МУСТАҚИЛЛИК
НЕЪМАТЛАРИ
БАЙРАМ
НАШИДАЛАРИ
ФАРАВОН ТУРМУШИМИЗ
( Қ а с и д а )
БИРИНЧИ БЎЛИМ
Оламни лол қолдирди ҳур Ватан
қурмишимиз,
Она Ватанни порлоқ йўлларга
бурмишимиз!
Янгича давру даврон яйрашиб,
сурмишимиз,
Жаҳонда мағрур, масрур, шод, хандон юрмишимиз!
Бизларга насиб бўлди бу бахтни
кўрмишимиз,
Ҳаётимиз чарағон, фаравон турмушимиз!
Бундай замонни аввал кўҳна тарих
кўрмаган,
Кўрса ҳам одамлар тинч,
давру
даврон сурмаган!
Бизлар каби инсонлар дунё кезиб
юрмаган,
Келажак авлодларга обод Ватан
қурмаган!
Бежиз эмас, албатта, шод, хандон
кулмишимиз,
Мақсадларимиз буюк, фаравон турмушимиз!
Беҳавотир яшаймиз, чунонки кўнгиллар тўқ,
Оламда бундай гўзал, обод, озод Ватан йўқ!
Эркинлик, ҳурликдадир барча бурч ва ҳақ-ҳуқуқ,
Катталар ёшлар учун беришади йўл-йўриқ,
Фақат қонун, қоидага лозим бўйсунишимиз,
Тинчлик ва хуррамликдир,
фаравон турмушимиз!
Баркамол авлодларнинг
эртанги
куни порлоқ,
Улғайиб, ўсмоқдалар, эркаланиб, шод, қувноқ!
Чунон олға бормоқда, қўлларида зўр маёқ,
Кўркам ва гўзал бўлиб, яшнамоқда ҳаммаёқ!
Ақллимиз, зуккомиз, ўткир ақлу ҳушимиз,
Она Ватан муқаддас, фаравон турмушимиз!
Меҳнаткаш элимизнинг тўкиндир дастурҳони,
Турли-туман таомлар: сут, қаймоқ,
иссиқ нони!
Кун-бакун аримайди келди - кетди, меҳмони,
Бу айшни кўрмаган ҳеч
ўтмишнинг
шоҳ, султони!
Юртимда маъмурчилик, маромда юрмушимиз,
Орзу, мақсадлар бисёр,
фаравон турмушимиз!
Кийим-кечак, либослар ҳаммаси байрамона,
Танлаб-танлаб, кийишар, тўй,
байрамлар баҳона!
Келин-куёвлар эса ясанишар ш о ҳ о н а ,
Бу барчаси замоннинг тинчлигидан
нишона!
Рақибларни лол этар шод даврон сурмишимиз,
Фаровонлик, тўқликдир, фараон турмушимиз!
Шодлик ва қувончлардан янграр қўшиқ, куйимиз,
Кўрку чирой жойида, сарвқомат бўйимиз!
Етти маҳаллагача етар довруғ, тўйимиз,
Бундан ортиқ бўлмайди бизнинг орзу, ўйимиз!
Демакки, беҳожатдир хатто туш кўрмишимиз,
Тўқликка шўхлик эмас, фаравон турмушимиз!
ИККИНЧИ
БЎЛИМ
Ўзбекистон ҳур Ўлка, келажаги буюкдир,
Олтин бешик еримиз, барчамизга
суюкдир!
Дилларда эзгу ният, мақсадлар ҳам
туюкдир,
Аммо ёв, рақибларнинг юрак-бағри куюкдир!
Бундай дорулламондан кетар ақлу
ҳушимиз,
Энди бу ўнгимиздир, фаравон
турмушимиз!
Тўмарис, Широқларнинг руҳлари ҳам шод бўлди,
Жалолиддин Мангуберди
ботирлиги
ёд бўлди,
Ўтган барча авлодлар ишлари ижод бўлди,
Ватанимиз қайтадан тикланди, бунёд
бўлди!
Барчамиз хуррам, шодмиз, юксак ҳамма ишимиз,
Қишлоқ, шаҳарлар обод, фараон турмушимиз!
Олам кишварларига қадрдон дўст, жўрамиз,
Шаҳдам қадамлар билан дадил олға юрамиз!
Меҳнатимиз роҳатин энди базўр
кўрамиз,
Келажак авлодларга обод Ватан қурамиз!
