ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 7 апреля 2019 г.

АСЛ БОЙЛИК НИМА?

Abduqadir Sattarov
АСЛ БОЙЛИК НИМА?
Фақир киши Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди: "Эй Яратган эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни кам қилиб яратдинг?!" Унинг бу гапларини бир йўловчи эшитиб қолибди ва сўрабди: "Биродар, тинчликми? Нимадан норизосан?!" Шунда халиги киши: "Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат
қиламан, бироқ фақирликдан чиқиб кета олмаяпман!" Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: "Майли, сенга беш минг тилла бераман, эвазига битта кўзингдан воз кечасан!"
Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: "Эсинг борми? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?!" Йўловчи савдолашишда давом этибди: "Унда битта қўлингни берақол. Ўн минг танга бераман? "Бўлмайди, – жаҳллана бошлабди фақир, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман!" "Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта баромғингни бер!" – уни ҳоли-жонига қўймабди йўловчи. "Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунёнинг молига алмашмайман бармоғимни!" Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга кўча қолибди: "Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақлу хушинг жойида. Сен эса, фақирликдан нолиб ўтирибсан. Аллоҳ берган шунча неъматга шукр қилиш керак эмасми?!

Комментариев нет:

Отправить комментарий