“Нафосат” ижодкорлари – қўқон сафарида.
Республика
Маънавият тарғибот
маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимлари қошида ташкил қилинган ижодкорларнинг “Нафосат”
клуби аъзоларининг навбатдаги машғулоти
Фарғона
вилоятининг энг гўзал, хушманзара, сўлим кўхна ва навқирон шахарларидан бири – Қўқон
шахри,
ундаги тарихий музейларни ўрганишга бағишланди. Қўқон – илгари ҳам,
ҳозир ҳам Ўзбекистоннинг марказий шаҳарларидан ҳисобланади.
Андижондан Қўқонгача
бўлган масофа – 120 километрдан ортиқ. Ижодкорлар
саёҳатни Худоёрхон
ўрдасини ўрганишдан бошладилар. Ўрда 19-аср тарихий обидаларидан
саналиб, у Муҳаммад Худоёрхон
томонидан барпо этилган.
Музейнинг илмий ходимаси- Мадина Абдуллаеванинг ҳикоя қилишича,
етти ҳовли, бир юз
ўн тўрт хонадан иборат ўрдадаги хонлик даври
аслидагидек сақланиб келмоқда. Музейда
зеб- зийнат буюмлари,
дўппилар, уй-рўзғор
буюмлари ва бошқа кўплаб
қадимий ашёлар
бор. Шох ва шоир З. М. Бобурнинг “Бобурнома” асари, Худоёрхон томонидан
кўчиртирилган Қуръони карим
китоблари ҳам шу ерда
сақланмоқда. Музейда неолит, энеолит, мезолит, помолит ва
бронза даври ёдгорликлари,
қабрлар
жойлашган бўлмалар бор. Сарой
қурилишига саксон
нафар қурувчи
жалб қилинган. Хоналарга
кошинкорлик санъати билан
безак берилган. Хона эшиклари устига
эски ўзбек ёзуви, араб ёзувларида ҳикматли иборалар битилган. Эрамиздан аввалги
2-асрда Буюк ипак йўли шу шаҳардан ўтганлиги ҳақида
маълумотлар бор. Қадимда шаҳарнинг номи “ҳаво
кент”, “Тўй кент”
ёки “Ёқимли шамол
шаҳри” деган
номлар билан юритилган. Қўқон-ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган йирик
сўз санъаткорлари туғилиб, вояга етган
муқаддас замин. Шаҳарнинг марказий тор кўчаларидан бирида
шоир, бастакор, драматург, эрк
куйчиси- Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг уй-музейи жойлашган. Кичик ҳовли саҳнида шоирнинг ҳайкали қад
ростлаган. Авжи мевага кирган
анжир, ўрик, олча дарахтлари ҳовлига соя беради. Шоирнинг отаси
ибн Ямин Ниёз ўғли томонидан экилган, айни
дамда бир юз қирқ ёшдаги шотут
дарахти ҳамон мева бериб келмоқда. Ҳамза яшаган, ижод
қилган
хоналар, мусиқа асбоблари,
қўлёзмалар, уй жиҳозлари
аввалгидек савланмоқда. Навбатдаги саёҳат-
Муқимий ҳужра-
музейига йўналтирилди. Қўқанди (Қўқоннинг тарихий
номи) латифнинг кўҳна Беквачча (ҳозирги Муқимий) кўчасида Соҳибзода Ҳазрат мадрасаси
тасаввуфнинг йирик намоёндаси, давлат арбоби–Миён Фазл Аҳад Ҳазратлари
томонларидан қурдирилган бўлиб,
ушбу маърифат маскани
Қўқон
адабий муҳитининг ижод
маркази сифатида ҳам
машҳур. Зеро,
бу гўшада Мавлоно
Муқимий,
Мавлоно Муқий каби улуғ шоирлар
умргузаронлик қилишган. Фурқат, Завқий, Мавлавий
Йўлдош Писандий, Ғарибий ва бошқа
шоир, алломалар ўз ижодий
фаолиятларини шу ерда
шакллантирганлар. Муҳаммад Аминхўжа
Муқимий
–ўзбек мумтоз адабиётининг
йирик намоёндасидир. Унинг халқ дилидан
жой олган ва ҳозиргача
халқ тилида
янграётган лирик ғазаллари, фаол ҳаётий нуқтаи-назарини
ифодаловчи ҳажвиёти халқ
турмуши, қўқон
атрофидаги қишлоқлар манзараларини
акс эттирувчи саёҳатномалари адабиётимиз
тарихидан муносиб ўрин
эгаллаган. Муқимий ҳужра музейини ташкил қилишда Ўзбекистон
халқ шоири, қўли гул хаттот, бофанда уста-Чархий
домла (Асқарали Ҳамроалиев) нинг хизматлари
катта бўлди. Музей намойишгоҳи Муқимий
яшаган давр ҳақида
ҳикоя қилади.
Намойишгоҳ ёнида
эса Мавлоно истиқомат қилган ҳужра ўша давр
кўриишини акс эттирган ҳолда сақланмоқда. ҳужра
музейида шунингдек, Фурқат,
Чархий, Завқий ҳаётлари
ва ижодларига бағишланган бўлмалар
ҳам бор. Шунингдек, саёҳат давомида ижодкорлар шахарнинг диққатга сазовор жойларини ҳам кўздан кечирдилар. Гуруҳда
“Эъзоз” ансамбли аъзолари ҳам
иштирок этиб, улар мумтоз куй ва қўшиқлар куйлаб, шеърий мушоиралар ташкил
қилдилар. Улуғ сўз усталарининг қимматли асарларини ёдга олиш билан
бирга, ўзларининг ҳам ижод
намуналарини кўплаб саёҳатчилар
эътиборига ҳавола
этдилар. Гурухга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмон, шоир ва
носир, “Нафосат” клуби рахбари Ғани
Мажид, тиббиёт фанлари доктори ,профессор, ижодкор олим Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров ҳамроҳлик
қилдилар. Тарихий, кўҳна, аммо бугунги кунда янада чирой
очиб бораётган, кўплаб сайёҳларни
ўзига чорлаётган Қўқон шахрига қилинган адабий саёҳат кўпчиликда чуқур таассурот қолдирди.
Умида
Эгамбердиева
Журналист,
“Зиё” газетасининг мухбири.фотолавхалар
Комментариев нет:
Отправить комментарий