ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 30 августа 2018 г.

ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАСИЛАСИ


ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАСИЛАСИ

عمر بن الخطاب رضى الله تعالى عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لما اقترف آدم الخطيئة قال يا رب أسألك بحق محمد لما غفرت لي فقال الله يا آدم وكيف عرفت محمدا ولم أخلقه قال يا رب لأنك لما خلقتني بيدك ونفخت في من روحك رفعت رأسي فرأيت على قوائم العرش مكتوبا لا إله إلا الله محمد رسول الله فعلمت أنك لم تضف إلى اسمك إلا أحب الخلق إليك فقال الله صدقت يا آدم إنه لأحب الخلق إلي ادعني بحقه فقد غفرت لك ولولا محمد ما خلقتك

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам алайҳиссаломдан (суратан) хато иш содир бўлган эди. У зот:
"Эй Роббим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни
васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман",– деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Одам, Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам",– деди. У зот: "Эй Роббим, ядинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва Арш устунида "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ" деган ёзувни кўрдим. Бас, билдимки, Сен Ўзингнинг исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳуби. Унинг ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим",– деди" __(Мустадроки Ҳоким).__

Манба: “Зикр аҳлидан сўранг” канали



Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарса

1. Қиёмат;

2. Ёмғир;

3. Ҳомила;

4. Эртанги иш;

5. Қаерда ўлиш.

Далили:

إِنَّ اللَّهَ عِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَداً
وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ {34}

“Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир”
(Луқмон, 34).

Қўшимча далил.

Имом Бухорий Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилганлар:

قَالَ « مَفَاتِحُ الْغَيْبِ خَمْسٌ إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ ، وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ ، وَيَعْلَمُ مَا فِى الأَرْحَامِ ، وَمَا تَدْرِى نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا ، وَمَا تَدْرِى نَفْسٌ بِأَىِّ أَرْضٍ تَمُوتُ ، إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ »

“Ғайб калитлари бешдур: албатта, Аллоҳнинг наздида қиёмат соатининг илмидир; ёмғирни ёғдирур; бачадонлардаги нарсани билур; жон эртага нима қилишини билмас; жон қайси ерда ўлишини билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта хабардордир”

(4627-рақамли ҳамда 4777, 4778-рақамли ҳадислар).
Бу ҳадисни Имом Муслим ҳам 106 ва 108-рақамли ҳадисларда ривоят қилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий