ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 25 июня 2018 г.

ИЖОДКОРЛАРНИНГ ИЖОДИЙ САФАРИ





Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимлари қошидаги ижодкорларнинг “Нафосат” клуби ижодкорлари навбатдаги анжуманини Қўқон шаҳрига бориб Муқиймий ва Ҳамза уй музейларини кўриб келиш истагини билдирган
эдилар. Аввалги анжуманда бу сафарга имкон туғилганини эълон қилдим. Кўпчилик бўлиб сафарга бориш истагини айтишди. Тайёргарлик келмаган ижодкорларга ҳам телефон орқали хабар бериш, транспорт масаласини ҳал этишдан бошланди. Икки-уч кун ўтгач бир неча ижодкорларнинг телефон орқали йўл ҳаражатлари қиммат бўлса бора олмасликлари ҳақидаги гапаларини эшитгач ўйланиб қолдим: мен автобус буюртириб унга “заколот” деган аванс бериб қўйсаму озгина ижодкорлар келса, келганларга йўл ҳаражатлари янада қимматга тушиб кетса келганлар ҳам боролмаслигини айтиб қолса нима бўлади, деган ўй ўйлантириб қолди. Сафар куни яқинлашяптию неча киши боришини, автобусга буюртма бериш керакми, ёки кичикроқ автомашина буюриш керакми хал қилиб бўлмасди. Менга тинмай қўнғироқлар қилишиб бири боролмаслигини айтса, яна бири бу сафарни қолдирмаслигимни, албатта боришимиз кераклигини айтишар эди. Бир неча фаол иштирокчиларимиз таниш-билишларини суриштириб арзонроқ автобус, арзонроқ “газел” автомашинаси топганини уларга айтиб қўйиши мумкинлигини ҳам айта бошлашди. Лекин қайси бирига буюртма бериш, қанча одам бориши кетадиган кунгача ҳам мен учун аниқ бўлмади. Охири топилган автобус, “газел” ва енгил машиналарга ўша куни кетишдан ярим соат олдин айтишимни билдириб ҳар эҳтимолга қарши барчаси билан гаплашишдан бошқа илож қолмади.

Ўша куни келишилган “Бобур” кутубхонаси олдига эрталаб соат 6 га етиб келиб озиқ-овқат ҳаражатларини қилиб қўйишим керак эди. Бу ҳаражатлар ҳам неча кишига мўлжалланиши ўша неча киши келишини билишга бориб қадаларди. Охир таваккал қилиб 3 кг ошга етарли ҳаражатлар ва 15-20 кишига етадиган бошқа егуликларни олиб соат 6 га тайёр қилиб келиб турдим. 7 га яқинлашяпти ҳамки, неча киши келиши аниқ бўлмасди.  Соат етти бўлганда бирин-кетин ижодкорларимиз етиб келиб йигирма кишидан ҳам ошиб кетди. Мен тездан автобус ҳайдовчисига қўнғироқ қилиб тездан етиб келишини сўрадим.

Автобус етиб келганда ҳамма каттаю-кичик ижодкорлар сафарга кетаётганимиздан беҳад шод байрамона кайфиятини кўриб ўзимда ҳам ажойиб бир қувонч уйғонди. Ҳаммалари ҳазил-ҳузул, аския билан машинага ўтирдик. Машинага ўтириб ҳали шаҳардан чиқмай “Эъзоз” ансанбилимиз аъзолари қўшиқни бошлаб юбордилар. Бошқаларнинг ҳам юзларида табассум, қарсак чалиб ўтирганидан, кўзларидаги байрамона табассусдан жуда хурсандлиги кўриниб турарди. Ҳофизлари-мизга ижодкорларимиз ҳам қўлдан келганча жўр бўлишиб куйлашар, баъзилари ўтирган жойида қўлларини ёйиб рақсга тушишар эди.

Сафар марширутини режалаштириб олиб боришни Қўқон шаҳрини яхши биладиган Абдуқодир Нурмухммад ўғли Саттаровга топширдик. У йўлдаёқ Қўқондаги танишларига қўнғироқ қилиб бизни кутиб оладиган ва у ерни айлантирадиган одамни гаплашди.

Дастлаб Қўқоннинг тарихий жойлари билан танишишни Худоёрхон саройидан бошладик. У ерда бизга алоҳида экскурсавод-таништирувчи белгиланди. Экскурсавод ҳам бизнинг ижодкорлигимизни билгач жуда илҳом билан, ётиғи билан таништиришни бошлади. Мен унга вақтимиз зиқлигини, яна бир қанча жойларни кўриб, Андижонга қайтишга ҳам кеч қолмаслигимизни айтсам ҳам шу қадар гапга берилиб кетдики, нақ бир соатдан ортиқ тинимсиз гапириб берди. Ижодкор-ларимиз у ерда бир қанча жойда фотосуратларга тушишди.

Кейинги экскурсиямиз Ҳамза уй музейига бўлди. У ерда ҳам таништирувчи яна бизнинг ижодкорлар эканимиздан илҳомланиб батафсил сўзлаб берди. Биз билан бирга суратларга тушди. Ҳамзанинг уй музейини бирма-бир ҳар бир хонасини кўриб чиқдик. Ижодкорларимизнинг хайрати кўзларидан кўриниб турарди. Биринчи бор бундай сафарда биз билан бирга бўлаётган мактаб ўқувчилари тинмай саволлар беришар, экскурсаводлар қолиб бизни ҳам тинчитмас эдилар. Катта ижодкорларимиздан Фарид Усмон, Комил Ҳаким, Турғун Тўралар экскурсавод гапларига ўзларининг қўшимчаларини ҳам қўшиб янада экскурсияни мазмунли ўтишига ҳаракат қилишарди.

Муқимий уй музейига борсак ходимлари қулфлаб тушликка чиқиб кетишган экан. Биз ҳеч бўлмаса музей олдида суратга тушиб қўйишга чоғланиб турган эдик ходимлар ҳам бизни келганимизни кимдандир эшитиб кетган жойларидан таксида етиб келишибди. Бу жойда ҳам яна ходимлар билан ижодий мулоқот бошланди. Улар бизга бажону-дил бор билганларини гапириб беришди. Биргалашиб суратларга тушдик. Қориларимиз қуръон тиловат қилиб мавлоно Муқимий ва бошқа ўтган ижодкорлар руҳига бахшида этдилар.

Экскурсиялар тугашига биз буюртма бериб қўйган ресторан полов тайёрлаб қўйган экан, биргалашиб тушлик қилдик. Талабларга биноан режаларимизда бўлмаган бўлса ҳам бозорни айланиб уйдагиларга совға-саломлар олиб Андижон томон йўл олдик. Йўл келарканмиз, ижодкорларимизнинг илҳоми янада ошгани, қўшиқ билмайдиган ижодкорлар ҳам билганича қўшиқлар айтгиси келиб хиргойи қилишларидан сезилиб турарди.

Шундай қилиб бир олам қувонч билан Қўқон сафарини якунладик. Ижодкорларимизга сафар таассуротларини янаги анжуманга ёзиб келиш вазифасини эълон қилдим. Ҳаммалари жуда катта мамнуният билан уйларига тарқалдилар. Тарқалиш олдидан кейинги сафаримиз қаерга бўлишини айтишимни сўраб туриб олишди. Мен кейинги сафар энди Ҳабибий музейига бўлишини эълон қилдим.

Ҳа, бундай сафар тажрибаси янада мукаммаллашиб қолган эди. Бундан кейин ҳар икки анжуманимизнинг бирини ёз ойларида манашундай сайр-саёҳатларда ўтказишга қарор қилдик. Мен аминманки, кейинги сафаримизга бу сафар келмаганлар ҳам албатта келишади ва сафаримиз бунданда мароқли бўлади. Сафар фотолавҳаларидан аввал тайёрланган алъбомнинг иккинчи сонини тайёрлашни ижодкорларимиз мендан илтимос қилишди. Мен бажону-дил қабул қилдим.

Ғани МАЖИД, клубнинг бадиий раҳбари.фотолавхалар
суратлар А.Н.Сатторовга тегишли




Комментариев нет:

Отправить комментарий