Ҳар жабҳада бор бизнинг меҳнату
улушимиз,
Фароғатда яшаймиз, фаравон турмушимиз!
Бизга ўгитлар берди бобомиз Соҳибқирон,
Чунон қаддин ростлади қайтадан кўҳна Турон!
Йигирма етти ёшинг, бўлдинг Ўлкам,
навқирон,
Йўлларинг кенг ва порлоқ, бўлмагай довул, бўрон!
Олға бошлаб бормоқда Муҳтарам Юртбошимиз,
Ҳаётимиз энг кўркам, фаравон турмушимиз!
Борлик - бари муҳайё, инсон ўнгу сўлида,
Беҳисоб бойлик-ҳосил унар хатто чўлида!
Мол-мулк ҳамда ер-сувлар фермерларнинг қўлида,
Барча имкониятлар уларнинг пок йўлида!
Она ернинг бағрида соф тилла, кумушимииз,
Ватан равнақ топмоқда, фараврн турмушимииз!
Янги бойлар кўпайди, барчаси сармоядор,
Корхоналар хилма-хил, фойдахўр ва
хиссадор!
Одамлар ишбилармон, барчаси тажрибакор,
Кунни тунга улайди, ҳар жабҳада ҳам илғор!
Орзу, ниятлар бисёр, беҳисоб хоҳишимиз,
Юртларда мўл-кўлчилик, фаравон турмушимиз!
Ишхонаю, дарсхона - бизларга қутлуғ макон,
Ҳар бир одам ўзича топар шароит, имкон!
Бозорларда расталар, ҳар қадамда бир дўкон,
Она еримиз саҳий, даромад, ҳосилга кон!
Ватанга ҳисса қўшмоқ - бурчимиз
ва ишимиз,
Мевазор боғлар кўркам, фаравон турмушимиз!
УЧИНЧИ БЎЛИМ
Ҳар хонадон, гўшада қатор-қатор от-улов,
Замонавий техника, машина, нажот-улов!
Илғорлар олдиндадир, қўлларда ушлаб ялов,
Хатто қор ҳам ёнармиш топилса унга қалов!
Нур сочди она юртга Истиқлол - қуёшимиз.
Маҳалла-кўй, юрт обод, фаравон турмушимиз!
Ҳеч кимса ишсиз эмас, юрмас асло дарбадар,
Одамлар бир-бирига меҳрибон дўст, биродар!
О ғ а - и н и , дугона, модар ва ёки падар,
Меҳр-оқибат бисёр, орзулар ойга қадар!
Меҳнат қилмоқ, дам олмоқ - асосий юмушимиз,
Ҳаётимиз энг гўзал, фаравон турмушимиз!
Бўлди одамлар учун бу кенг дунё бир қадам,
Олам-жаҳон аҳли ҳам бир-бирларига ҳамдам!
Тинчлик, фаровонликда яшайди
барча одам,
Яхшилик яхши албат, ҳар қаерда ва ҳар бир дам!
Ўзимизга боғлиқдир тинч даврон суришимиз,
Иноқ, иттифоқ бўлсак фаравон турмушимиз!
Юрту элларимизда ҳар кун байрам, тантана,
Туғилган кун, хотира, қанча тарихий сана!
Ёру дўстлар келтирар совға-салом, тўёна,
Тинчлик, осойишталик нишонаси
шу-мана!
Бундан ортиқ не бўлсин, муҳайё хоҳишимиз,
Ҳаётимиз чароғон, фаравон турмушимиз!
Келин-куёвлар ажаб, шаҳзодадек
бўлишар,
Қадду қоматга гап йўқ, кўрк-чиройга тўлишар!
Дугоналар, дўстларнинг саноғи юздан ошар,
Ота-она хурсанд, шод, қувонганидан
шошар!
Ёшларимизни кўрсак, кетар ақлу ҳушимиз,
Шуларники келажак, фаравон турмушимиз!
Наврўз келса, сумалак, дош қозонлар қайнайди,
Катта - кичик барча ҳам шоду хуррам,
яйрайди!
Қиз-жувонлар рақс этиб, чунон
куйлаб, ўйнайди,
Боболару момолар қуш, булбулдек сайрайди!
Бу тинчликдан нишона, йўқ асло
нолишимиз,
Озод Ватанимизда фаравон турмушимиз!
Нишонланар юртимда барча ҳайит,
байрамлар,
Кетар шунда чарчоғу, дилдаги
алам, ғамлар!
Фаришта ё ҳур мисол гўзал чеҳра
санамлар,
Хотин-қизлар чин гўзал, бари қоши қаламлар!
Кексалар ҳам бокира, йўқ асло сўлишимиз,
Ҳаёт ширин шунчалар, фаравон турмушимиз!
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
Гап-гаштак ва тўйларда анвойи нозу
неъмат,
Одамлар бир-биридан саҳий ва
олиҳиммат!
Юртимизда бисёрдир меҳр-оқибат, ҳурмат,
Демакки, инсонларнинг дўстлиги
жуда қиммат!
Оллоҳнинг инояти бу барча кўрмишимиз,
Дуолар ижобатдир, фаравон турмушимиз!
Бозорларга кирсангиз, ҳайратда лол қоласиз,
Жондан бошқа нарса бор, хоҳлаганни оласиз!
Харид қилмасангиз ҳам, боқиб, назар соласиз,
Йўқ нарсанинг ўзи йўқ, сўрашга
уёласиз!
Тижорат, савдо-сотиқ барча иш,
юмушимиз,
Тотувлик бўлса элда, фаравон турмушимиз!
Бандаларга Оллоҳдан берилар тоза хилқат,
Ушбу айтган гапларим хаёл эмас, ҳақиқат!
Барча инсон зотига зарурдир меҳру шафқат,
Инсоф, адолат керак инсонлар
учун фақат!
Диёнатга боғлиқдир соғ-омон юрмишимиз,
Осмонимиз мусаффо, фаравон турмушимиз!
Ҳар қандайин ишларда техника
мададкордир,
Техниканинг олдида бошқа ишлар бекордир!
Компьютер билан банд муаллим, шифокордир,
Ва лекин инсон учун ақл, идрок даркордир!
Ана шунга боғлиқдир улғайиб, унишимиз,
Онгимиз юксак бўлса, фаравон турмушимиз
Хилма-хил машиналар, ҳар манзилга учади,
Афросиёб поезди хатто кўкни
қучади!
Инсоннинг тафаккури кашфиётлар очади,
Ер юзига тинчликнинг уруғини с о
ч а д и !
Самоларда учмоқда бизнинг Ҳумой қушимиз,
Тинч, осуда яшаймиз, фаравон турмушимиз!
Фан-техника юксалиб, коинотга йўл
олди,
Эзгу орзу, ниятлар ҳақиқат бўлиб қолди!
Инсон зоти самовий манзилларга йўл солди,
Ер юзидан ёвузлик, душманлик ҳам йўқолди!
Ҳақиқатга айланди орзулар, хоҳишимиз,
Ҳаётимиз энг гўзал, фаравон турмушимиз!
Телефон, компьютер-булар сўнгги янгилик,
Яна қанча топаркин инсон онги янгилик!
Ҳушхабарлар тарқатар ҳар кун
тонгги янгилик,
Олам-жаҳонга етар шодлик бонги-янгилик!
Бу-ҳаммаси бизларнинг бугунги кўрмишимиз,
Фаровонлик, тинчликдир, фаравон турмушимиз!
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
Автозаводларимиз бўлди жаҳонда
илғор,
Оламнинг ҳар бурчидан
келаётир
харидор!
Харид қилганлар ажаб,
барчалари
миннатдор,
Сотувчи, олувчилар савдодан манфаатдор!
Бутун олам-жаҳонга маъқулдир
ҳар ишимиз,
Тараққиёт, юксалиш, ободдир турмушимиз!
Қўшма корхоналарнинг сон-саноғи йўқ албат,
Яна қанча хомийлар турар навбатма-навбат!
Сифат ва сармоядан ёғилар раҳмат,
рағбат,
Она Ватанимизга ортар меҳру
муҳаббат!
Оламни лол қолдирди заводлар
қурмишимиз,
Жаҳонга чиқиб олдик, фаравон турмушимиз!
Дўстлик, биродарликнинг самараси жуда зўр,
Томонлар ўз ишидан топар барака, ҳузур!
Ўз ишидан мамнунлар юрар оламда мағрур,
Қардошдир барча миллат, қалбида шодлик, сурур!
Ўзимизга боғлиқдир муроса қилмишимиз,
Барча халқ оға-ини, фаравон турмушимиз!
Ёшлар илм эгаллаб, дунёни
кезмоқдалар,
Илм ва маърифатнинг қадрини сезмоқдалар!
