ДУО ҲАМ ШИФОДИР
Инсон борки, Аллоҳ таоло томонидан берилган умри давомида турли сабабларга кўра касалликка чалиниши мумкин. Бундай пайтда инсон ўз-ўзидан руҳий тушкунликка ҳам тушади ва бу касалликдан қутулишнинг чораларини излайди. Табиийки, у энг аввало табибларга мурожаат қилади. Шу билан бирга даволанишнинг бошқа воситаларидан ҳам фойдаланади. Яъни, чин ихлос
билан ўзи ва бошқалар томонидан қилинган дуолар билан ҳам шифо топиши мумкин. Жумладан, ҳадисларда ҳам турли касаллик ва инсон аъзоларига шифо бўлувчи дуолар кўплаб келтирилган бўлиб, қуйида мен сизларга улардан намуналар келтирмоқчиман. Бу дуоларни ўқиб юриб, шоядки дардингизга шифо топсангиз.
Зеро, дуо ҳам шифодир.
ДУО_ҲАМ_ШИФОДИР
Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта
بِسْمِ اللهِ
"Бисмиллааҳ" дейди ва:
أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.
Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)
Комментариев нет:
Отправить комментарий