Аёллар, сизга маслахат!
Ҳар қандай аёл эрининг топармон-тутармон, омадли ва бахтли бўлишини истайди. Зеро, оила, фарзандларнинг бахти, келажаги ва фаровонлиги шунга бевосита боғлиқ. Агар истак бўлса, буни ҳар бир аёл уддалаши мумкин.
Аёл – оиланинг қалби. Эркак ҳар қанча мустақил бўлмасин, руҳий-маънавий жиҳатдан ўз аёлига муҳтож бўлади. Шу сабабли бизда ёш қизларни оилага тайёрлаш, уларнинг маънавий хусусиятларини тарбиялашга катта эътибор қаратилган. Умуман олганда, инсонни ўзгартириш
қийин. Аммо аёл истаса, турмуш ўртоғини улкан ишларга илҳомлантириши, унга мадад ва ишонч бағишлаши мумкин. Аммо қандай?
☝️ Аёл ҳеч қачон эри билан очиқдан-очиқ баҳслашмаслиги, айниқса унга «сизга ишонмайман» демаслиги керак. Кўпчилик эркаклар оиласи учун туну кун меҳнат қилишга тайёр. Улар кўп ҳолларда пул учун ҳам эмас, аёллари уларни қадрлаши, интилишларини эътироф этиши учун ҳаракат қилишади. Буни ўзлари тан олмасалар ёки англамасалар ҳам, ҳақиқат шундай. Шунинг учун эркак аёли ва фарзандлари кўз ўнгида ношуд, қўлидан иш келмайдиган бўлиб қолишни истамайди. Агар аёли уни шундай деб ўйласа ва очиқдан-очиқ бу фикрини айтса, бу эр учун ҳалокат. Эркакнинг ўзига ишониши кўп нарсани белгилайди. Аёллар эса эрларидаги ишончни собит қилишлари мумкин. Фақат эрга ишониш керак.
☝️Эрингизни ортидан ёмонламанг. Ишонмаслигингиз мумкин, аммо ким ортимиздан ёмонлайди, ким бизни аслида яхши кўради-ю, ким иккиюзламачилик ва тилёғламалик қилади – буларни юракдан ҳис қилиб турамиз. Эркак нима учун аёли билан чиқиша олмаслигини ўзи ҳам тушунмаслиги мумкин. Аммо ҳаммасига ғийбат сабаб. Чунки хотини уни онаси ёки дугонасига ёмонлайди. Эр эса буни ҳис этиб туради. Хуллас, жуфтингизни ортидан ҳам сизлаб, мақтаб гапиринг.
☝️Cўзларини диққат билан тингланг. Турмуш ўртоғингизга у сизнинг ҳаётингизда муҳим инсонлигини англатинг. Хатти-ҳаракатларингиз ва ҳулқингиз билан буни тасдиқланг. Унинг ҳар бир сўзи ва қилаётган иши эътиборингизда эканини билсин. Бу эркакларга қувват ва илҳом бағишлайди.
☝️Ҳурмат билан тилга олинг. Бошқаларга у ҳақида гапирганда шунчаки «эрим» дейиш билан «дадажониси» деб аташ орасида фарқ бор. Шунингдек, унинг ўзига ҳам «фалончи ака» ёки «дадаси» дегандан кўра, баъзи-баъзида «бегим», «султоним» ё бўлмаса «хўжайин» десангиз, кўнгли кўтарилади. Сиздан нима кетди?! Айниқса, бу келажакда оила ва фарзандлар фаровонлигига фойда келтирса…
☝️Унутманг, сиз турмушга чиққан эркак — сизнинг тақдирингиз. Шунинг учун турмуш ўртоғингизга нисбатан ҳурмат ва меҳр-муҳаббат туйғуларини ўзингизда тарбиялашингиз керак. Қийинчиликлар, турмуш ташвишларини биргаликда енгиб ўтиш асносида бу туйғулар янада ривожланиб боради. Фақат тушуниб олинг, шу эркак сизга Яратган томонидан юборилган. Бошқа эмас, айнан сиз уни нимангиз биландир жалб этдингиз, ўзингизга ром қилдингиз. Демак, уни маҳкам ушланг.
☝️Жуфтингиз ғашингизни келтирса, бу туйғуни енгишга ҳаракат қилинг. Агар тил учида эрингизга ҳурмат изҳор этсангиз-у, қалбан унга яқин бўлмасангиз, буни эркаклар ҳис этишади. Ҳаммаси тескари натижа бериши мумкин.
Тасаввурни ишга солинг. Аёлларда савқи табиий (интуиция) ва туйғулар эркакларга нисбатан яхши ривожланган.
☝️Жуфтингизни уддабуррон, тадбиркор, муваффақиятли инсон сифатида тасаввур этинг. Кўрасиз, бу албатта ҳақиқатга айланади. Бордию эрингизни ношуд, қўлидан иш келмайдиган, бекорчи, бир умр шу аҳволда қолиб кетадиган ҳолатда тасаввур этсангиз, шундай бўлади ҳам. Демак, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ.
Сабрли бўлинг. Инсоннинг ички сифатлари унинг атрофдагилар билан муносабатларини белгилайди. Ҳаммасидан ҳам худбинлик ва ғазаб ёмон. Бир неча дақиқалик ғазабга берилиш энг уйғун муносабатларни ҳам расво қилиши мумкин.
☝️Норозиликка барҳам беринг. Бу туйғуни ҳатто ўзингиз ҳам тан олмаслигингиз мумкин, аммо у сизни ичдан емиради. Буни атрофдагилар — фарзандларингиз ва турмуш ўртоғингиз ҳис этишади. Болалар «онам мени яхши кўрмас экан», деган хаёлга бора бошлайди. Турмуш ўртоғингиз эса сизни «ношукур, заҳар» деб ўйлайди. Билиб қўйинг, бузғунчи туйғуни яшириш эмас, у билан курашиш ва енгиш керак.

Комментариев нет:
Отправить комментарий