Келажак-истиқболнинг режасин тузмоқдалар,
Ақл ва идрок билан ишни юргизмоқдалар!
Илм ва тил ўрганмоқ-бизларнинг зўр
ишимиз,
Келажак бизникидир, фаравон турмушимиз!
Ҳаёт ҳақиқатлари чиқаётир
р ў ё б г а ,
Узоқ ўтмиш чоғлари ўхшаб қолурки хобга!
Мустақиллик қиссаси тўлар юз минг китобга,
Янги йилимиз кирди чин росмона
ҳисобга!
Тўкин..сочинлик бўлсин, бу бизнинг хоҳишимиз,
Она Ватанимиз тинч, фаравон турмушимиз!
Маориф, маданият юксалиб кетди жуда,
Илм ва ҳунарлар ҳеч кетмас асло беҳуда!
Ҳар кимнинг ўз хоҳиши, айб йўқдир орзуда,
Чунки замонамиз тинч, эл-юртимиз осуда!
Имкониятлар бисёр, амалда ҳар ишимиз,
Барча одам ижодкор, фаравон турмушимиз!
Тиббиётнинг илми ҳам ғоят
юксалиб кетди,
Ниҳоят ривож топиб, баланд чўққига етди!
Олимлар ва донолар янгиликлар кашф
етди,
Ота - боболаримиз удумларини тутди!
Имконият, изланиш-бу бизларнинг
ишимиз,
Эркин, хуррам замонда
фаравон турмушимиз!
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
Адабиёт ва санъат ривож топди беқиёс,
Чунки бу юксалишга ҳурлик, эркинлик
асос!
Барча ривожланишлар мустақил юртимга
хос,
Давр келди яшашга, эй биродар, олға бос!
Бежиз эмас албатта, шодланиб юрмишимиз?
Ҳаёт гўзал ва кўркам, фаравон турмушимиз
Жамият, тараққиёт замонамизда
юксак.
Бундан ортиқ эркинлик
бўлмас
асло ўйласак!
Арзигайдир Оллоҳга минг бор шукрлар
десак,
Ярашади қанчалар қўшиқ айтиб, куйласак!
Шундандир давру даврон бемалол сурмишимиз,
Ҳаётимиз чин гўзал, фаравоне
турмушимиз!
Мустақиллик бизларга берди ҳурлик, эркинлик,
Ҳар соҳада улғайиш, маъмурчилик, тўкинлик!
Халқимизнинг қалбида бўлди бағри бутунлик,
Тақдирларда бор экан шундайин
ёруғ кунлик!
Ёвларимизга ёқмас шодлигу
хурушимиз,
Ҳаёт гўзал, чароғон, фаравон турмушимиз!
Улкан иншоотларни қурмоқдамиз баралла,
Меҳнатимиз роҳатин кўрмоқдамиз
баралла!
Давру давронларни ҳам сурмоқдамиз баралла,
Спортда ҳам беллашиб турмоқдамиз баралла!
Ярашади жаҳонда бемалол юрмишимиз,
Истиқлол туфайлидан фаравон турмушимиз!
Она Ўзбекистоннинг сарҳадлари мустаҳкам,
Этажакмиз яна ҳам обод, гўзал ва кўркам!
Яшнаб камол топмоқда жаннатмакон ҳур Ўлкам,
Ҳар қачон ҳар бир ишда Юртбошимиз Бош Ҳакам!
Ватан равнақи учун бўлсин ҳар улушимиз,
Мустақиллик даврида фаравон турмушимиз!
Бахтимизга Юртбоши соғу саломат бўлсин,
Эллик бешга киряпти, узоқ
умрлар кўрсин!
Раҳнамо ва Мураббий бўлиб олдинда юрсин,
Мустақиллик неъматин, нашидасини сурсин!
Абадий бўлсин бизнинг шод, хандон юрмишимиз,
Катта-кичик бахтиёр, фаравон турмушимиз!
Бундай хуррам замонни берди бизга Истиқлол,
Яна порлоқ эртамиз, чорламоқда истиқбол!
Бундан ортиқ бўларми бизлар
учун бахт-иқбол,
Суҳайлий ҳам шод, мағрур, ижод қилар бемалол!
Бу бизларнинг ўнгимиз, эмас асло тушимиз,
Она ватанимиз тинч, фаравон турмушимиз
------------------------------------
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон
ҚОДИРОВ)
Комментариев нет:
Отправить комментарий