ИССИҚДА ЯХНА ИЧИМЛИКЛАР ИЧИШ УЧУН 4 САБАБ
Организмни совуши учун бошқа усуллар қолмаганда муз бўлакчалари солинган ичимликларни ичиш тавсия этилади.
1. Тер ажралиши етарли бўлмаганда организмни совушига ёрдам беради.
Иссиқ чой – иссиқ мамлакатлар учун анъанавий ичимлик хисобланади. Айрим текширишларда исботланишича чойни иссиқ холда ичиш тер ажралишини кучайтиради
ва организмни эффектив совушига олиб келади. Аммо айрим холатларда бу механизм ишламайди:
А. Хаво намлиги юқори бўлганда
Хавоси намлиги юқори хонада бўлган пайтингизда тери орқали сувни буғлатиш организм учун етарли интенсивликда бўлмайди.
Б. Кийим ёки косметика халақит берганда
• Агар устингиздаги кийимингиз ўта қалин, фақат синтетикадан иборат бўлганда ёки тери ёғи билан ортиқча ифлосланганда;
• Агар дресс-код иссиқ офисда галстук ва костьюмда юришга ёки колготка кийишга мажбур қилганда - булар хам организмгни совушига халақит беради.
• Агар юзингиз, бўйнингиз ва сийнангиз қалин декоратив косметика қатлами билан қопланган бўлса – бу хам терининг ташқи мухит билан намликни алмашинувини қийинлаштиради. Айрим дори ва косметика воситалари хам (масалан, вазелин) шу тариқа тери юзасида юпқа пленка хосил қилиб, тери тешикларини беркитиб кўяди ва уларни ишини бузади. Бу холларда яхна ичимликлар ичиш терини ичкаридан совутишга ёрдам беради.
2. Чанқоқни тезроқ қолдиради.
Оғизда совуқни сезувчи рецепторлар мавжуд. Иссиқда салқин ичимликлар ичилганда бу рецепторлар мияга қониқиш импульсларини юборади ва инсон ўзини комфорт хис қилади. Ичилган ичимлик порцияси организмни совутади, тана харорати пасаяди. Бунинг учун оддий чой ичиб ўтиргандагига нисбатан камроқ суюқлик талаб этилади. Бу тушунарли холат: терлаш орқали совуш учун кўпроқ суюқлик ичиш керак бўлади.
3. Иссиқда ишлаётган ёки жисмоний машқ бажараётган бўлсангиз юракни химоялайди.
Иссиқда юрак ортиқча зўриқиш режимида ишлайди. Чанқоқ ва кўп сув ичиш натижасида қон миқдори одатдагидан ортади ва уни хайдаб чиқариш учун юрак кўпроқ ишлашга тўғри келади. Ундан ташқари иссиқда қон томирларни кенгайиши натижасида уларнинг диаметри ортади ва қон босими пасаяди. Бу хам тўқималарни кислород билан нормал таъминлаш учун юракни кўпроқ ишлашга мажбурлайди. Шу сабабли иссиқда жисмоний мехнат қилаётганлар учун яхна ичимликлар ичиш тавсия этилади.
4. Ичилаётган суюклик миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Бу айниқса юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморлар учун катта ахамиятга эга. Масалан врачлар томонидан суюқлик ичиш чегараланганда ва унга қўшимча айрим дори воситалари оғизни қуритгани учун бемор организми доимо суюқлик ичиш талаб қилади. Бундай пайтда муз бўлаги қўшилган тахир ичимликлар ёки мевали музлар ичиш бу муаммони хал қилади.
Хулоса.
Агар Сиз узоқ ва кўп терлашни истамасангиз, яхна ичимликлар ва тегишли овқат организмни қизишини олдини олади ва тана хароратини ичкаридан пасайишига ёрдам беради. Энг асосийси меёрни унутмаслик керак: ичилаётган ичимлик таркиби, миқдори ва хароратини назорат қилиш лозим.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий