Кўнглингни кўп оғритганман, кечир жоним.
Ўз-ўзимдан оғринганман, кечир жоним.
Сени жуда соғинганман, кечир жоним,
Сени бугун, майлими бир эркаласам?...
Кўзларимда ёшлар бугун анҳор, қара!
Бу дунёда сен бечора, мен бечора!..
Жоним сени, майлими бир эркаласам?...
Ҳамрох менга сен қолдирган армонларим,
Азоб берар кўксим тўла гумонларим.
Севгим чиндир, ёлғон эмас-ёлғонларим,
Жоним сени, майлими бир эркаласам?...
Кўксим бу кун соғинчларга бўлди қабр,
Кўз ёшларим тўхтатолмас ҳатто сабр...
Қайда бўлма, соғинганман мен барибир,
Жоним сени, майлими бир эркаласам?...
Кутавериб маюсланди бу яноқлар,
Ўсиб кетди юрагимда чим... янтоқлар...
Тинчлик бермас иккимизга бу қийноқлар,
Жоним сени, майлими бир эркаласам?...
Дилда қолса, наҳотки у хижрон доғи,
Хазонларга тўлса наҳот дилим боғи.
Умрим тугаб, сўнг манзилга кетар чоғи,
Эркам сени, майлими бир эркаласам?...🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий