ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 августа 2018 г.

Кечаси бемор кўришга бориш

Кечаси бемор кўришга бориш
Холид ибн Ар-Робийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳузайфа оғирлашиб қолганда қавми ва ансорийлар эшитиб тунда ёки тонг ёришай деганда келишди.
«Ҳозир қайси вақт?» деди у.
«Тун ёки тонг отай деб қолди», дейишди.
«Аллоҳдан дўзахнинг тонгидан паноҳ тилайман. «Менга

кафанлик олиб келдингларми?» деди.
«Ҳа», дедик.
«Кафанга кўп сарф қилманглар. Чунки мен учун Аллоҳнинг ҳузурида яхшилик бўлса, у(кафан)ни тезда алмаштирилади. Агар бошқача бўлса зудлик билан суғириб олинади», деди».
Ибн Идрис: Биз унинг олдига кечанинг баъзисидан борган эдик, деди.
Шарҳ: Яъни, мен учун Аллоҳнинг ҳузурида яхшилик бўлса, кафан тезда алмаштирилади, шунинг учун яхши кафаннинг ҳожати йўқ. Агар Аллоҳ кўрсатмасин, аҳвол бошқача бўлса, уни мендан тортиб, шилиб олишади. Шунинг учун кафанга кўп сарф қилманглар, дедилар.
Бу ривоятдан саҳобаи киром бетоб бўлиб ётган Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуни кўришга кечаси борганликлари маълум бўлди. Демак, касал кўришга кечаси ҳам бориш мумкин экан. Баъзилар «Кечаси касал кўришга бориб бўлмайди, ундай бўлмайди, бундай бўлмайди» дейишади, бу гаплар нотўғри экан.
Шунингдек, ушбу ҳадисдаги Ҳазрати Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳунинг ўлимга тайёргарликлари, дўзахдан қўрқаётганликлари ҳам чуқур мулоҳаза қилинадиган нарсалардир.
Хусусан, у зотнинг ўзлари учун кафан ҳақида сўраб-суриштиришлари, кафанга ортиқча сарф-харажат қилмаслик кераклигини, яхши бўлса ҳам у дунёда фойда бермаслигини, Аллоҳ раҳматига олса, ундан яхшироғи кийдирилишини айтишлари биз учун катта дарсдир.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Кўпчилик бўлиб беморни кўргани бориш мумкинлиги.
2. Оғирлашиб қолган беморни тунда ёки тонг ёришай деганда кўргани бориш мумкинлиги.
3. Бемор кафанлик ҳақида сўраши мумкинлиги.
4. Кафанга кўп сарф қилмасллик кераклиги.


Комментариев нет:

Отправить комментарий