ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 2 июня 2019 г.

Жаннатда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқса йўлимдан..

Abduqadir Sattarov 
Жаннатда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқса йўлимдан...

Сиз босган тупроққа босиб юзимни,
Мушкдек ифорингиз қани ҳидласам.
Ҳабибим, бепарда қўйиб кўзимни,
Сизни бир кўрсаму, тўйиб йиғласам.

Олисга узанган чўлликлар аро,
Турфа хил қисматда эврилди замон.

Дунёда биргина Сизнинг исмингиз,
Абадият қадар шарафланган ном.

Кўнглимнинг қаърига тўпланди сўзлар,
Қудуққа қуйилган Замзам мисоли.
Бошқани севганим, балки, ёлғондир,
Сизга муҳаббатим ҳақиқат асли.

Атайдан юзингиз эслатиб гўё,
Осмон ҳар ойда бир ҳилол туғади.
Сизни кўришликдан умидим бисёр,
Нечукдир шу бугун сабрим тугади.

Ҳеч кимга аёнмас кўнглим сирлари,
Фақат Ҳаққа маълум мен сурган ўйлар.
Сиз билан орамиз минг чақирим йўл,
Ва минг йил зиёда тафоввут йиллар.

Кўксимда гул каби очилган дардлар,
Кун келиб кўксимни аямай тилди.
Ҳабибим, Ҳашрнинг даҳшати қолиб
Руҳимни титратар висол умиди.

Саодат асрига боғланди хаёл,
Ҳеч осмон тоқидан келмас тушгиси.
Мен уммат ичида энг ёмон аёл,
Аммо сиз Расуллар ичра яхшиси.

Шу ғариб ҳолда ҳам қиламан журъат,
Жаннатда кўрсат, деб Парвардигордан.
Соғинчда сочимдек тўкилар тоқат,
Нур сиймо такроран ўтар хаёлдан.

Дунёнинг мен учун битган қиймати,
Маъно йўқ тириклик ё на ўлимдан.
Икки ҳаётимнинг энг буюк куни,
Жаннатда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқса йўлимдан...

Умму Амина📌 🌷 ☝🏻 Шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий