ИЙДИ ҚУРБОНДИР БУ КУН!
-----------------------
Кенг жаҳон-оламда
тинчлик, яхши
замондир бу кун,
Барча қитъа, ўлкаларда дорулламондир бу кун!
Бизнинг озод, ҳур ватанда омон-омондир
бу кун,
Миллату эл чин қадрдон, юрт фаровондир бу кун!
Муслиму муслималар кўп, аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Чин мусулмон оламида Ийди Қурбондир бу кун!
Хонақоҳ, барча масжидда беҳисоб туман одам,
Байрамона шодиёна, кексалар дадил бардам!
Мискин, бечораларга
саҳийлар берар ёрдам,
Шундайин ўтса эди ҳар кунимиз ва ҳар дам!
Эътиқод қилган кишилар аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Барча юрт, элларда байрам, Ийди Қурбондир бу кун!
Ҳаж, тавоф қилмоқдадирлар неча минглаб ҳожилар,
Чун улар иймонда юксак, бўлғуси гултожилар!
Дини Исломга бу қувват, равнақу ривожилар,
Соф кўнгил, дилларга бергай нур, зиё, сирожилар!
Муслиму муслималар кўп, аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Кенг мусулмон оламида Ийди Қурбондир бу кун!
Ҳожилар Оллоҳ йўлида жонлик қурбонлар қилур,
Сарф этиб топганларини, хайру эҳсонлар қилур!
Сийлабон мискин, фақирни яхши меҳмонлар
қилур,
Қутлабон бир-бирларини омон - омонлар қилур!
Эътиқод қилган кишилар аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Чин мусулмон оламида Ийди Қурбондир бу кун!
Барча эл хотирлагайлар ўтган ўз авлодларин,
Марҳуму марҳумаларнинг дилга жойлаб ёдларин!
Лек ажаб тарк айлагайлар оҳ ила
фарёдларин!
Ҳам яна бир-бирларига бахш этар имдодларин!
Муслиму муслималар кўп аҳли “Қуръон”дир
бу кун,
Барча юрт, элларда байрам Ийди Қурбондир бу кун!
Бу мусулмон Ўлкаларда катта байрам, тантана,
Йил-байил ҳам ушбу ойда бул ҳайит бўлгай яна!
Асли бу Ислом элида тарихий бир зўр
- сана,
Эрталаб ийди намозга барчамиз шаймиз, мана!
Эътиқод қилган кишилар аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Чин мусулмон оламида Ийди Қурбондир бу кун!
Ҳур, озод она Ватанда биз ҳайит қилмоқдамиз,
Бу муқаддас динимизнинг қадрини билмоқдамиз!
Барчамиз эркин ва хуррам, шодланиб юрмоқдамиз,
Бу Суҳайлий халқ биландир, сафда тик турмоқдамиз!
Муслиму муслималар кўп, аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Барча юрт, элларда байрам Ийди Қурбондир бу кун!
--------------------------
19. 08. 2018 й.
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Комментариев нет:
Отправить комментарий