Оёқ микозлари!
Оёқларнинг анатомик нуқсонлари (ясситовонлик ёки оёқлар ораси бурмаларининг торлиги), баъзи ҳолларда ноқулай ва ҳаво ўтказмайдиган пойабзалларни кийиш, оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши микозлар пайдо бўлиши учун қулайлик туғдиради. Дисбактериоз, иммун танқислиги, авитаминозлар билан
хасталанган беморлар ҳам замбуруғли касалликларга мойил бўладилар.
Оёқ микози билан оғриган беморлар ва замбуруғлар билан зарарланган буюмлар (ҳаммомнинг ювиниш хонаси, сув ҳавзалари, спортзаллари, пойафзал, пайпоқ, педикюр ва маникюрда ишлатиладиган сочиқ ва бошқалар) касаллик манбаи ҳисобланади. Асосан, касаллик шахсий гигиенага аҳамият бермай, беморнинг пайпоғи ва оёқ кийимларини кияверадиган кишиларга юқади.
Замбуруғларни бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда аниқлаш мумкин. Чўмилиш вақтида оёқ панжаси териси ва тирноғининг юмшаши ҳисобига тери пўстлари, ивиган тирноқ парчалари теридан осон ажралиб сақланиб қолади. Оёқ панжаси кўп терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон- томир ва эндоқрин тизимида учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ва иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли касалликлар ривожланишига қулай шароит туғдиради.
Касаллик бошланишида тери кичишади, кизариши мумкин, тери қуруқлашади, қипиқчалар юзага келади ёки сувчирайди, аниқ чегараланган доғлар пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан касаллик даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқ пластинкаларига ўтиши мумкин, бунда тирноқ пластинкалари қалинлашади, уваланади, ранги ўзгаради, юзаси ғадир- будир бўлиб қолади, баъзи ҳолларда тирноқ пластинкаси кўчиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Агар ушбу ҳолат даволанмаса, касаллик йиллаб давом этади ва бу давр ичида бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга юқтириб юриши мумкин. 📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий