ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 августа 2018 г.

Кўзларни асрашнинг 5 қоидаси

Кўзларни асрашнинг 5 қоидаси
Кўриш қобилияти, кўзлар саломатлиги ва гўзаллигини асраш учун нима қилиш керак? Бу борада қуйидаги қоидаларгариоя қилиш тавсия этилади.1.Иш жойини тўғри ташкил этингКомпьютерда ишлаш вақтида хонанинг ёритилиш даражаси пастроқ, хирароқ бўлиши керак.Шунингдек Монитор яқинида ёруғлик манбаи ёки ёрқин юзалар бўлмаслиги керак.1.Ҳар икки соатда танаффус қилиб турингБунда иш жойингизни

тарк этишшарт эмас, бор-йўғи 1—2 дақиқага кўзларни юмиш ёки 10 дақиқа давомида узоқдаги объектга тикилиш кифоя.1.Кўзлар учун махсус машқларни бажарингУларни мунтазам равишда — кунига 1—2 мартадан қилиб туриш мақсадга мувофиқ.Бунда бошни тик тутиб, дастлаб 1—2 дақиқа давомида нигоҳингизни навбат билан тепага, пастга, ўнгга, чапга йўналтиринг. Сўнг кўзларни юмиб ва бошни тўғри тутиб, турли шаклларни «чизган» ҳолда кўз соққангизни айлантиринг.Кейинги машқни бажариш учун нигоҳингизни аввал хонанинг пастки чап бурчагига қаданг, сўнг юқори ўнг, пастки ўнг ва юқори чап бурчакларга қаранг ҳамда пастки чап бурчакка қайтиб келинг. Шу тарзда «саккиз» чизиб, сўнг уни тескари тартибда такрорланг.Машқлар сўнгида кўзларни 2—3 сония мобайнида қаттиқ юминг.1.Овқатланиш рационингизга кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам берувчи маҳсулотларни киритингМисол учун, сабзидаги бета-каротин моддаси кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади, черникадаги антоцианлар — кучли антиоксидантлар кўз капиллярлари қайишқоқлигини ошириб, томирдеворларини мустаҳкамлайди, шунингдек шамоллаш юзага келишининг олдини олади.

1.Кўзлар саломатлиги учун махсус витамин ва минераллар комплексини қабул қилинг

Бундан аввал албатта шифокорбилан маслаҳатлашинг. Мутахассис кўзларингизни текшириб кўриб, шундан кейингина ўзингизга мос препаратларни тавсия қилади.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий