ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 ноября 2018 г.

Хабиб СИДДИҚ

Ҳабиб СИДДИҚ                                     
Ҳ АЁ Т И Й    Ҳ А Н Г О М А Л А Р
ИҚРОР
-Тўполонни қара!.. Ит эгасини танимайди-я!
-Тўғри айтасан, сен ҳам мени танимадинг-а?..

КАМТАР
-Дунёда иккита яхши одам бор, биттаси - сизсиз!
Иккинчисини айтворинг.
-Иккинчисини ҳам ўзингиз айтавермайсизми?
-Менми?... Йўғ-е. Ўзим айтсам нокамтарлик бўлармикин?

ҚОЙИЛ ЭМАС
-Тежамкорлигимга энди қойил қоларсиз, дадаси, - деди бир куни хотини Ҳасисхўжага.- Ўзимнинг эски кўйлагимдан сизга галстук тикиб қўйдим.
-Мутлақо қойил эмасман. Мен сенинг тежамкорлигингга қачон тан беришим мумкинлигини айтайми?
-Айтинг-чи...
-Менинг эски галстугимдан ўзингга кўйлак тикиб олганингда.
РАНГ-БАРАНГЛИК ЯХШИ
-Чучвараларинг ҳар  хилми, хотин,  бири катта,  бири кичик-а?
         -Ахир,  ўзингиз бир хил овқат  еявериш жонга тегди, дедингиз-ку, дадаси.
КЎПРОҚ ЭДИ
         -Театр залида томошабинлар кўпчилик эдими?
         -Унчалик эмас. Ҳар қалай,  саҳнадагилардан кўпроқ эди.

ТАСАЛЛИ
         -Биласизми, кейинги пайтларда хотирам заифлашиб қолгандай туюляпти-да…

         -Йўғ-э, ҳеч ҳижолат тортманг. Хотирангиз аввал ҳам шунақа эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий