ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 12 ноября 2018 г.

Психологлар ҳар қандай турмушни емириб борадиган 6 ҳолатни санаб бериши

Психологлар ҳар қандай турмушни емириб борадиган 6 ҳолатни санаб бериши
💑Бахтли никоҳни бузадиган асосий хавф бу молиявий масалаларда келиб чиқадиган низолар ва ёки хиёнат эмас. Улар қуйидагилардир, деб ёзади Адме. ру сайти.
1️⃣. Кечаларни фақат бирга ўтказасиз, дўстлар билан мулоқот қилмайсиз.
Эр ва хотин вақтини бир-бири билан ўтказиши жуда муҳим, аммо дўстлар таклиф этган кечалардан ҳам воз кечиш
керак эмас. Фақат биргина инсон сизнинг ижтимоий талабларингизни бажара олмайди. Бу дегани бир-бирингизга бироз эркинлик беришингиз, вақти-вақти билан бир-бирингиздан дам олишингиз керак. Бу муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

2️⃣. Бир-бирингизни жисмонан ҳис қилмайсиз.

Агар бир-бирингизни жисмонан ҳис қилишга истагингиз бўлмаса бу муносабатлар муҳаббат билан фақат саноқли фурсатларда шуғулланиш палласига этиб келди дегани. «Табриклайман, жуфтлигингиз — хавфли йўлакчада».

«Ҳар кунги эҳтирослар шарт демоқчи эмасмиз — бу камдан-кам бўладиган ҳолат. Аммо сиз иккинчи ярмингизга у қанчалик севимли эканлигини эслатиб туришингиз керак.»

3️⃣. Дўстларингиз таъсирига осон тушасиз.

Турмуш қурган инсонларнинг дўстлари бўлиши керак, аммо дуч келган инсон билан дўстлашиш ҳам хавфли. Агар атрофингизда турмуши «нотўғри» қурилганлар бўлса, улар ўзлари билмаган ҳолда сизнинг турмушингизга ҳам таъсир кўрсатишади.

4️⃣. Уй-рўзғор ишларини бўлишмайсиз.

Агар эр ёки хотиндан бири ишдан кейин уй ишларини фақат бир ўзи бажарса бу муносабатларга путур етказади. Олимларнинг аниқлашларича, уй ишлари фақат томонлардан бирининг зиммасида бўлган жуфтликларнинг тўшакдаги муносабатлари уй ишларини бўлишиб қилганларникидан ёмон бўлади.

5️⃣. Муносабатларингизни муҳокама қилмайсиз.

Жиддий мавзулардаги мулоқотлар илиқ муносабатларни қуришда жуда муҳим саналади.

Маълум кунларни муносабатларингиз ҳақида суҳбатлашишга ажратинг. Бир-бирингизга шундай саволлар беринг: «Бугун бир-биримизни яхшироқ тушуниш учун нималар қилдик?», «Муносабатларимизга қандай ҳиссам қўшилди?», «Сени хурсанд қилиш учун бирор нарса қила оламанми?».

Аввалига бундай саволларни бериш ғалати туйилади, аммо кейин фойдасини сезасиз.

6️⃣. Ўзларингизни қўшнилардай ҳис эта бошлаяпсиз.

“Қўшнилар синдроми” — никоҳнинг қотили. Бу эр ва хотинни уй, ҳисоблар ва болалар бирлаштириш ҳодисаси. «Агар шундай ҳолатга дуч келган бўлсангиз, дарҳол ундан чиқиш йўлини изланг, ва муносабатларингизга илиқлик олиб киринг».

Комментариев нет:

Отправить комментарий