МИЗОЖИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ
Маълумки инсонларнинг барчаси ўз мизожларини билишга ва уни тўғирлашга ва ўзларича тартибга солишга интиладилар. Кимдир иссиқ мизож соҳиби бўлса яна кимдир совуқ мизож соҳиби бўлади. Кимдир қуруқ мизож бўлса яна кимдир ҳўл мизожли бўлади.
Шунинг учун ейдиган ва ичадиган озуқаларини доимо тўғирлашга интилиб, ўз мизожларини ислоҳ қилиб юришга интиладилар.
Биз қуйида чуқур илмий асослар, шарҳ ва изоҳлардан чекланган ҳолатда ҳар бир инсон ўзининг мизожини қандайлигини билиб олишини осон йўлларини баён қилиб берамиз ва бу билан ҳар қандай тоифа ва жинс вакиллари осонлик билан ўз мизожларини билиб олиб, уни ўзлари ҳоҳлаганларича ислоҳ қилиб юрсалар бўлади.
Мизожлар тўртта бўлиб ундан кўп ҳам кам ҳам эмас.
Улар:
1- Сафро (Иссиқ қуруқ).
2- Савдо (Қуруқ совуқ).
3- Қон (Ҳўл иссиқ).
4- Балғам. (Совуқ ҳўл) ларга бўлинади.
Мазкур мизож турлари инсон зотининг ҳар бирига тааллуқли бўлиб, кимдир у мизож соҳиби бўлса яна кимдир бу мизож соҳиби бўлади.
Шундан келиб чиқиб ҳар ким ўзининг мизожини ислоҳ совиб кетса иситиши, исиб кетса совитиб юриши керак бўлади.
Юқоридагилардан ташқари мизожларнинг яна минтақа ва фаслларга оид турлари ҳам бўлиб улар инсонларнинг яшайдиган жойларига қараб ҳам ажраладилар.
Иссиқ, қуруқ ёки иссиқ, ҳўл минтақаларда яшайдиган инсонлар сафро ва қон мизожли инсонлар ҳисобланиб улар кўпроқ иссиқлик таомлар ва озуқаларни талаб қиладилар, улар мизожларини совуқ ва ҳўл мизожли озуқалар билан ислоҳ қилиб юришлари керак бўлади.
Совуқ, ҳўл ёки совуқ, қуруқ юртлардаги халқлар балғам ва савдо мизожли инсонлар ҳисобланиб ўз мизожларидан келиб чиқиб совуқ ва ҳўл ғизоларни талаб қилсаларда ўзларини иссиқ ва қуруқ нарсалар билан ислоҳ қилиб юришлари талаб қилинади.
Шунингдек ҳамма фасллари мукаммал келадиган юрт вакилларининг мизожлари ҳар бир фаслни кўрганликлари учун ҳам мўътадил мизож соҳиблари ҳисобланиб энг яхши мизож соҳиблари ҳисобланадилар.
Яна мизожлар инсонларнинг характерларини ҳам шакллантиради.
1- Сафро мизож соҳиблари жаҳлдор, тез хулоса чиқарувчи, серғайрат, серҳаракат, сершаҳват, жинсий майили кучли, чарчамайдиган, қўрқмайдиган, кўпроқ ақлга эмас ҳиссиётга берилувчи инсонлар ҳисобланадилар.
Уларда рўй берадиган касалликлар ҳам иссиқ ва қуруқдан келиб чиқиб, доимо оғиз ва томоқларининг чақаланиши, терига қизил ва қуруқ тошмаларнинг тошиб туриши, уйқусизлик, ошқозон, ичак ва ўт қопининг тез тез бузилиши, жиғилдон қайнаши, сурункалик қабзият каби иллатлар шулар жумласидандир. Улар совуқ ҳавони ёқтирмайдилар.
2- Савдо мизожли инсонлар эса юқоридаги сафро мизожига зид ўлароқ қўрқоқроқ, дангасароқ, кўп овқат еювчи сер иштаҳа, ўртача ҳаракатли, тушкунликка тез тушувчи, доимо бирор нарсадан хафа, сер араз инсонлар ҳисобланиб у мизожларнинг ёмонроғи ҳисобланади.
У мизож соҳибларида кўпроқ жинсий заифлик аломатлари сезилади. Улар кўпинча иссиқ ҳавони ёқтирмайдилар.
3- Мизожларнинг энг яхшиси қон хилти ҳисобланиб у мизож эгалари доимо хурсанд бўлиб юрувчи, бирор нарсанинг яхшилигини кўзловчи, одамларни кечирувчи инсонлар ҳисобланадилар.
Бундай инсонларда кўпроқ қондан бўлган касалликлардан қоннинг қуюқлашиши, қон босимининг кўтарилиши, юрак касалликлари пайдо бўлади.
У инсонларни қонни совитувчи ғизолар ва дорилар билан мизожлари ислоҳ қилинади.
4- Мизожларнинг охиригиси бўлмиш балғам хилти эса буларнинг ёмонроғи ҳисобланиб, улар ҳўл ва совуқ мизож соҳиблари ҳисобланадилар. Уларда дангасалик, ишёқмаслик, сер уйқулик, ланжлик, ҳамма нарсадан норизолик, камгаплик, иштаҳасизлик каби аломатлар бўлиб, шунингдек улар барча ишларда дангасалик қиладилар. Уларда жинсий зайифлик, дойимий томоқ ва бош оғриқлари зоҳир бўлиб туради. Улар ўз мизожларини иссиқ ва қуруқ нарсалар билан ислоҳ қилишлари керак бўлади.
Уларга қон олдириш, кучли сургилардан фоидаланиш мумкин эмас.

Комментариев нет:
Отправить комментарий