ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 24 июня 2018 г.

Седана ёғи саратонни ҳам даволайди

Седана ёғи саратонни ҳам даволайди
Седана ўзбек ошхонасидан муқим ўрин эгаллаган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Нону патирлар, сомсаларни седанасиз тасаввур қилиш мушкул. Буни қарангки, седана хамир таомнинг ҳазм бўлишига кўмаклашар экан. Демак, ота-боболаримиз ушбу қора-сариқ доначаларнинг хусусиятини қадимги замонлардаёқ билишган. Седана ҳақида ҳатто бир қатор ривоятлар
ҳам юради.
Мохов касаллигига давоми?
Олимлардан Муйиддин ал-Арабий ҳикоя қилади: «Амалдорлардан бири жузом (мохов) касалига дучор бўлган эди. Табиблар унинг дардига чора тополмай, бу дардга даво йўқ дейишди. Иймони мустаҳкам, суннатга комил ихлос қўйган бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Седана барча дардларга шифодир», деган ҳадисларини далил ўлароқ келтириб, табибларнинг сўзларини инкор қилди. У седана ва асални қўшиб, дори тайёрлади ва беморни муолажа қила бошлади. Табиблар амалдорнинг тез шифо топганидан ҳайратда қолишди».
БЕҚИЁС ЁҒНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади.
Шифокорлар седанани истеъмол қилиш йўлининг энг унумлиси уни эзиб ейиш эканини таъкидлашади. Седана иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, саратон, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириш ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.
СИЗГА АСҚАТАДИГАН РЕЦЕПТЛАР
Астма ва йўталда: кўкрак қафаси седана ёғи ҳамда зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади.
Ич кетишида: 1 чой қошиқ седана ёғи бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашмадан 3 кун мобайнида кунига 2 маротаба истеъмол қилинади.
Ревматизмда: бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек, уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.
Тери касалликларида: 1, 5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма юзга суртилиб, 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади.
Бош айланишида: седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек, юз таги ва бўйин орқасига седана ёғи суртилади.
Қулоқ оғриганда: қулоқ оғриғида ва инфекцион касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.
Тўлғоқ тутганда: тўлғоқ оғриқларини енгиллатиш учун седанани қиздириб, сўнгра асал солиб ичиш тавсия этилади.
Саратон касалликларида: седана ёғи шикаст етган жойга суртилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) дан 3 ой давомида ичилади.
Хотирани яхшилаш учун: ялпизни қайнатиб, сўнгра унга асал ва 7 томчи седана ёғи аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтда ичса бўлади.
Дангасаликка қарши: 10 томчи седана ёғини 1 стакан апельсин шарбати билан биргаликда истеъмол қилинг.
ҚАЙСИ
КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО?
Седана ёғи юз фалажида бурунга икки-уч ой давомида томизиб турилади.
Эмизикли онадан сут чиқишини кўпайтиради. Бунинг учун икки-уч ой давомида 2 граммдан уч маҳал ичиш ёки шу ёғдан кўкракка суртиш керак.
Ингичка гижжаларни ҳайдаш учун седана ёғидан икки-уч ой давомида 2 граммдан кунига уч марта ичиб туриш тавсия этилади.
Бавосир (геморрой) да седана ёғидан икки-уч ой давомида 2 граммдан кунига уч маҳалдан ичиб турилса, фойда беради, шунчасини йўғон ичак оғзига суртилса ҳам давоси бор.
Седана ёғининг 2 граммидан кунига уч маҳал тизза кўзига суртилса, унинг оғриқларига даво бўлади.
Совуқдан бўлган иситмада седана ёғидан икки-уч ой давомида
2 граммдан кунига уч маҳалдан ичилса, фойда қилади.
Седана ёғи танага суртилса, газандалар яқин келолмайди ва чақмайди.
ҚОРА СЕДАНАНИНГ
ФОЙДАЛАРИ
Қора седана ва унинг ёғи кўп касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ажойиб воситадир. Унинг шифобахш хусусиятлари қадимги замонлардан маълум бўлиб, Шарқ анъанавий табобатида кенг фойдаланилган. Қора седана иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Шунингдек:
Нафас йўллари касалликлари, йўтал, шамоллаш ва астмани даволашда ижобий натижа беради.
Балғамни кўчириб, туширади.
Паришонхотирликни даволашда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Буйрак ва ўт қопидаги тошларни майдалайди.
Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.
Бош оғриғини қолдириш учун истеъмол қилинади.
Юрак-қон томир касалликларини даволашда сезиларли таъсир қилади.
Қон босимини пасайтиради.
Малҳам сифатида ёки сирка қўшиб суртилса, темиратки ва бошқа тери касалликларини даволашда таъсири кучли бўлади.
Седана ёғи теридаги холга суртилса, унинг ўсишини секинлаштиради, шунингдек, терини тозалайди ва фойдали микроэлементлар билан бойитади.
Томоқ саратонида ҳар куни седана ёғини истеъмол қилиш тавсия этилади.
Соч тўкилишинг олдини олади, соч илдизларини мустаҳкамлайди.
Седана ёғини мунтазам истеъмол қилиб туриш умумий даволаниш жараёнига ёрдам беради, саломатликни мустаҳкамлайди.
Қора седана ёғи соч ўсишини яхшилайди ва
сочлар эрта оқаришининг олдини олади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий