САБЗИ ёки ЕР ТАГИДА ОЛТИН ҚОЗИҚ ни
фойда ва зиёнлари
САБЗИ – соябонгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Сабзи ёввойи ҳолда
Европа,Осиё,Шимолий Африкада,шунингдек Америкада ҳамда Австралия қитъаларида
учрайди.Сабзининг сариқ ва оқ навларининг ватани Афғонистон,зарғалдоқ
ранглиларининнг ватани эса
Ўрта Ер денгизи атрофидаги мамлакатлар ҳисобланади.
САБЗИ жуда қадим замонлардан
бери маъданий ҳолда етиштириб келинади. Бундан 4 минг йиллар бурун у доривор
ўсимлик сифатида экилган бўлса,кейинчалик озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг
кўламда етиштирила бошланган.Ҳозирги кунда сабзи жахоннинг қарийб барча мамлакатларида
етиштирилади.СНГ да сабзи экиладиган майдонлар 100 минг гектар атрофида
бўлиб,гектаридан 300-500 центнердан хосил олинади.
тузилиши
САБЗИ асосан икки йиллик
ўсимлик бўлиб,биринчи йили тўпбарг чиқариб илдизмева беради,иккинчи йили эса
гулпоя чиқариб уруғ ҳосил қилади.Ўсимликнинг барг банди узун,2-3 патсимон
қирқилган,гули икки жинсли,тўпгули мураккаб соябон,ҳашаротлар воситасида
чангланади.Уруғи майда,овалсимон,қиррали,1000 донасининг вазни 1г атрофида.
Маданий сабзи навининг
илдизмевалари серсув,навига қараб йўғон-қисқа,чўзиқ- ингичка бўлиши мумкин.Туси
қизғиш-сариқ,оқ-сариқ,бинафшаранг,тўқ қизил бўлиши мумкин.
САБЗИНИНГ илдизмева,барглари
ҳамда уруғлари ҳар хил мақсадлар учун ишлатилади.
таркиби
САБЗИНИНГ илдизмевасида 15%
гача қанд,крахмал,пектин моддалари,фосфатитлар, ферментлар,минерал тузлар,0,7%
гача ёғ,эфир мойлари,умбеллиферон ва яна бошқа моддалар бор.Сабзи илдизмеваси
сервитаминлиги билан ажралиб туради,унинг таркибида С,В1,В2,РР
витамини,каротин,шунингдек,фитоен,фитофлуен ва ликопинлар мавжуд.Унда минерал
тузлардан калий,натрий,кальций,магний,темир,фосфор,йод кабиларни учратиш
мумкин.
САБЗИ уруғлари таркибида 1,5 %
эфир мойлари бор,уларнинг таркибига
пинен,1-лимонен,цинеол,геранилацетат,каротол,лаукол,азорон,флавон
бирикмалари,ёғ (13%гача), даукостерин каби моддалар бор.
САБЗИ гулларида флавоноидлар –
кверцетин ва кемферол,антоциан асослари мавжуд. Ўсимлик ўтида дауцин ва
пирролидин асослари топилган.
бобомиз
Бобомиз Абу али Ибн Сино сабзи уруғи ва
баргларини яраларни тезроқ битирадиган ва сийдик ҳайдайдиган дори сифатида
ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит, сурункали йўтал, ичак оғриқлари ва
баданга шиш келганда буюрган. Сабзи шилимшиқ, сафроларни суюлтириб, ички
органларнинг битиб қолган жойларини очади ва меъдани бақувват қилади..
Жигар,
буйрак касалликлари, бавосирда қирилган сабзи буюрилади,
Абу Али ибн Синонинг ёзишича,
сабзи ичаклардаги санчиқларни қолдиради, оғриқларни босади, пешоб ва ҳайз
келишини равонлаштиради. Сабзи халқ табобатида камқонликни даволашда, витамин
етишмовчилигида зарур дармондори сифатида буюрилади.
Ишлатилиши
Халқ табобатида , сабзи тери куйганда ва совуқ урганда даво бўлади.
Бунинг учун сабзи бўтқасини куйган ва совуқ урган жойларга суртиб, боғлаш
керак. Бундай бўтқа (ёки қирғичдан ўтказилган сабзи ва унинг шарбати)ни
йирингли яра ва жароҳатларга суркалса, тез тузалишига ёрдам беради
Халқ табобати амалиётида сабзининг илдизмевалари бир қатор
хасталикларни даволашда ишлатилади.Жумладан,сабзи сийдик ҳайдовчи,қовуқдаги тош
ҳамда қумларни нуратувчи,сурункали йўтал ҳамда зотилжамда нафли омил
ҳисобланади,кўкрак ҳамда жигар хасталигида фойда беради. Бунда жайдари сабзининг уруғлари асосида
тайёрланадиган дамлама овқат ҳазм қилиш органларининг фаолиятини яхшилайди,ел
ҳайдаш хусусиятига эга, айниқса буйракдаги тош бўлганда ижобий натижа кўрсатади
(А.П. Папов, 1968).Сабзи турупи тери куйганда фойда беради,хавфли ўсма
касалигида ҳам сабзи шарбати ичиш тавсия қилинади,шунингдек уни ташқи муолажа
учун ҳам қўлланилади.
сабзи
сувидан эса яра, жароҳатлар, совуқ олган жойлар, ангина ва стоматитларга даво
сифатида фойдаланилади
сабзи шарбати гўдаклар ороганизми ривожланишида ёрдам беради у овқат
хазм бўлишини осонлаштиради.Эмизикли аёлларни сутини кўпайтиради.Сабзи
камқонликда,дармонсизликда юрак-қон томири системаси жигар ва буйрак
касалликларида ижобий тарафларини намаён қилади.Бироқ меъда-ичак жарохати ва
энтерит касаликларининг қўзғалаши даврида истемол қилиши тавсия этилмайди
Буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни чиқариб ташлаш учун эрталаб 100-150 гр
қирилган сабзи истемол қилинса айни муоддо бўлади.
уруғидан
Сабзи уруғлари кукун ҳолида
ёки дамлама сифатида гижжа хайдовчи восита ҳамда қорин дам бўлаб,ич кетишида
(диспепсия) фойдаланилади.
Сабзидан тери куйганда,совуқ
урганида,шунингдек битиши қийин бўлган йирингли яра ва жароҳатлардан ҳам
фойдаланиш мумкин.Бунинг учун озор топган жойларга сарҳил сабзи илдизмеваси
қирғичдан ўтказилган ҳолда қўйилади,ёки сабзи шарбати билан ювилади.Ялиғланган
оғиз сабзи шарбати билан чайқалиши мумкин.
Сабзи олиб, сувга
солиб, қайнатиб сўнгра уни
Ким асал бирла еса бўлғай уни тоза қони.
Сабзи
камқонликда,дармонсизликда,юрак,жигар,буйрак касалликларида фойда беради. Юз терисини тиниқлаштиришда сабзили
ниқоблардан фойдаланиш ижобий натижа беради.
Юқори нафас йўларининг
шамоллаши билан боғлиқ бўлган бронхит йўталида сабзи шарбати билан асал
омихтасини истеъмол қилиш ҳам фойдадан ҳоли эмас.
тиббиётда
Ҳозирги замон медицинасида
сабзи бир қатор хасталикларни даволашда беозор доривор-омил сифатида тавсия
этилади.Чунончи,у хужайраларда мавжуд бўлган оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини
уйғунлаштиради,терининг эт олишига ёрдам беради (эпителизацияни жадаллаштиради),углевод
алмашинувини яхшилайди,енгил сурги вазифасини ўтайди,овқатни ҳазмланишини
осонлаштиради,эмизикли аёлар сутини кўпайтиради.(П.П. Голишенков 1971).
Сервитаминли неъмат сифатида
сабзи гиповитаминоз ҳамда авитаминозда,дармонсизликда,камқонликда кенг қўламда
фойдаланилади.Одам сабзини сарҳил ҳолда ёки қанд билан бирга истеъмол қилиб
турадиган бўлса,бу кишининг организми тери касалликларга нисбатан бардошли
бўлади, иштаҳаси яхши бўлиб,вазни ортади.Сабзи шарбати гастрит,энтерит
хасталикларида нафли.Бунинг учун бемор сабзи шарбатидан эрталаб,наҳорга ҳамда
кечқурун истеъмол қилиб туриши керак.
Сабзи уруғларидан саноат
асосида даукарин номли препарат
олинган бўлиб,у спазмо- литик хусусиятига эга.У юрак тож томирларининг
фаолиятида нуқсонлар бўлганида, томир деворларини кенгайтирувчи,маълум даражада
тинчлантирувчи омил сифатида таъсир кўрсатади.Шу билан бирга юрак атрофи,тўш
орқасида ҳосил бўладиган оғриқ хуружларидан халос қилади. Сабзи тиббиёт амалиётида бир қанча хасталикларни даволашда ишлатилади.
У танада углевод алмашинувини яхшилайди, енгил сурги вазифасини бажаради,
овқатнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради.
шарбати
Шарбати гастрит,
энтерит сингари ошқозон-ичак касалликларини даволашда наф беради. Бунинг учун
бемор бир ош қошиқ сабзи шарбатини наҳорда ва кечқурунлари бир ҳафта давомида
ичиб туриши керак. Юқори нафас йўллари шамоллаши билан боғлиқ бўлган йўтални
тузатишда ҳам сабзи шарбати ажойиб самара беради.
навлари
Сабзи навлари жуда кўп
бўлиб,унинг кенг тарқалган Нантская 4,Шантене 2461,Геранда, Валерия навлари мавжуд.Республикамизда эса
мушак,сариқ мирзойи,қизил мирзойи, мирзойи мушак навлари етиштирилади.
Ўсимлик уруғи +4 +5 градусда
униб чиқади,18+20 градусда яхши ривожланади.Май- саси -
4 градус совуққа чидаши мумкин.Сабзи бошқа илдизмева ўсимликларга нисбатан
камроқ сув талаб қилади.Бироқ меъёрида намланиб турганида юқори ҳосил беради.
Сабзи шарбати
Сабзи шарбати нафақат тери, соч ва кўз нурини равшанлаштиришга фойда,
балки буйрак, овқат хазм қилишни осонлаштиради ва иммунитетни кучайтиради.
Бу шарбатни тайёрлаш учун
ортиқча куч ва меҳнат талаб қилинмайди, керак бўлган нарса бу сабзи, блендер
ёки шарбат сиқиб чиқарувчи.
Тайёрлаш усули:
Сабзининг заха бўлмаган ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб,
блендер ёки шарбат сиқиб чиқарувчидан ўтқазасиз.
Айниқса бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошик лавлаги сувидан қўшиб
юборсангиз фойдали хусусияти янада ошади.
Иммунитетни оширувчи сабзи шарбати
Сабзи шарбати ўзининг ширин
таъми билан бошқа сабзавотли шарбатлардан ажралиб туради. У витаминларга бой
бўлиб, инсон организмини А дармондориси билан етарли миқдорда таъминлайди.
Сабзи шарбатининг бир қанча касалликларни даволашда аҳамияти катта. Булардан
бири атеросклероз, бўқоқ, миокард инфаркти, буйракда туз йиғилиши ва дерматит,
экзема (темиратки) каби тери касалликлари ва бошқа хасталикларни даволашда кони
фойда.
Шунингдек, бу шарбат иштаҳани
очиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Кўриш қобилиятини оширади, жигар, буйрак,
бўқоқ ва бошқа ички касалликларда сабзи шарбати фойдалидир. Сабзи шарбати
«ёшлик эликсири» деб ҳам номланади. Ҳафтада икки маротаба сабзи шарбати
истеъмол қилиш, организмни инфекцияларга қарши ҳимоя кучини оширади. Иштаҳани
яхшилаб, кўриш қобилиятини маромига келтиради. Терини таранглаштириб, рангни
тиниқлаштиради.
Таркибида бир қанча
микроэлементлар, бета-каротин, В гуруҳга мансуб витаминлар, флавоноид,
ферментлар, минерал туз, калий, магний, рух, йод, барий мавжуд. Шу билан бирга,
сабзи таркибидаги А дармондориси организмни касалликларга қарши ҳимоя кучини
оширади.
Сабзи шарбатини ёш болаларга
бериш мумкинми? Шу каби саволлар ёш оналарни қизиқтириши табиий. Шифокорларнинг
таъкидлашича, гўдак учун сабзи шарбати ниҳоятда фойдали бўлиб, боланинг суяк
тизими ривожланишига ижобий таъсир қилар экан. Сабзи таркибидаги Д витамини
бола суякларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.
Агар фарзандингизга сабзи
шарбатининг таъми ёқмаса, ундай ҳолда сабзи билан олма шарбатини аралаштириб
беринг. Шунда бундай шарбат фарзандингизга ёқиши шубҳасиз.
Халқ табобатида пешоб сийдик ҳайдовчи, қовуқдаги тош ҳамда қумларни
нуратувчи восита сифатида тавсия қилинади. Шунингдек,
сабзи тери куйганда ва совуқ урганда даво бўлади. Бунинг учун сабзи бўтқасини
куйган ва совуқ урган жойларга суртиб, боғлаш керак. Бундай бўтқа (ёки
қирғичдан ўтказилган сабзи ва унинг шарбати)ни йирингли яра ва жароҳатларга
суркалса, тез тузалишига ёрдам беради.
Ички касалликларда қўллаш
учун сабзи қуйидаги усулларда ишлатилади.
– Бир нечта ўртача
катталикдаги қизил сабзи қирғичдан ўтказилади. Суви (шарбати) сиқиб олинади ва
тенг миқдорда асал билан аралаштирилади. Кунига бир ош қошиқдан тўрт-беш маҳал
ичилади.
– Қирғичдан чиқарилган
сабзидан уч ош қошиқ олиб, бир стакан сутда қайнатилади. Ҳосил бўлган бўтқани
бир ош қошиқдан кунига тўрт маҳал истеъмол қилинади.
– Қирғичдан чиқарилган
сабзидан бир ош қошиқ ва майда қирқилган петрушкадан бир ошқошиқ олиб, ёпиқ
идишда икки соатча сақланади, сўнг бир ош қошиқдан уч-тўрт маҳал истеъмол
қилинади. Бу дори ҳар куни янги тайёрланиши керак.
– Бир ош қошиқ сабзи уруғини
бир стакан қайноқ сувга солинади, икки соат тиндирилади. Бир ош қошиқдан кунига
уч-тўрт маҳал ичилади. Бу дамлама жигар ҳамда сийдик йўлида тош пайдо бўлганда
ичиб турилса, яхши натижа беради.
Шунингдек, сабзи шарбати
қўшилган қаймоқ юзга ниқоб сифатида суртилса, терининг майин ва чиройли
бўлишини таъминлайди.
Майда кўзли қирғичдан
чиқарилган сабзини теридаги яллиғланган жойларга суртишда ишлатилади.
Миокард инфарктини бошдан
ўтказган беморлар ҳар куни бир чой қошиқ кунгабоқар мойи қўшилган ярим стакан
сабзи шарбатини ичиб туришлари зарур.
Атеросклероз ва юрак тож
томирларида камчиликлар аниқланганда, сабзи ва унинг уруғи томирларни
кенгайтирувчи восита сифатида қўлланилади.
Сабзи сувини бир кунда бир
стакандан ортиқ ичмаган маъқул, стаканни бирданига бўшатманг, бўлиб-бўлиб
ичинг. Шунингдек, гастрит, ошқозон яраси, кислоталилиги ошганда камроқ сабзи
енг, қандли диабетда эса эҳтиёт бўлинг.
Томат соусли тефтеллар
Зарур масаллиқлар: 300 гр. мол гўшти, 3 дона пиёз, 2-3 стакан сув, 2-3
ош қошиқ томат пастаси, 2 дона сабзи, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 стакан чала
пиширилган гуруч, 1 дона тухум, туз, мурч, қуритилган райҳон, қовуриш учун
ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: 1. Гўшт, пиёз, саримсоқ пиёз ва сабзини қиймалагичдан
чиқаринг. Соус учун яримта пиёз ва сабзини олиб қўйинг.
2. Чала пиширилган гуручни қўшиб, устидан 1 дона тухумни чақиб,
зираворларни ҳам солиб, қориштиринг.
3. Қўлингизни намлаб, тефтелларни думалоқланг ва чуқурроқ товага
ёнма‑ён қилиб териб чиқинг.
4. 180-200 даражада қиздирилган газ печига қўйиб, 35 дақиқа мобайнида
пиширишга қўйинг.
5. Энди таомнинг соусини тайёрланг. Олиб қўйган пиёзни майдалаб
тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг, сўнгра қовуринг.
6. 2 ош қошиқ томат пастасини ярим стакан сувда суюлтиринг ва
қовурилаётган пиёз-сабзи устига солинг. Истакка кўра, 1 чой қошиқ шакар ҳам
қўшишингиз мумкин. Сувни ҳам солиб, соус қайнаб чиққач, 5 дақиқа димлаб қўйинг.
7. Тефтелларни газ печидан олиб, устидан соусни қуйинг. Кейин яна 15
дақиқага газ печига солинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат.
* * *
Сабзили кекс
Зарур масаллиқлар: 3 дона тухум, 2 та қизил сабзи, 1,5 стакан ун, 1
стакан шакар, 0,5 стакан ўсимлик ёғи, ярим чой қошиқ ичимлик содаси.
Тайёрланиши: 1. 2 дона қизил сабзини пўстлоғидан тозалаб, майда
қирғичдан чиқаринг.
2. Сабзи билан тухумни аралаштиринг. Сўнг ўсимлик ёғи ва шакарни солиб,
яхшилаб қориштиринг.
3. Ун солишдан аввал ярим чой қошиқ ичимлик содасини ҳам қўшинг. Кейин
унни солиб, барчасини яхшилаб аралаштиргач, 180 даражада қиздирилган газ печига
қўйинг.
4. Кекс 25-30 дақиқада пишади. Тайёр бўлгач, устидан шакар упаси
сепишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.
Сабзили котлетлар
Зарур масаллиқлар: 300 гр. қийма, 100-150 гр. нон, 2 бош пиёз, 1 та
сабзи, 1 дона тухум, 1 сиқим ун, 1 ош қошиқ хантал (горчица), 0,5 стакан сут,
туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: 1. Пиёзни майдалаб тўғранг. Сабзини йирик тишли қирғичдан
чиқаринг. Иккисини ёғда тилла рангга киргунча қовуринг.
2. Нонни сутга ивитиб қўйинг. Нон сутни тўла шимиб олгач, уни
қиймалагичда майдаланг. Устидан қовурилган пиёз ва сабзини солинг. Яхшилаб
аралаштириб, қиймани қўшинг.
3. Хантал, зираворлар ва унни қўшиб, қориштиринг.
4. Сўнг котлетлар ясаб, икки томонини унга белаб, қизиб турган ёғда
икки тарафи қизаргунча қовуриб олинг.
5. Дастурхонга саримсоқли картошка билан тортишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
эслатма
Сабзи тўқ сариқ рангли ушбу сабзавот жуда кучли махсулот хисобланади
Ундаги бетакаратин кўз учун жуда фойдали.Шунингдек у умумий заифлик
анемияда фойдали бўлиб организга вирусларга қарши курашишда ёрдам беради.
Болаларга қирғичдан чикарилган ёки янги сиқилган шарбатини селдерей ва
бироз ўсимлик ёғидан қўшинг
Қайнатиб пиширилган сабзи ич кетишига ёрдам беради етти ойликдан бошлаб
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати
маркази рахбари, Турон Фанлар Академиясининг Академиги Мурожат учун телеграм +99893-385-16-49 ёки мобил телфонда @malhamuz ёки сайтларимизда www.malhamuz.blogspot.com
ва www.malham1uz.blogspot.com почтамиз
malham53@gmail.com
Фойдаланилган адабиётлар
1.А.Н.Саттаров “дард кўп-давоси ундан кўп”
2.М.Набиев,А.Иброгимов,В.Шальнев “шифобахш нематлар”
3.Интернет матбуот матераллари
Комментариев нет:
Отправить комментарий