МУСИБАТ ЧОҒИДА КИМДАН ЎРНАК ОЛИНАДИ?
Мусо алайҳиссалом онасининг фарзандини денгизга отганини кўрган инсон, буни зулм деб ўйлайди. Бу воқеани яхшилаб ўрганганидан сўнг эса бу у зот учун нақадар ҳам улуғ ҳолат бўлганини билиб олади. Денгизга отилган чақалоқ қаёқда-ю, Пайғамбар Мусо алайҳиссалом қаёқда! Денгизга отиш ила шундайин улуғ ҳикмат ирода қилинган эдики, унинг охири Расуллик ва ғолиблик ила
тугади.
Сизни ҳам мусибатлар денгизига отишса, асло парво қилманг, буюк ҳикмат эгаси бўлмиш Зотнинг ҳикматсиз иши йўқ. Мусибатларнинг охири катта ютуқларнинг дебочаси бўлиши мумкин.
Юсуф алайҳиссалом қиссасига назар солинг! Зиндонга солиниши қандайин мусибат бўлиб, оталари Яъқуб алайҳиссалом эса бу ҳолатдан кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. Аммо бу – илоҳий ҳикмат ила бўлган иш эдики, бунинг охирида буюк ҳикмат зоҳир бўлди. У зот подшоҳлик эгаси бўлди. Оталари эса икки дарддан: бетоблик ва фарзанд доғидан қутилди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ҳар бир ирода қилган ишида ҳикмат бор.
Хизр алайҳиссаломнинг Аллоҳ амри ила қатл қилган ғулом воқеасини ўйлаб кўринг!
«Бас, Роббилари уларга унинг бадалига ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва меҳрибонроғини беришни ирода қилди» (Каҳф сураси, 81-оят).
Ҳар бир ишда биз билмаган улуғ ҳикматлар бўлади. Сабр ила кутилса, ҳикматлари зоҳир бўлаверади.
Баъзиларнинг ўғил фарзанди, кимнингдир қиз фарзанди бўлмаслиги, яна бошқасининг умуман фарзанди бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолатлардан кўнгил сиқилиб, хафа бўлмасдан, дуо ила фарзанди солиҳ сўрашлик лозим.
Фарзанд сабабли туғёнга кетишлиги, уларнинг ўзи эса ота-онасининг қотили бўлиши ҳам мумкинлиги эсимиздан чиқмасин.
Умму Салама розияллоҳу анҳонинг эри Абу Салама вафотини эсга олинг!
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қайси бир бандага мусибат етганда “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деса ва сўнгра “Аллаҳумма ажирний фий мусийбатий вахлуф ли хойрон минҳа”, (Эй Аллоҳ! Менга мусибатимда ажр бергин ва унинг ўрнига яхшироғини ҳам бергин) деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини ҳам беради», деганларини эшитдим. Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилганидек айтдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳни берди» (Имом Муслим ривояти).
Мана эътибор қилсак, ҳатто оила аъзоларининг вафотида ҳам ҳикмат бор экан.
Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Кимки мусибатдан Аллоҳдан бошқага шикоят қилса, тоат ҳаловатини топмайди”.
Мусибатлар чоғида шикоят, нолиш кабиларни эмас тазарру, илтижоларни кўпайтириш, кўпайтирганда ҳам ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қилавермасдан, Холиқ азза ва жаллага сиғиниб, буларнинг охирини яхшиликка айлантириб қўйишини сўраш марғубдир.
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бугун суюкли бўлган нарса ортидан эртага ёқимсиз нарса келиши мумкин. Бугун ёқмаган иш ортидан эса эртага роҳатли нарса бўлиши ҳам мумкин”.
Аллоҳ таоло Роббимиз барчамизга Ўзига маҳбуб бандалардан бўлишимизни, ҳикматли дунёда ҳикмат билан яшашимизни насиб этсин!

Комментариев нет:
Отправить комментарий