💕👍🏻Қон босимини меъёрловчи маҳсулот маълум қилинди
Грек ёнғоғининг мунтазам истеъмол қилиниши қон босимини меъёрлашга ёрдам беради.
Бунга ёнғоқларда катта миқдорда омега-3 ёғ кислотаси –
альфа-линолен кислоталар борлиги сабабдир.
Мутахассислар семизликдан азият чекувчи 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган 45 киши иштирокида тадқиқот ўтказишган. Иштирокчиларга 2 ҳафта давомида 12 фоизи тўйинган ёғлардан иборат маҳсулотлар истеъмол қилиш таклиф қилинган.
Сўнгра иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинган. 6 ҳафта давомида 1-гуруҳ кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилинадиган рационга амал қилган, иккинчи гуруҳ фақат альфа-линолен кислота истеъмол қилган, 3-гуруҳга на ёнғоқ, на кислоталар берилган.
Натижада 1-гуруҳдаги иштирокчиларда юрак-томир касалликлари ривожланиши хавфи камайгани ва қон босими меъёрлашгани аниқланган.
Таъкидланишича, кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилган иштирокчиларда альфа-линолен кислота ёки олеин кислота истеъмол қилганларга нисбатан қон босими ўртача паст бўлган.🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий