ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 6 сентября 2018 г.

Намоз ўқимасам ҳам ҚАЛБИМ тоза..!! деювчилар учун

~ Намоз ўқимасам ҳам ҚАЛБИМ тоза..!!  деювчилар учун

... "Агар ким "Биз ҳам Аллоҳни севамиз, қабр азобидан қўрқамиз, намоз ўқимасак хам қалбимиз тоза.."  ~ деса, у одам шу гапида каззоб (ёлғончи) бўлади... 
Агар АЛЛОҲни севганида намоз ўқирди ва Аллоҳдан
уяларди..."! 

Биров бизга намоз хақида гапирса,
  ~ " Қалбда бўлсин.." ~ деймиз мағрурланиб.. Айбимизни тан олгимиз келмайди.. 
Гўёки "ҚАЛБИМИЗ ТОЗА"... 

... Шайтон бизни алдаб қўйди, шу гап билан... 
"Оиша онамиз розиаллоҳу анҳадан сўрашди: 
 ~ Қачон биз ёмон одам бўламиз..? 
Ойша розиаллоҳу анҳа айтди: 
~ "Қачонки хасанотларингизни (яхшилик) кўролсангиз ёмон одам бўлиб бораверасиз..". 
Яна сўрашди: 
~ Энди қачон яхши одам бўламиз ..?
 Ойша онамиз розиаллоҳу анҳа айтдиларки: 
~ "Қачонки айбу нуқсонларингизни, камчиликларингизни кўролсангиз, шунда яхши одам бўласиз" - деб жавоб бердилар..! 

~ Қалбимиз тоза ..! -деб ўзимизга юксак баҳо беришимиз қанчалик манманлигу нуқсон..? 

Қани айтингчи, Қуръонда бирор оят келтирилганми, "Қалбингиз тоза бўлса бўлди, НАМОЗ шартмас.." ~ деб..?

 ~ Қалбим тоза бўлса бўлди, - деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончи қилиб қўймаяпмизми..? 
 Ахир у зот сўнгги нафасларида хам "НАМОЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ УММАТИМ" деб жон бердиларку... 

Шайтонга алданиб қолмайлик..! 
Қалб тозалиги намоз биландир.. 
Аллоҳ таоло шундай дейди: 
~ «Аҳли-оилангизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!..». (Тоҳа сураси, 132-оят). 
~ «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур…». 
(Анкабут сураси, 45-оят). 
~ «Албатта намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди..». 
(Нисо сураси, 103-оят). 
~ «Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар..!» 
(Бақара сураси, 153-оят)

...  "Эй Одам фарзанди сен учун намозинг қадрсиз бўлса, унда динингда нима сен учун ҚАДРЛИ..? Ахир Қиёмат куни биринчи бўлиб намозингдан сўраласанку.." (Хасан Басрий) 

АЗИЗЛАРИМ .. 
Бу мавзуни шунчаки ўқиб ўтказиб юбормасдан ўйлаб фикр қилинг.. 
Аллоҳ таоло юзлаб оятларда ~ «фикр юритмайдиларми»дейди.. 
Фикр юритинг...!! 
НАМОЗГА, НАЖОТГА ШОШИЛИНГ...
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий