ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 6 сентября 2018 г.

анжуман

4-5 cентябр кунлари ЗАҲИРИДДИН  МУҲАММАД  БОБУР
         НОМИДАГИ  АНДИЖОН  ДАВЛАТ  УНИВЕРСИТЕТИда
         “ТОВАРЛАР  КИМЁСИ  МУАММОЛАРИ  ВА  ИСТИҚБОЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ  V  РЕСПУБЛИКА  ИЛМИЙ – АМАЛИЙ  АНЖУМАНИ  (ХОРИЖИЙ ОЛИМЛАР  ИШТИРОКИДА) бўлиб ўтди
Анжуманга Германия,Латвия   Тожикистон,Кирғизистон ,Казағистон ва Снг давлатларидан юзга яқин олим профессорлар ва жамоат арбоблари қатнашди
Анжуманни Ўзбекистон Республикаси тиббий-илмий фаолият
билан шуғуланувчилар академиясини раиси,кимиё фанлари доктори ,профессор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи Иброхимжон Рахмонович Асқаров очиб  узок яқиндан келган мехмонларни қизғин табриклади ва сўзни– Андижон давлат универтети ректори,биология.фанлари .доктори ,профессор.А.С Юлдашевга берди.Хурматли ректор бу анжуман айнан шу олийгохда ўтаётгинидан қуваниб келганларни табриклади  жумладан
“СИФАТЛИ  КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – ҲОЗИРГИ КУН ТАЛАБИ”.мавзусида қизгин доклат қилди ундан сўнг сўз навбати– Тошкент кимё – технология институти профессори,к.ф.д, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, “Турон” ФА нинг академиги  А.Г.МАХСУМОВ га берилди ва у “Пропаргил спирти асосида олинадиган товарлар”.мавзусида маруза килди.
Сўз навбати Германиядан келган мехмон  Германия Федератив Республикаси Гановер Органик кимё институти профессори,к.ф.д, Х. БУТЕНШОН Берилганда давомли карсаклар булиб уни Ўзбекистонга келгани билан кутладилар ва уни таржимон ёрдамида “From half sandwich to sandwich: ferrocenes”.номли қизикарли марузасини таржимон ёрдамида слайтлар хамкорлигида анжуман қатнашчиларига етказилди.Ундан сўнг маруза навбати– Андижон давлат тиббиёт институти профессори,тиб.ф.д, тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар Академияси аъзоси, Н.С.МАМАСОЛИЕВ берилди ва у халқаро мисоллар билан “Инсон умрини узайтиришнинг тиббий – кимёвий асослари “мавзусида маруза килди .Тошкент кимё технология институти кафедра мудири,юридик фанлари номзоди,доцент,божхона хизмати генерал-майори С.А.АЛИБАЕВ –  “Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш фанининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни”.номли марузаси диқкат билан тингланди .Навбат– Тожикистон Республикаси ФА   В.И. Никитин номидаги кимё институти профессори,к.ф.д,  академик К Хайдаров берилда ва карсаклар балан минбарга кўзатишди .Тожикистонлик академик ўзлари билан олиб келган қизил китобни институт ректори  А.С.Юлдашевга тантанали топширди ва профессор И.Р.Аскаровга Тожикистон фанлар академиясиниг кукрак нишони берди сўнг ўзи билан келган олти нафар профессор олимлар номидан Юртбошимизга ва ўзларини юртбошларига минатдорчилик билдарди ундан сўнг Тожикистон Республикаси ФА   В.И. Никитин номидаги кимё институти профессори,к.ф.д, М.Д.ИСОБАЕВ – “Биологик актив субстанциялар олиш соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий йўналишлари” мавзусида маруза килди,маруза навбат– Тошкент кимё-технология институти факультет декани, к.ф.д, профессор Ғ.Х.ҲАМРОҚУЛОВ  берилди ва у “Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти соҳалари учун сифат менежерлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг муаммо ва истиқболлари”мавзусида маруза килди. 
Ундан сўнг маруза навбати Ўзбекистон – Латвия қўшма корхонаси рахбари,к.ф.д, проф  Р.Нуритдиновга берилди у– “Рак касаллигини даволашда ишлатиладиган товарлар ишлаб чиқариш ва халқ табобати “мавзудида гапириб Жонажон ватанимизга 750 миллон доллорлик инвиститция  олиб келганлигини гапириб ўтди Маруза навбати– Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси Марказий Божхона Лабараторияси бошлиғи,божхона хизмати полковниги, к.ф.н,доцент. Б.Ё.АБДУҒАНИЕВ  берилди ва у “Товарларга халқаро код рақамини белгилашда уларни кимёвий таркиби асосида синфлашнинг аҳамияти”. Маруза килиб жумладан ватанимизга олиб келинган ягона апратларни слайтда кўрсатиб ўтди ва грант хисобига олинган бир ярим миллон доллорлик лабаратория ускиналари тўғрисида тўҳталиб ўтилди таварни кимиёвий таркибини аниклаш яни кайси ўсимликда кандақа микро элиментлар борлигини аниклайдиган апарат эканлигини изохлаб берди
Шундан сунг– Қўқон давлат педагогика институти факультет декани,к.ф.д. В.У.ХЎЖАЕВ  “ARUNDO  DONAXL алкалоидлари”.мавзусида кизикарли маруза килди ва Бобомиз Абу Али ибн Сино тамонидан аввалдан қўлланиб келинган камиш махсулатларини табобатда ишлатилишини баён килиб берди Маруза навбати Ўз  ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти,Органик синтез бўлими мудири,к.ф.н,  кат.и.х. Б.Ж.ЭЛМУРАДОВ – “Аннелирланган пиримидинлар: синтези,модификацияси ва қўлланилиши” туғрисида маруза килди. Анжуман якунида– Андижон давлат университети проффесори,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи,к.ф.д. И.Р.АСҚАРОВ “Товарлар кимёси – кимё фанлари тизимида янги фан”.туғрисида кискача маруза килиб анжуманни биринчи кисми якунланганилигини эълон килди.
Тушликдан сўнг АНЖУМАН  ШЎЪБАЛАРИ: бошланди
1Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган табиий бирикмаларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш. РАИС: к.ф.д, профессор А.А. ИБРАГИМОВ, КОТИБ: к.ф.н.,доцент Ш.М.КИРГИЗОВ.
2       Органик ва ноорганик бирикмаларни таснифлаш ва сертификатлаш муаммолари.   РАИС: к.ф.д, профессор Ш.В.АБДУЛЛАЕВ. КОТИБ: к.ф.н,доцент Ш.Ҳ.АБДУЛЛАЕВ.
3       Товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлашда физик – кимёвий усуллардан фойдаланиш. РАИС: к.ф.д,профессор И. АБДУҒОФУРОВ.  КОТИБ: катта ўқитувчи Б.М.ДЎМОНОВ.
4ТОварларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш фанини ўқитиш муаммолари. РАИС: к.ф.д, профессор Н.МАДИХОНОВ. КОТИБ: к.ф.н, доцент А.М.ЖЎРАЕВ.
5Озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш.  РАИС: тех.ф.д, профессор Қ.М.КАРИМҚУЛОВ.  КОТИБ: кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Н.Қ.ТЎЛАКОВ.
6Табобат ва дори воситалари муаммолари ва истиқболлари РАИС: тиб.ф.д., профессор И.Т.ТЎХТАБОЕВ.  КОТИБ:  кимё фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) М.М.ХОЖИМАТОВ.
ЯКУНЛОВЧИ МАЖЛИС  2018 ЙИЛ 5 СЕНТЯБРЬ 16:00 – 17:00.бўлиб ШЎЪБА РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТИ.тингланди ва ва келган мехмонлар Андижани дикатга сазавор жойларини жумладан БОҒИ БОБУРни бориб зиёрат килишди хамда эсталик учун эсталик учун умумий суратга тушдилар

Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли, рухшунос олим,”Малхам” халк табобат маркази рахбари,профессор Cуратлардан лавхалар

Комментариев нет:

Отправить комментарий