ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 30 июня 2019 г.

ЭНГ ГЎЗАЛ ҚАРҒИШ...

ЭНГ ГЎЗАЛ ҚАРҒИШ...

✨Бир сахройи аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирон куни йўқ экан.

Қозондаги таомин,
Тепиб қочиб кетаркан.

Мешидаги сувини,
Сепиб қочиб кетаркан.

Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир
Ёядиган ипини:

"Хой, ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгир.
Хой, мешимни тешмагин,
Каъбага имом бўлгур!

Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр,
Ғариб йўлин тўсмагин,
Каъбага имом бўлгур".

Демас экан: "Жувонмарг"
"Хароми", "Мараз" , "Ўлгур",
Битта экан қарғиши:
"Каъбага имом бўлгур!"

Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.

Не-не шоху султонлар,
Орқасида туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.

Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли.
Олим, хофизи Қуръон
Абдурахмон Судайсий.

Назоратда инсоннинг, 
Хар сўз, хар нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу
Аллохниниг мўъжизаси

Комментариев нет:

Отправить комментарий