ТУН БИЛАН ЙИҒЛАБДИ БУЛБУЛ
(Эркин Воҳидов ғазалига мухаммас)
Асрабон пинҳона пок ишқин юрак ардоғида,
Ўртанар парвонадек ўт мисралар титроғида,
Тонггача гир айланиб ўй-орзу гулбоғида,
Тун билан йиғлабди булбул ғунча ҳажри доғида,
Кўз ёши шабнам бўлиб қолмиш унинг япроғида.
Лабларим аста пичирлар тунга ҳамдам дил сўзим,
Осмон сирли, сочар нурини олис юлдузим.
О замин, кўксингда кўз очсин саросар илдизим,
Кўз юмар бўлсам кўзим олдида пайдо гул юзим,
Ғунча кўз очмоғи бор булбул кўзин юммоғида.
Ой секин имлаб чақирса қуш каби титрар ибо,
Икки ён торларлар ўзни икки дил оҳанрабо,
Сўз очолмас ишқдин, гул чеҳра ғамдин каҳрабо,
Аста барг остида тинглаб ётган эрмиш шум сабо,
Ғунча булубулдан муҳаббат дарсин олган чоғида.
Чин муҳаббат йўқ деманг, ошиқ юракнинг ори бор,
Гарчи ғамдан порадир, этмас вале сиррин нисор,
Лайли, Ширинлар бугун сабр элида жим, барқарор,
Севги саҳросида қолмиш неча Мажнундан ғубор,
Неча Фарҳод гарди ётгай Бистуннинг тоғида...
...Гар насиб ўлмас юзинг, бердим дилимни қайданам,
Тафтини олганда ер, тингайми титроқдин танам?
Ҳар кеча Хуршида ғарқ уммонига – кўзида нам,
Ғунчадек чеҳрангга Эркин, жон фидо этгай санам,
Қатра қонидан гул унсин то муҳаббат боғида.
✍️ XURSHIDA
@xurshidabonuvahobjonqizi🌺Кунингиз барокатли ўтсин!!!Каналга аъзо бўлиш учун 👇🏻🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉
@malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:
Отправить комментарий