ЭЛ ЭЪЗОЗЛАГАН ШОИР
Икки асрнинг таҳликали ва мураккаб йилларида яшаб, ижод қилган Ўзбекистон халқ шоири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Ҳабибий 1890 йили Андижоннинг Қўқонқишлоғида - ҳозирги Пахтаободда таваллуд топган. Бўлажак шоир Андижон, сўнгра Қўқон мадрасаларида таҳсил олиш билан бирга шарқ адабиётини чуқур ўрганишга интилади ва Ҳабибий тахаллуси билан ғазаллар ёза бошлайди. Қўқонқишлоқда шоир, мулла Қори Зокирий бошчилигидаги ёш шоирлар тўгарагида Маҳжурий, Ашкий, Муштоқ, Анисий, Сайфий сингари ижодкор дўстлари билан ўз даврининг
воқеа-ҳодисаларини ғазалларида акс эттиришга киришади.
1936 йили академик шоир Ғафур Ғулом билан учрашгани ҳақида шундай ёзади: “Андижон шаҳридаги истироҳат боғида дўстим Сайфий билан биргаликда азамат шоиримиз Ғафур Ғулом билан биринчи бор танишиб, у кишини зиёрат қилдим, тонготар гурунглашдик”.
1938 йили тузилган Алишер Навоийнинг 1941 йилда бўлиши мўлжалланган 500 йиллик юбилейини ўтказиш қўмитаси таркибида адабиётшунос олимлар, мадраса таълимини олган, араб, форс тиллари билимдонлари сафида Ҳабибий ҳам бор эди. Шу кўйи Тошкентда яшаб қолган шоир ижодида пойтахт муҳити катта ижобий таъсир кўрсатди, дунёқараши юксалишида, адабиёт, шеърият оламини янада теран англашида муҳим рол ўйнади. 1944 йилда чиққан илк китоби – “Биз енгамиз”дан кейин турли йилларда чоп этилган “Меҳнат қўшиқлари”, “Янги яллалар”, “Кўнгил тароналари”, “Замон Фарҳодлари”, “Гулузорим гўзал” каби ўн бешга яқин шеърий китоблари мухлисларга етиб борди. 1971 йилда Ҳабибийнинг “Девон”и босмадан чиқди. 200 га яқин шеърлари қўшиқларга айланиб, унга катта шуҳрат келтирди.
Шоир 1974 йили “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонига сазовор бўлди. 1980 йилда эса “Халқлар дўстлиги” ордени билан тақдирланди. Ҳабибий 1980 йили 15 апрелда 90 ёшида Тошкентда вафот этди.
Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига қарашли Пахтаободдаги Зокиржон Ҳабибий ёдгорлик музейи янгича экпозицион қиёфада қайта таъмирланди. Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида музейнинг очилиш маросими, ҳабибийхонлик кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда кенг жамоатчилик, шоир замондошлари, унинг яқин ижодкор дўстлари бўлган шоирларнинг фарзандлари қаторида қизлари – Фаридахон, Шарифахон ва Комилахон Холматовалар қатнашдилар. Улар ҳозирда Тошкентда, Фароғат Раҳматова, Комилжон Жабборов, Уста Ширин Муродов сингари машҳур санъаткорлар истиқомат қилган, эндиликда ҳам адабиёт ва санъатимизнинг таниқли вакиллари яшайдиган Ҳабибий номидаги кўчада яшашади.
Шунингдек, тадбирда Ҳабибийнинг Дубайда яшайдиган набираси Умидахон турмуш ўртоғи, араб миллатига мансуб Амрий билан иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари Давронбек Сатторов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршидабону, вилоят тарих ва маданият давлат музейи директори Ихтиёржон Расулов, Ҳабибий номидаги тўгарак раҳбари, ушбу музейнинг асосчиларидан бири Акромжон Ҳамроқулов, ижодкорлар Омина Тожибоева, Баҳодир Андижоний, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси, ёш шоира Зулфира Нўъмонова ва бошқалар шоирнинг ҳаёти ва ижоди хусусида сўзладилар.
- Мен дастлаб мазкур музей қошидаги адабий тўгарак аъзоси сифатида ижод қилганман, - дейди Зулфира Нўъмонова. – Сўнгра узтоз Хуршидабону бошқарадиган “Бобур издошлари” адабий тўгарагига қатнадим. “Истеъдод мактаби” республика ёш ижодкорлар семинарида иштирок этиб, устозлар Анвар Обиджон ва Турсунбой Адашбоевлар тавсияси билан болалар адабиёти йўналишида “Биринчи китобим” лойиҳасида шеърий тўпламим нашр этилди. Мен Ҳабибийдек бетакрор шоирга юртдошлигимдан фахрланаман.
Тадбир давомидаги мушоира ва санъаткорларнинг шоир ғазаллари асосидаги хонишлари барчага байрамона кайфият улашди.
Восит Аҳмад, фаол ижодкор.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий