қошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Бу ваннага оёқлар 15 дақиқа давомида солиб ўтирилади, сўнг оёқлар ундан олиниб, сочиқ билан яна қуригунича артилади ва замбуруғ билан оғриган тирноқлар қайчи билан кесиб ташланади (улар осон ажралиб чиқади).
Замбуруғ инфекциясидан фориғ бўлиш учун бу муолажани ҳар куни кечқурун то соғ тирноқ ўсиб чиққунига қадар давом эттирилади. Бу услубдаги муолажа моҳияти шундан иборатки, замбуруғ нордон сувда қирилиб битади, истеъмол содаси эса, касалликнинг янгитдан тарқалишига йўл қўймайди.

АКСА УРИШНИНГ ФОЙДАСИ 
Пенсильвания университети олимлари одамнинг акса уриши масаласида алоҳида тадқиқот ташкил этишди. Тадқиқот ёрдамида одам учун акса уришнинг нима зарурати борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, инсоннинг бурун ичкарисида шундай майда микроскоп ёрдамидагина кўрса бўладиган толалар мавжуд экан. Худди ўшалар бизни акса уришга мажбур этади. Лекин бу жараён шунчаки содир бўлмайди. Агар одамнинг бурун ичкарисида шамоллаш аломатлари бўлса, акса уриш ёрдамида бурундаги барча тўқималар функцияси янгилаб олинади. Ундай шамоллаш аломати»Синусит» деб аталади. Бунга қадар тўқималар фаолияти сустлашиб, ёки ёмонлашиб, одам учун хавфли ҳолатларни келтириб чиқаришга мойил бўлиб қолади. Акса урганда худди ўша хавф ортга чекинади. Бурундаги тўқималар фаолияти меъёрий ҳолатига қайтади.
Қолаверса, акса уриш натижасида организмдаги ғуборлар ташқарига чиқиб, биз енгил торта бошлаймиз.


📢 Диетологлар: оз миқдордаги сариёғ диабетнинг олдини олади

🍝 Сариёғнинг фойда ёки зарар экани устидаги мунозаралар бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Англиялик олимлар қандли диабет келиб чиқишининг олдини олиш учун ҳар куни бир ош қошиқдан сариёғ истеъмол қилишни тавсия этишмоқда. 

🍽 Тўғри, у организмда холестерин даражасини оширади, аммо ҳатто холестерин ҳам саломатликни асраш учун организмга зарурдир. Агар одам тўғри овқатланиб юрса, эрталаб сариёққа нон суртиб ейиш ёки озгина сариёғда тухум қовуриб ейиш зарар қилмайди.

👨‍👩‍👧‍👦 Кўнгиллилар орасида ўтказилган тажрибадан маълум бўлдики, овқатланиш қоидаларига амал қилувчиларда сариёғ қорин атрофида ёғ йиғилишига сабаб бўла олмайди.



Жумладан, рух моддаси энг кўп бўлган озиқ−овқатлар🥩🥗🧀🥘 қуйидагилардир: буғдой кепаги (отруби), сули ёрмаси (овсяные хлопья), кунгабоқар пистаси, қовоқ уруғи, кунжут уруғи, зиғир уруғи, ерёнғоқ, мол жигари, дуккакли донлар (фасоль, ловия), кўкатлар, саримсоқпиёз, сут−қатиқ маҳсулотлари.

   Бир дақиқада ухлаш ва асабийликдан халос бўлиш

Бу методикани “4-7-8” шаклида эслаб қолса ҳам бўлади.

Қилиниши керак бўлган ишлар:

4 сония давомида бурундан нафас олинг.
7 сония вақт ичида нафасингизни ушлаб туринг.
Шундан сўнг 8 сония вақт мобайнида оғзингиздан чиқарилади.
Хаммаси жуда оддий. Бу нафас машқи юрак урушини меъёрга келтиради ва сизни тинчлантиради. Бу усул ғайритабиий кўрингани билан сизга тез ёрдам беради, фақат уни бир неча маротаба такрорлаш керак холос.

Бу қандай ёрдам беради?

Бу услубнинг таъсири ҳақида нима билиб олдим? Ўзингизда тушкунлик ва диққатпазликни ҳис этсангиз, қонингиздаги адреналин миқдори ошиб кетади, тўғри нафас олиб-чиқариш эса, тезда ва самарали таъсир кўрсатади. Танишим ўргатган бу усул худди юқори сифатли дори воситасидек менга жудаям яхши таъсир кўрсатди. Нафасни ушлаб туриш ва уни секинлик билан чиқариш, юрак уриши ритмини меъёрлаштиради. Бу — физиология.

Бундан ташқари бу тактика ақлингизни сокинлаштиради. Чунки нафас олиб чиқаришингиз учун (ушбу услубда) уларни сонини санаш учун фикрингизни бир жойга жамлашингиз лозим бўлади. Айнан ўша пайтда бунинг самарасини ҳис этмайсиз, лекин марказий асаб тизимингиз бундан роҳатланади ва сиздаги диққатпазлик ҳолати чекинади. Ишонмасангиз исталган ва ўзингиз ишонган неврологдан ушбу усул ҳақида сўранг. У буни тасдиқлайди.

Бу усуллар натижасида бутун танангиз англаб бўлмас роҳат билан қопланади. Бу роҳатнинг номи — хотиржамлик. Таъсир қилиш тезлиги, худди сизни беҳуш одамга ўхшатиб қўяди.

Бу метод билан Гарвард университетининг тиббиёт фанлари доктори Эндрю Вейл шуғулланган. Унинг айтишича, “4-7-8” усули ҳиндларнинг йога усули сифатида қадимдан маълум. Улар бу усулдан тўлиқ енгилликка эришишда фойдаланишган. Шу боис бу усул мутлақо хавфсиздир.

Бу сиз учун аниқ қандай фойда беради?

Агар сизда уйқусизлик ва асабийлик муаммолари бўлса, шуни иккиланмай айтишим мумкинки, бу усул, аввало, дарров ва тинч ухлашингизни таъминлайди. Ва буни турли вазиятларда ҳам қўлласа бўлади. Масалан, тунда ухлашдан олдин турли ўй-хаёллар қаърида қолиб кетасиз ва кўзингизга уйқу келмайди. Ёки ҳаётингиздаги қандайдир рақобатми, қийин танлов қаршисидами қолганингизда “4-7-8” методикаси сизга ёрдам беради.

Бу каби маслаҳатлар ҳақида кўп эшитгандирсиз ёки ўқигандирсиз. Аммо тўғрисини ўзингиз учун тасдиқлангчи, улардан қай бирини астойдил қўллаб кўргансиз? Жавобини ўзингиз яхши биласиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий