ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 20 июня 2018 г.

ҲАРБИЙЛАР БИЛАН КИТОБХОНЛИК ТАДБИРЛАРИ



ҲАРБИЙЛАР БИЛАН КИТОБХОНЛИК ТАДБИРЛАРИ
Андижон шаҳрида жойлашган вилоят Қўғирчоқ театрида ҳарбий хизматчилар билан китобхонлик кечаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазири ўринбосари Азизбек Икромов даврани очиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вазирлик ҳамкорлигида ҳарбийлар китобхонлигини юксалтириш бўйича имзоланган қарорнинг аҳамияти, мақсади ва вазифаларига тўхталиб, Президентимиз томонидан ҳарбий

хизматчиларнинг маънавий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида гапирди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Азиз Саид, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршидабону, Қуролли Кучлар Академиясининг ўқитувчиси Бобур Неъматов, меҳнат фахрийси Қодиржон Абдураимовлар бадиий адабиёт, илм-маърифат инсон тафаккурини бойитувчи, маънавиятни юксалтирувчи, чин одамийлик фазилатларини шакллантирувчи куч экани ҳақида сўз юритдилар.
Ёш ижодкорлар Барно Солиева, Нурхон Турғунбоевалар Ватан, муҳаббат ҳақидаги ва аскарларга бағишланган шеърларини ўқиб бердилар.
Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, ижодкорлар Қамчибек Кенжа, Хуршида иштирокида Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтган ижодий учрашув қизғин мушоира, китоблар муҳокамаси, янги асарлар тақдимоти тарзида ташкил этилди. Улуғ адиблар Абдулла Қодирий, Пиримқул Қодиров, Ойбеклар яратган тарихий романлар, устоз шоирлар Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовларнинг сайланма асарлари мутоаласига доир суҳбат қилинди. Ижодкор аскарларнинг шеърий машқлари таҳлил этилди.
Хушнуд Паттоев, Тўлабек Бадриддинов, Абдуманноб Ҳайдаров, Мирзаҳамдам Муслимбеков, Ёрқинбек Жўраев, Аброрхон Камолов, Одилбек Эсбўганов, Муҳаммаджон Рўзибоев, Баҳром Камолов каби ижодкор аскарлар ўртасида “Ватан ҳимояси – энг муқаддас бурч” мавзусида мушоира бўлиб ўтди.

Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Комментариев нет:

Отправить комментарий