ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 7 сентября 2018 г.

тадбир

Андижонда "САЛОМАТЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ"кунлари ўтказилмокда.
7-8 сентябрь кунлари Андижон вилоятининг барча шахар ва туманлари марказларида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустакиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ахолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб килишга бағишлаб ўтказилган "САЛОМАТЛИКНИ ТАРҒИБ КИЛИШ" кунлари ўтказилмокда.
Андижон шахар Алишер Навоий истирохат боғида ахолига саломатлик сайли ташкил этилди. 
Боғда ахоли учун бепул тиббий кўриклар ташкил
этилди, вилоятимиз клиник шифохоналарининг малакали шифокорлари, профессор ва доцентлари иштирокида тиббий кўриклар, УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор тахлиллар, саломатлик бурчаклари, турли текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилди.
Ижтимоий аптекалар ва бошка фармацевтик компаниялар ўз дори-дармонларини жуда арзон нархларда ахолига таклиф этдилар.
Маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар хам амалга оширилди.
Андижон вилоят ахолиси ва мехмонлари оила аъзолари билан ташриф буюриб, ўзларини саломатлик холатларини текширтирдилар.
Тиббиёт ходимлари бугун ва эртага истирохат боғида хизматда бўладилар, ахоли ушбу тадбирлардан мамнун бўлди.
Андижон вилоятининг барча шахар, туманлари марказларида хам саломатлик куни тадбирлари бугун ва эртага давом эттирилади. - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий