ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 21 августа 2018 г.

ривоят

Бисмиллаҳир ройманийр роҳийм. Довуд алайҳиссаломнинг Сулаймон алайҳиссаломгача 30 та ўғли бўлган экан. Бир куни ибодат чоғида ўзлари имомликка ўтиб, бири биридан эсли, чиройли, хушқомат 15 ўғли ўнг томонида, яна 15 ўғли чап томонида турганидан ғурурга кетиб қолибдилар. Шунда Аллоҳ, Довуд алайҳиссалом салом бериб, ўнг томонга бурилганларига 15 боласининг, чап томонга бурилганларида яна 15 боласининг жонини олиб қўйибди. Қандай хато қилиб қўйганини англаб етган Довуд алайҳиссалом, истиғфорлар айтибди, йиғлаб, Аллоҳдан
мағфират сўрабдилар. Довуд алайҳиссаломнинг кўп ёлворишларидан кейин, у зотга Аллоҳ Сулаймон алайҳиссаломни ато этишини айтибди. "Фақат, Сулаймон 9 ёшга етганда жонини оламан", дебди Парвардигоримиз. Довуд алайҳиссалом Сулаймон алайҳиссаломга шу даражада одоб ўргатибдики, пайғамбар ўғли ҳар бир келган меҳмонни қўлида обдаста ва сочиқ билан кутиб олар, ҳар бирининг қўлига сув қўяр экан. Келган меҳмонлар эса унга узун умр ва бошқа эзгуликлар тилашар экан.
Сулаймон алайҳиссалом 9 дан ўтиб, 10 яқинлашиб қолсалар ҳам ҳаёт юрганликларидан ота бир томондан суюнса, иккинчи томондан, ҳеч нарсани тушунмай, Яратганга мурожаат қилибди. Шунда Аллоҳ табарока ва таоло: "Боланг шундай одобли бўлдики, унга жуда кўпчилик узоқ умр, тавфиқ ва офият тилаб дуо қилишди. Мен бандаларимнинг дуоларини қайтаришдан ор қиламан. Шу сабаб, унга барча яхшиликларга қўшиб пайғамбарлик ҳам ато этаман", дебди. Дуода гап кўп экан...
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий