ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 17 августа 2018 г.

Олий таълим тизимида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:

ДИҚҚАТ!
1️⃣-қисм
Олий таълим тизимида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:
👉 Айрим йўналишларда бакалавр - 3 йил, магистратура - 1 йил бўлади;




👉 абитуриентлар ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш тизими босқичма-босқич яратилади;

👉 кириш имтиҳонларидаги тест саволлари тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқилади;

👉 илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартиби жорий қилинади;

👉 Ўзбекистон ва хорижий ОТМларнинг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ва икки томонлама тан олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилади;

👉 хорижий фуқаролар бакалавриатга квотадан ташқари суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади;

👉 Ўзбекистонда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаролардан визаларни расмийлаштириш учун консуллик ва бошқа тўловлар ундирилмайди;

👉 талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг янги тизими жорий қилинади;

👉 талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат ва ҳ.к.) усуллари жорий қилинади;

👉 муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизим жорий этилади;

👉 семестр якуни бўйича академик қарздор талабанинг қайта топшириши мумкин бўлган фанлар сони белгиланади ва уларни топшириш муддати ўзгартирилади;

👉 ҳар бир ОТМда 1-курс давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилади, 2-курсдан уларни ўқитиш алоҳида ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади, улар магистратурага мақсадли қабул қилинади ва бу орқали ОТМ кафедралари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади;

👉 битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий