ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 31 октября 2018 г.

Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари қанақа?

Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари қанақа? (3-қисм)
Ўқитувчининг ўртача маошини 2 миллион сўм деб оламиз. Энди энг қизиқ савол – ўқитувчи ўз маошига ҳам автокредит, ҳам ипотека кредити олиши мумкинми?
Ўқитувчилар одатда камтар инсонлардир. Captiva, Malibu’ларни орзу ҳам қилишмайди. Оддийгина Spark’нинг баҳоси 70 миллион сўм атрофида. Унинг 25 фоизи 17,5 миллион
сўм бўлади.

Белгиланган чекловга кўра, ўқитувчи учун арзон уй қиймати энг кам иш ҳақининг 1500 баробаридан кўп бўлиши мумкин эмас. Бу бугунги кун ҳисобида тақрибан 275 миллион сўм демакдир. Унинг ўн фоизи 27,5 миллион сўмга тенг. Ўқитувчи дастлабки бадалларни (45 миллион сўм) тўлаш учун камида 22 ой (деярли икки йил) ҳеч қандай харажат қилмай маошини тўплаши лозим бўлади. Бу орада ЭКИҲ ҳам бир неча марта ўзгариши аниқ.

Ундан кейин ҳатто имтиёзли даврда бу икки кредитнинг фақат фоизини тўлаб туриш учун ўқитувчининг 2 миллион сўм маоши аранг етади. Чунки автомобиль учун кредитнинг фақат фоизи ойига 750 минг сўм, уй учун кредитнинг фақат фоизи тақрибан 1 миллион 250 минг сўм.

Демак, ўқитувчи ҳозирча қайсидир кредитдан воз кечиши ёки яқинларининг кўмагига суяниши керак бўлади.

Албатта, қабул қилинаётган ҳужжатларга скептик кўз билан қараш, паст баҳо бериш ярамайди. Чунки яқин-яқингача ҳам ўқитувчилар маошларнинг бу қадар ошишини, бундай имтиёзларни орзу ҳам қилмаган эди. Бу таълим тизими бўйича ислоҳотларнинг илк қадамлари, дастлабки босқичидир. Қолаверса, кредитларнинг миллий валютада тақдим қилиниши, юқори инфляция суръати бир қатор иқтисодий устунликлар беради.

Энг муҳими, бу узоқ йиллардан буён ўз бошпанасига ва шахсий машинасига эга бўлмаган устоз ва мураббийлар учун катта имкониятдир.

Келажакда Ўзбекистон ўқитувчилари яна жамиятнинг энг обрўли, моддий жиҳатдан таъминланган қатламига айланади, албатта.
манба: kun.uz 

Комментариев нет:

Отправить комментарий