ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 2 июня 2019 г.

Қуруқ мевалар — фойдами ёки зарар?

Abduqadir Sattarov Қуруқ мевалар — фойдами ёки зарар?
Қуруқ мевалар ўзининг соғлиғига эътибор берувчилар учун ҳақиқий топилма ҳисобланади. Қуруқ меваларнинг асосий аҳамияти — енгил ҳазм бўлувчи минералларнинг ноёб йиғиндиси, шунингдек организмга кераксиз ёғларнинг йўқлиги.
Замонавий ҳаёт мароми одамларни кўпроқ йўл-йўлакай
тамадди қилишга мажбур қилмоқда. Бундай тамаддилар учун турли хилдаги қуруқ мевалар жуда мос келади. Лекин уларни қанча миқдорда истеъмол қилиш фойдали эканлигини аниқлаб олиш зарур.
Бир томондан, қуруқ мевалар — витаминлар, микроэлементлар ва биологик фаол моддаларга жуда бой. Лекин иккинчи томондан, бу ортиқча калорияга ҳам бой демакдир. Айнан шу икки қарама-қарши ҳолат бизга бу табиий шифобахш маҳсулотдан катта фойда олишга халал беради.
Бир кунда 150 г қуруқ мевалар истеъмол қилинса 3—4 тамаддиларнинг ўрнини босиши мумкин. Агар сиз иштаҳани тийиш учун қуруқ мевалардан фойдаланаётган бўлсангиз, уларни секинлик билан ва яхшилаб чайнаб ейиш зарур. У ҳолда, ўзингизни тўқ ҳис қилишингиз учун сизга 2—3 дона ўртача катталикдаги қуруқ мевалар етарли бўлади.
Агар сиз озмоқчи бўлсангиз, қуруқ меваларни творог, бўтқалар, қотган нон ёки чой билан бирга ейишингиз керак. Шунда ҳам фойдали, ҳам мазали бўлади.
Қайнатилган меваларни ташламанг: улар пектинлар ва клетчаткаларга бой ва таркибида эса шакар жуда кам.
Қуруқ мевалар нимаси билан фойдали? 
Қуруқ мевалар саломатлик учун жуда фойдали. Масалан, майиз остеопорозга қаршикурашишда фойдали бўлиб, у аёллардаги климакс даврида суяк массасининг йўқолишини камайтиради. У бормоддасининг ажойиб манбаи ҳисобланади.
Хурмо чарчоққа қарши яхши курашади.Ундаги гликемик индекс нисбатан паст. Бу хурмонинг қанд моддасини секин парчалашини ва қувватнинг турғундаражасини ушлаб туришини билдиради. 
Қуритилган олча “подагра”га қарши курашдаёрдам беради. Олча (айниқса, нордон олча) таркибидаги антоцианинлар артрит ва жисмоний машқлардан кейинюзага келадиган мушаклардаги оғриқларда фойдали. Кунига ярим стакан қуруқ олчани истеъмол қилиш яхши самараберади. 
Туршак қон босими бор кишилар учун фойдали. Унда калий моддасининг миқдори жуда юқори.Қуритилган ўрик юрак-қон томир касалликларининг олдини олади. 
Олхўриқоқи ич қотишида катта ёрдамберади. Кунига тўрт дона қуритилган анжир мевасини истеъмол қилиш эса анемиянинг олдини олади.
Қуруқ мевалар юрак хасталикларини камайтиради 
Пенсилвания университетининг тадқиқотчиларига кўра, қуруқ мевалар юрак касалликларини камайтириш мумкин. Аммо ушбу мевалар кунлик дармон бериш сифатида истеъмол қилмасликни тавсия беришади.
Агарчи қуруқ мевалар юқори ёғли бўлсаларда, аммо керакли витамин ва антиоксидларга эга бўлишади. Бинобарин диабет касаллигига мубтало бўлган кишилар юрак касаллигига ҳам чалинишлари мумкин. Қуруқ мевалар эса бундай шахсларга катта ёрдам бериши мумкин.
Мутахассисларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, писта паросимтомик асаб системасида муҳим рол ўйнайдиган вог асаби диабетнинг таъсирида зарар кўришини олдини олиш учун унинг фаолиятини кучайтиради.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, пистани кўп истеъмол қилиш билан ётиш вақтида қон босимини яхшилайди, изтиробга қарши ёрдам беради. Ҳамда юрак босимини ҳам назорат қилиш мумкин. Шундай қилиб юрак хасталигига мубтало бўлиш олди олинади.
Қуруқ мевалар,пархезчилар
Парҳезчилар туршакни қачон истеъмол қилишни тавсия этади? 
Кўпчилик туршакни яхши кўради, аммо бу қуруқ мева қай даражада фойдали эканини тасаввур ҳам қилолмайди. Қуритилган ўрик ўзининг ажойиб таъмидан ташқари,
Организмни соғломлаштирувчи қатор моддаларга 
....Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг 👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz
🌿 🍎🍓🌺

Комментариев нет:

Отправить комментарий