ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 11 апреля 2019 г.

Зудлик билан қутулишингиз керак бўлган 10 та ёмон одат.

Зудлик билан қутулишингиз керак бўлган 10 та ёмон одат. 

Одам асосан иккита органи — юраги ва мияси шарофати билан яшайди.Бироқ ушбу тана аъзоларини аста-секинлик билан емирувчи баъзи одатлар борки, улардан тезроқ қутулган маъқул.

👉 Нонуштадан воз кечиш 
Нонушта қилмайдиган кишилар қонида глюкоза миқдори
жуда паст бўлади, бу бош мия фаоллигини сусайтиради.

👉 Керагидан ортиқча ейиш 
Меъёридан ортиқ овқат еганингизда организм қон томирлари ва бош мия томирларида холестерин тўплайди.

👉 Чекиш 
Сигарета мия фаолиятига зарар етказади ва бош мия ҳужайраларини емиради. Сўнгги тадқиқотлар эса чекиш Альцгеймер касаллиги сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

👉 Кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш 
Қанчалик кўп шакар истеъмол қилсангиз, шунчалик кўп токсинлар ва ортиқча вазн ҳосил бўлади, организмдаги фойдали моддалар ҳам камаяди.

👉 Ифлосланган ҳавода кўп бўлиш 
Ушбу омил сизга кўп ҳам боғлиқ бўлмаса-да, шуни билишингиз керакки, агар мияга кислород етишмаса, унинг фаолияти сезиларли даражада пасаяди.

👉 Тўйиб ухламаслик 
Етарлича ухламаслик бош мия ҳужайралари емирилишига олиб келади.

👉 Наркотиклар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш 
Ушбу моддалар бош мия фаолиятини ортга қайтариб бўлмайдиган даражада издан чиқаради.

👉 Касаллик вақтида ишлаш
Тобингиз қочган вақтида зўриқиб ақлий меҳнат қилиш мия фаолиятига зарар етказади, чунки бу пайтда организм ўзидаги барча манбаларни касаллик билан курашишга сарфлайди. Бундай даврларда мияга етарлича кислород бормайди.

👉 Ривожланишнинг йўқлиги 
Мия доимий равишда ривожланиши керак, шунинг учун телевизор кўриш ўрнига китоб ўқинг, кроссворд ечинг ёки шахмат ўйнанг.

👉 Камгаплик 
Сўзлашиш ҳам бош мияни ривожлантиришнинг бир усулидир.Суҳбатлаша туриб, сиз фактларни эслаб қоласиз, янги сўз ва ибораларни ўрганасиз, шу тариқа, мияни машқ қилдириб, уни доимий фаолликда тутасиз...!!! 
 🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                                                                                                                                        телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

🙏🏼👉  @malhamuz  💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий