ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 4 июля 2019 г.

🏻КЎПЧИЛИК УЧУН ҚИЗҚАРЛИ КИТОБ

🏻КЎПЧИЛИК УЧУН ҚИЗҚАРЛИ КИТОБ

Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровнинг “Оятларда зикри келган шифобахш неъматлар” номли китобини қизиқиб бир ўқиб кўришни ўйламайдиган одам топилмаса керак. Ҳақиқатда китобнинг номиданоқ “Оятларда қайси шифобахш неъматларнинг зикри келтирилган экан? деган савол дарҳол ҳар қандай бугунги
кун зиёлисининг хаёлидан ўтади.
Буганги кун кишиси жуда кўп шифобахш неъматларни билади. Уларни ким текшириб кўрган, ким амалда синаб кўрган, ким тавсия этган, табобат алломалари бу гиёҳлар ҳақида нималар деган, Ибн Сино бобомиз бу гиёҳ ҳақида қандай фикрда каби қатор саволларга биз қаердан жавоб топишни билмаймиз. Агар бу саволларимизга жавоб ёзилган манбаъни кўрсак дарҳол ўқишга тутинамиз. Агар бу шифобахш неъматларнинг Қуръони Каримда зикр этилганини билсак унга яна бир неча карра ихлосимиз ошиши табиий. 
Бугунги кун кишисининг бундай заруратини билган муаллиф айни шу мавзуни ўрганишни ва уни бир китоб кўринишида тавсия этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Айниқса бу гиёҳлар ичида биз энг кўп учратадиган, истеъмол қиладиган неъматларнинг бўлиши китобни қандай бўлмасин бир ўқиш истагини уйғотади.
Хурмо, зайтун, узум, сут, асал, анжир, занжабил, анор, банан, хантал, қовоқ, ясмиқ, седана, гуруч бизнинг энг кўп истеъмол қиладиган неъматларимиз. Лекин уларнинг қандай шифобахшлигини, қайси дардаларимизга шифо эканини билмасак унга ихлос қўя олмаймиз. Табиийки ихлос қўймагандан кейин ундан етарли фойдаланмаймиз. Шундай ажойиб шифобахш неъмат ёнимизда туриб қаердаги кимёвий дориларга ружу қўямиз.
Бу китобда фақатгина бу неъматлар ҳақида шунчаки маълумот берилмай улардан қандай фойдаланиш, қайси касалликларда самараси юқори экани, уларнинг ўзлари қандай таркибга эга эканини билиш даволани-шимизни янада самарали бўлишига олиб келади. айниқса ундан қандай фойдаланиш кераклигини билиш ҳар бир даволанувчи учун муҳимдир.
Китобда ҳар бир шифобахш неъматдан фойдаланиш тарихи, уларда қандай витаминлар мавжудлиги,  уларнинг фойдали хусусиятлари яна улар тўғрисидаги қизиқарли маълумотларнинг берилиши китобни янада қимматини оширган.
Китобда зикр этилган 14 неъматни яхши билиб, ундан қандай фойдаланишни билган одамга бошқа дориларнинг кераги бўлмаслиги, бу маълумотларга эга бўлган инсонлар ўзлари учун ўзлари табибга айланиши табиий. Бу неъматларни ўзларида ёки яқинларида синаб кўрган ҳар қандай одам бошқа бу неъматлар билан қизиққан инсонларга ҳам ўз тажрибаларини ўртоқлашади. Бу эса йиллар оша халқимизнинг шифобахш неъматлар борасида саводи юқори даражаларга етишига, халқимиз турмуш тарзи янада оқилона тус олишига олиб келади. Бу маънода олиб қараганда китобни нафақат тиббий китоб балки, оқилона турмуш тарзига оид китоблар қаторига қўшсак ҳам бўлаверади.
Биз минглаб шифобахш неъматлар тўғрисидаги китоблардан ўзимизга айни кераклигини танлаб олгунча осонгина табиб ва врачларга учраб қўя қоламиз. Бу китобда эса ўша минглаб неъматлардан энг қадимгиси, Қуръони Каримда ҳам номлари зикр қилинган, халқ табобатида кенг қўлланилиб келинаётган, тиб илмининг бобокалони ибн Сино ҳам фойдаланган неъматлар тўғрисида тайёр маълумотлар турибди. Бу китоб уйингизда бўлса сиз катта ўзига хос бир бойликка эга бўлдим десангиз ҳам бўлаверади.
Китобнинг яна бир ҳаммабоплиги шундаки, унинг тили оддий халқ тилида, оддий кишилар ҳам тушуна оладиган қилиб ёзилган. Унда оддий одамларнинг бошини айлантирадиган чуқур илмий назариялар келтирилмаган, балки бугунги кун кишиси қилиши мумкин бўлган, оддий, халқона, содда усуллар келтирилган.
Ҳа, бу китобни тезроқ топиб ўз китоб жавонингизни тўлдиришга, уни батафсил ўқиб чиқиб фойдаланишга ҳаракат қилинг!
Ғани МАЖИД,
Андижон вилоят ижодкорларининг
 “Нафосат” клуби бадиий раҳбари,
Андижон вилоят Абдулҳамид 
Чўлпон жамоат фондининг
 раиси, шоир ва носир

Комментариев нет:

Отправить комментарий