ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 8 апреля 2019 г.

Ухлашдан олдин сув ичиш инсультни олдини олади.


Ухлаш олдидан сув ичиш - инсультни олдини олади. 

"Ҳаммасини биламиз" деймизу лекин аслида ҳеч нимани билмаймиз. Биз учун 2 литр сув кераклигини биламиз, уни қайси вақтда ичишничи биламизми? Бирдан 2 литр сувни олиб, бошимиздан қўйиб ёки ичиб юборишимиз тўғрими? Кардиолог маслаҳатига бир қулоқ
осайлик.

🔹 Уйғонгандан сўнг 2 стакан сув ичиш ички организмни яхши ишлашига ёрдам беради.

🔹 Овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув ичиш қон босимларини маромига келтиришга ёрдам беради.

🔹 Ухлашдан олдин 1 стакан сув ичиш - инсульт билан юракни толишини олдини олади.

🔹 1 стакандан кўп сув ичмаган мақул. Тунги вақтда суюқликларни кўп ичиш - эрталаб юзимиз ва кўзимизни ишиб туришига сабаб бўлади.

Ич кетишини даволаш.

Қорағат мевасини сувда ярим соат қайнатиб кунига 3 маҳал ичилса, ич кетишини тўхтатади.

Гурунчдан қилинган нон ва балут нон ич кетишини даволайди.

10-12 гр. кашнич (ошкўк уруғи)ни янчиб, совуқ сув билан ичилса, ич кетишини тўхтатади.

Ширин анор сувидан 300 гр. ни 100 гр. шакар билан аралаштириб ейилса, сафродан бўлган ич кетишига шифо бўлади.

Қовурилган зиранинг янчилгани, зирк уруғининг майин туйилгани ҳам ич кетишидан халос қилади.

Сариқ чой ўтини сувда қайнатиб ярим стакандан кунига 3 маҳал ичилса, фойда беради.

‼️7 гр. сабир (алоэ)ни иссиқ сув билан ичилса, ич кетишига даво бўлади.

Шоҳтут майизини асал билан ейилса, ич кетишига даво бўлади.

Ич кетиб қийналаётган бўлсангиз, райҳон уруғи ёки писта мағзини ивитиб, сувини истеъмол қилсангиз, шифо топасиз.

Сурункали ич кетаверса, гурунч ювилган сувни ичиш ҳам фойда беради.

Анор пўсти ёки гулини қайнатиб ичиш ич ўтиб кетишини даф қилишда қўл келади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий