ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 18 июня 2018 г.

МУРЧЛИ ЧОЙ ИЧГАНМИСИЗ?

МУРЧЛИ ЧОЙ ИЧГАНМИСИЗ?
Қора – мурч тропик мамлакатларда ўсувчи piper nigrum деб аталувчи дарахтнинг меваси. У мошдек келадиган қора, баъзан қўнғир рангли, сирти тарам-тарам, хушбўй, мазаси аччиқ доналардир. Пазандаликда суюқ ва қуюқ, гўштли ва сабзавотли таомларда, салатлар ва сиркалашларда донадор мурч ҳам, туйилгани ҳам кенг қўлланилади. Ўзбекистонда мурчни чойга қўшиб

дамлаш усули ҳам мавжуд. Ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда олий навли қуруқ чой, ярим чой қошиқ туйилган мурч ёки доналаридан 15 дона солиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва 4-5 дақиқа сочиққа ўраб дам едирилганидан кейин дастурхонга тортилади.

Халқ табобатида мурчли чой шамоллаб йўталганда, бронхиал астмага чалинганда, кўкрак оғриганда, гриппда терлатувчи ва пешоб ҳайдовчи вочита сифатида қўлланилади. Қора мурч аъзоларни тозалаш, қизитиш, заҳарларга қарши курашиш хосиятларига эга. Илон, қорақурт ёки чаён чаққанида мурчли чой бир неча марта қайта-қайта ичирилган ва шу орқали заҳарнинг кучи қирқилиб, беморнинг ҳолати яхшиланган. Мурч ошқозон ва жигар фаолиятини ҳам мустаҳкамлайди. Абу Али ибн Синонинг ёзишича, мурч мушак нервларини шундай қиздирадики, бу ишда ҳеч нима унга тенг келмайди. Мурча йўтал ва кўкрак оғриқларига фойда қилади. Асал билан қўшиб, танглайга суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди.

Мурч ва асалли чой. Хосиятлари худди юқорида айтилганидек, фақат дамлашда унга донадор мурч солиб, асал қўшилади.

300 граммли чойнакка ярим чой қошиқ олий навли қора чой, 10 дона мурч ва 2 чой қошиқ асал солиб, устидан қайноқ сув қуйилади-да, сочиққа ўраб, 4-5 дақиқа дам едирилгандан кейин ичирилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий