Азонни эшитган кишига қуйидаги зикрларни айтиш суннатдир:
Азонни эшитган кишига қуйидаги зикрларни айтиш суннатдир:
Муаззин ортидан унинг айтганини такрорлаш. Фақат «ҳайя алас-солаҳ» ва «ҳайя алал фалаҳ» калималарини эшитганда «лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ», дейилади.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Азонни эшитсангиз, муаззиннинг айтганини айтингиз»[1].
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Агар сизлардан бирингиз муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса, сўнг «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганда, «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ», деса, сўнг «Ашҳаду анна Муҳаммадар росуулуллоҳ» деганда, «Ашҳаду анна Муҳаммадар росуулуллоҳ» деса, сўнг «Ҳайя алас солаҳ» деганда, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, сўнг «Ҳайя алал фалааҳ» деганда, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, сўнг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса, сўнг «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деганда, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деса ва буни чин қалбдан айтса, жаннатга киради»[2].
Юқоридаги икки ҳадис ўртасида («ҳайя алас солаҳ» ва «ҳайя алал фалааҳ»дан кейинги зикр хусусида) қарама-қаршилик бордек кўринади. Чунки биринчи ҳадиснинг зоҳирига кўра, муаззин «Ҳайя алас солаҳ» ва «Ҳайя алал фалаҳ» деганида унинг айтганини айтиш, иккинчи ҳадисдан эса бу пайтда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни айтиш тушунилади. Бу икки ҳадис ўртасини мувофиқлаштириш учун бу пайтда иккала зикрдан қай бирини бўлса ҳам, айтиш жоиз дейиш ёки бир вақтнинг ўзида ҳар иккисини, яъни дастлаб, масалан, «ҳайя алас солаҳ»ни ва ортидан «лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни айтиш ҳам жоиз дейиш мумкин, валлоҳу аълам.
Қуйидаги ҳадисда зикр қилинган дуони айтиш:
Саъд ибн Абу Вақос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кимда ким муаззиннинг азон айтганини эшитганида «Ва ана ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан абдуҳуу ва росуулуҳ, розийту биллааҳи Роббан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама росуулан, ва бил Ислаами дийнан», деса, (кичик) гуноҳлари кечирилади»[3].
Бу зикрнинг арабча матни қуйидагича:
وَأَنَا أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ رَضِيتُ بِاللَّهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг фикрича, мазкур дуо муаззиннинг «Ашҳаду анна Муҳаммадар росуулуллоҳ» деган сўзидан кейин айтилади[4].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳадисларда келган кўринишлардан бирида салавот айтиб[5], сўнг Аллоҳдан у зотга васила сўралади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитган экан: «Агармуаззиннинг азонини эшитсангиз, унинг айтганиниайтингиз. Сўнг менга салавот йўллангиз. Зеро, кимменга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавотайтади (яъни фаришталар ичида унга мақтов айтади ёхуд унга раҳматини ёғдиради). Сўнг менга Аллоҳдан василасўранглар. Васила жаннатдаги мартаба бўлиб,Аллоҳнинг бандалари ичидан бир бандагагина насибэтади ва ўша банда мен бўлишимни умид қиламан.Кимда ким мен учун васила сўраса, унга шафоатим ҳалол бўлади»[6].
Аллоҳдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга васила сўраш учун азондан кейин қуйидаги ҳадисда зикр қилинган дуони айтиш лозим:
Жобир ибн Абуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кимда ким азонни эшитиб бўлгач: «Аллоҳумма Робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қооимаҳ, аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийла, вабъасҳу мақоомам маҳмууданил лазий ваъадтаҳ», деб айтса, албатта қиёмат куни унга шафоат ҳалол бўлади»[7].
Бу зикрнинг арабча матни қуйидагича:
اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ
[1] Бухорий (611), Муслим (383), Абу Довуд (522), Термизий (208), Насоий (2/23), Ибн Можа (720) ривояти.
[2] Муслим 9385), Абу Довуд (527), Ибн Ҳиббон (1685), Ибн Хузайма (417) ривояти.
[3] Муслим (386), Абу Довуд (525), Термизий (210) ривояти.
[4] «Катта уламолар фатволари», «Ал-мактабатул исламийя» нашриёти.
[5] Салавот кўринишлари «Намоз ўқиш тартиби»га оид боблар сўнгида баён қилинади, иншааллоҳ.
[6] Муслим (384), Абу Довуд (523), Термизий (3614), Насоий (2/25) ривояти.
[7] Бухорий (614), Абу Довуд (529), Термизий (211), Насоий (2/26), Ибн Можа (722) ривояти.
Комментариев нет:
Отправить комментарий