ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 3 ноября 2018 г.

ХОМИЛАДОР АЁЛЛАРГА МАСЛАХАТЛАР

ХОМИЛАДОР АЁЛЛАРГА МАСЛАХАТЛАР
1. Асабийлашишга олиб келадиган вазиятлардан сақланинг. Хомиладор аёл стресс (жанжалли, низоли холатлар, ортикча жигибийрон бўлишдан сакланиши керак. Чунки каттик сикилиш окибатида хомила тушиши ёки муддатдан олдин тугиш хавфи юзага келади. Уй ёки ишдаги нохушликларга кўп эътибор бермасликка
одатланинг. Бунинг учун узингизни тинчлантириб махсус аутотренинг машкларини бажаринг. Кундузги уйку хомиладор аёл учун жуда фойдалилиги унутманг.
2. Етарли даражада суюқлик ичинг: тоза, табиий шарбатлар (2 дона яшил олма ёки қизил сабзини қирғичдан ўтказиб сувини сиқиб олинг), оч дамланган чой, ўрик ва наъматак қоқисидан дамлама тайёрлаб ичишга одатланинг. Токсикозни олдини олиш учун эрталаб наҳорга бир дона қурт ёки бир пиёла қайнаган илиқ сувни кечқурундан каравотингиз олдига қўйиб қўйинг. Эрталаб уйғонишингиз биланоқ, бошни кўтармасдан сувни ичинг, қуртни шимиб юринг.
3. Кун давомида енгил, жисмоний машқлар бажаринг.
4. Таомномангиз витамин , оқсилларга бой бўлиши керак. Гўшт маҳсулотлари, пишлоқ, сут-қатиқ, тухум, творог, мевалардан олма, анор, нок, узум жуда ҳам фойдали бўлиб дастурхонингизда албатта бўлиши керак.
5. Ичак ва ошқозон яхши ишлаши учун ҳар куни 1 пиёладан қатиқ ичиш керак.
6. Ўзингизни иссиқдан сақланг (ваннани тўлдириб чўмилманг, саунага борманг, фақат ҳар куни ётишдан олдин ва эрталаб тик туриб душ қабул қилинг), қаттиқ совуққотишдан ҳам ўзингизни асранг.
7. Ҳавоси дим, иссиқ тамаки чекилган жойларда ўтирманг.
8. Кунига 2 маҳал, бир соат давомида ўнг ёнбошингизда ётинг, бу ичаклар ишини яхшилаб, ич қотишдан сақлайди.
9. Сийдик пуфагини тез-тез бўшатиб юринг. Бир нимани баҳона қилиб сийдик пуфагини тўлдириб юрсангиз бачадон қисқариб ҳомила тушиши хавфи бўлади..
10. Дориларни фақатгина шифокор тавсиясига кўра қабул қилинг. Умуман бу даврда дориларни камроқ ичмоқ маъқул.
11. Уй ҳайвонлари (мушук, кучук) билан мулоқотдан сақланинг. (Улардан ҳомиладор аёллар учун хавфди ҳисобланган токсоплазмоз касаллигига чалиниш мумкин!).
12. Компьютерда ишлаш вақти ҳафтасига –20 соатдан ошмаслиги зарур!
13. Жамоат транспорти (автобус, метро, трамвай) дан камроқ фойдаланинг, яхшиси шу 9 ой ичида чўнтагингиз таксини кўтармаса, маршрут автобусларга чиқинг.
14. Ҳар хафта қон босимингиз ва вазнингизни ўлчатинг.
15. Ҳомиладорлик пайтида жинсий алоқа билан шуғулланиш ҳомила тушиши хавфи бўлмаса мумкин.
16. Албатта аёллар маслаҳатхонасига бориб, тиббий кўрикдан ўтинг.
17. Агар қон оқиши, бел ва қорин пастида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилса дарҳол (!!!) шифокорга мурожжат этинг.
18. Ҳомиладорлик даврида аёл танасидаги қон ҳажми 2 баробар кўпаяди. Агар ҳомиладор аёл меъёрдан ортиқ қаҳва ичса айни керак пайтда организмидаги суюқликни йўқотади. Натижада эса бола вазни кам бўлиб туғилиши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий