ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 1 июля 2019 г.

Ислом Холбой ЎЛАМ

Ислом Холбой
ЎЛАМ
Созанда Ўлмас Расулга
Тишлари дур, хатти барқ, сабзаи нур,
Киприк ўқин танда кўп заҳми қолур,
Шўх кўзлар жон бериб, қасд, жон олур,

Шул жанон жонина мен қурбон ўлам.
Итин ялоғи – жом, зинҳор қайт, деманг,
Ялоғидан ёвғон ичсам, айб деманг,
Хизир сийрати жомда, дея айт деманг,
Гулобли жомина мен қурбон ўлам.
Ишқида Машрабдек хор, расво ўлсам,
Румийдек ҳушимдан мосуво ўлсам,
Навоийдек нодири наво ўлсам,
Сочин занжирина мен қурбон ўлам.
Ўзни топдим, сару пойимни ечдим,
Ёр лабидан ишқнинг шаробин ичдим,
Ҳақ йўлинда икки жаҳондин кечдим,
Ҳирқа жуббасина мен қурбон ўлам.
Икки жуфт кўз – бири бирина гирён,
Орамиздан оқиб ўтмади жаҳон,
Эй, аҳли ишқ, ошиқ умри имтиҳон,
Ғижжак, қонунина мен қурбон ўлам.
Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йилФойдали ва ишончли илмлар каналига обуна бӯлинг 👇🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий