ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 6 июня 2019 г.

ЯШАШДАН МАҚСАД НИМА?

😢
☺️💞🙏🏼⏰Abduqadir Sattarov
ЯШАШДАН МАҚСАД НИМА?
Тириклик моҳияти нима? Инсон бу фоний дунѐга нега келади-ю, нега кетади? деган савол 
хаѐлига келмаган одам кам топилса керак. Чиндан ҳам ҳаѐт моҳияти нимадан иборат? 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Мен жин ва
инсонни фақат Ўзимга ибодат 
қилишлари учун яратдим” (Зориѐт сураси, 56-оят). 
Бундан чиқди, Парвардигоримиз бизни ибодат қилиш учун яратган. Бу ѐруғ оламга 
келишимиздан мақсад шу. Агар биз ҳалол-покиза яшасак, чин инсонларга хос ҳаѐт кечирган, 
зиммамиздаги вазифани адо этган бўламиз. 
Ибодат, деганда фақат намоз, рўза ѐки ҳаж тушунилмайди. “Ибодат” сўзи “бўйсуниш”, “итоат
этиш” мазмунига эга. Аллоҳга итоат этиш У Зотга ибодат қилишдир. “Аллоҳ менга ҳалол касб-кор 
қилишни буюрган”, деб пешона тери билан тирикчилик қилган одам ҳам – худди намоз ўқиган, рўза 
тутган каби – ибодат қилган бўлади. 
“Ҳаѐтга нега келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?” деб ўзига савол берадиган мулоҳазали 
инсон мана шу оятдан батафсил жавоб топади. Зеро, ҳаѐт фақат еб-ичиш, маишат қилиш, ўйин-кулгию 
ѐтиб-туришдангина иборат эмас. Моддиятга ѐпишиб олиб асосий мақсадни унутиб қўйган одам 
охиратда надоматга қолади. Доно халқимизда “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деган нақл бор. 
Охиратда аттанг деб афсусланишдан ѐмони йўқ. Ақлли одам имкон борида, нафас кириб-чиқиб 
турганида умр мазмунини идрок этиб, икки дунѐси учун керакли ишларни қилади. 
Эътибор берсак, ҳаѐт сон-саноқсиз ташвишлар, турфа воқеалар гирдобида кўз очиб юмгунча 
ўтиб кетади. Кунлар, ойлар, йиллар худди бир лаҳза каби изсиз йўқолади. Ўтган умримизга назар 
ташларканмиз, ундан қандайдир узуқ-юлуқ хотиралар қолганини кўрамиз. Бироқ одамлар нима 
учундир ана шу ҳақиқатни – ўлимнинг муқаррарлигини ўйламасликка уринадилар. 
Шундай одамлар бор, “Еб-ичганинг, маишат қилганинг қолади”, деб кўнгли тусаган ишларни 
қилади, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайди, бахтни фақат тўкин-сочин ҳаѐтдан иборат деб билади. 
Наҳотки одам боласи дунѐга фақат еб-ичиш, ўйин-кулги, кайф-сафо қилиш учунгина келган бўлса?! 
Наҳотки ҳазрати инсондек мукаммал хилқат мана шундай арзимас нарсалар учун яратилган бўлса?! Ҳаѐт моҳиятини англаш қалбни поклашда, ҳақиқий бахт-саодатга эришишда муҳим ўрин тутади. Инсон ѐруғ оламга нега келганини билса, қалби тоза, кўнгли пок, йўли равон, толеи баланд бўлади.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий