ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 24 июня 2018 г.

Bobomurod Abdulla ФАРҚИЯТ


Bobomurod Abdulla
ФАРҚИЯТ Бадбўйдир бугунги золимзодалар:
На ғурур бор уларда, на бир орият. 
Макка мушриги ҳам тоза улардан,
Абу Лаҳабда ҳам бўлган лафзият.
Кун бермай Расулга, қувиб юртидан,
Демаган изидан: “У – ватангадо!”.
“Уни биз ҳайдадик”, - дея ортидан,
Динга душманлигин айтган баралло.
Куфрида самимий бўлган ўшалар,
Ширки учун улар қила олган жанг.
Чиқармикан бугунги сассиқзодалар
Очиқ олишувга, қўлга олиб найз?!
“Биз ҳам мусулмонмиз”, - дея, илоннинг
Йўлидан юрмаган қурайшзодалар.
Ори бўлган ўша Абу Суфённинг.
Пасткашдир бугунги жирканчзодалар!
Заифалар билан иши бўлмаган
Энг ожиз даъюсу мушрикларнинг ҳам.
Уялган рўмолга қарши курашдан
Жоҳиллар доҳийси Абу Жаҳл ҳам.
Хавфлидир бугунги золимзодалар
Энг хавфли мушрикдан, мунофиқдан ҳам.
Ахир, қони бузуқ душманзодалар
Йироқлар оддий бир эркакликдан ҳам.

Комментариев нет:

Отправить комментарий